ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
Мавзу: Инвестицион лойиха тахлили концепцияси ва таркибий тузилиши.
Бажаришди ЭК-64 гуруҳи талабалари:
Салохиддинов Шохрух
Соҳибназаров Рахматилло
Турдиалиев Муҳаммад Анасхон
Усмонов Наврўз
Тошкент - 2019
Режа:
Кириш
Инвестиция: моҳияти, асосий турлари ва таркиби
Макроиқтисод ва инвестициялар алоқадорлиги
Инвестициялар таҳлилида асосланиладиган асосий иқтисодий концепциялар
Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг моҳияти ва йўналишлари
Масалалар
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Ўзбекистон иқтисодиётини 2017 йилдан либераллашувини халқаро молия ташкилотлари, илғор мамлакатларнинг етакчилари, тадбиркорлар ижобий баҳоламоқдалар, шу билан бирга иқтисодиётга катта инвестицияларни кириб келиши ҳам жадаллашмоқда. Инвестицияларни мамлакат миллий иқтисодиёти манфатлари нуқтаи назаридан чуқур тахлил қилиш зарурати янада ошмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш, таркибий қайта қуриш, иқтисодий ўсишнинг барқарор, юқори суръатларини таъминлаш вазифалари иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини тўхтовсиз ўстиришни, ҳар бир сўмлик инвестицияни энг зарур, энг кўп самара берадиган объектларга сарфланишини талаб этади. Ички инвестиция манбаларининг чекланганлиги хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам катта куч-ғайратни талаб этмоқда.
Қулай инвестиция муҳити яратилиши, давлат томонидан инвестиция фаолияти қонун йўли билан қўллаб-қувватланишига қарамасдан, инвестиция жараёнларида бир қатор муаммолар сақланиб келмоқда.
Бундай ҳолатнинг сабаблари қаторига пишиқ–пухта бизнес лойиҳаларнинг камлиги, мутахассисларда кичик ва микрофирма доирасида бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш тажрибаси ва кўникмаларининг талаб доирасида эмаслиги, ваколатли идораларда техник-иқтисодий асосланган бизнес лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш муддатлари чўзиб юборилаётганлигини киритиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлда “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида “амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги, асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, шунингдек уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлигини” 1кўрсатиб ўтилган. Фармонга мувофиқ янги лойиҳа ишлаб чиқариш, таҳлил қилиш бўйича тизим яратилди ва мутахассисларга аниқ малака талаблари белгилаб берилди. Барча инвестиция лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш, асослаш, натижадорлигини аниқ кўрсатиш талаб этилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |