Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet60/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

5-МАВЗУ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ


5.1. Номоддий активларнинг умумий тушунчаси, уларни туркумларга ажратиш ва баҳолаш.
5.2. Номоддий активларни харакатини ҳужжатлаштириш.
5.3. Номоддий активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби.
5.4. Номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг тартиби, усуллари ва ҳисоби.
5.5. Номоддий активларнинг инвентаризацияси.
5.6. Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартиби ва ҳисоби.
Таянч иборалар: номоддий активлар, 7-сонли БҲМС, туркумларга ажратиш, баҳолаш, гудвил, амортизация ҳисоблаш, номоддий активларга қўйилмалар, ҳисобдан чиқариш тартиби.


5.1. Номоддий активларнинг умумий тушунчаси, уларни туркумларга ажратиш ва баҳолаш.
Ўзбекистон Республикасининг негизида мулкнинг давлат шакли бўлган режали иқтисодиётдан хўжалик юритишнинг бозор моделига ўтиш жараёнида янги мулк шакллари, жумладан хусусий мулкнинг пайдо бўлиши сабабли бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам туб ўзгаришлар қилиш зарурияти туғилди.
Ҳисобнинг ҳар бир бўлими ва аналитик услубларнинг кўпчилиги амалда назарий, услубий ёндошишни ва асослашни талаб қилади. Бозор иқтисодига ўтиш билан ҳисобда юзага келган муаммоларни ечиш йўллари ҳамда фойдаланиладиган тушунчаларнинг доираси кенгайди. Лекин бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари, уларнинг моҳияти ва мақсади ўзгармасдан қолди. Молиявий ҳисоботларнинг элементлари бўлган актив ва пассивларнинг янги кўринишлари, уларни баҳолаш услублари, молиявий натижаларни ҳисоб-китоб қилиш ва харажатларни ҳисобга олиш йўллари, ахборотларни туркумларга ажратувчи ҳисобварақлар режасининг янги кўриниши ўз ифодасини топди. Айниқса, бухгалтерия ҳисоби тизимида янги тушунча номоддий активлар, яъни «кўринмас активлар» (intangible assets)ни баҳолаш, ҳисобга олиш, амортизацияни ҳисоблаш усуллари, шунингдек ликвидация қилиш тартибларини баён қилишни тақозо этади.
Номоддий ёки «яширин» активлар таркибига жисмоний, ошкора шаклига эга бўлмаган, лекин хўжалик юритувчи субъектга даромад келтирувчи маблағлар киритилади. Номоддий активлар ҳисоби бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун12 ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида, хусусан, «Номоддий активлар» ҳамда «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқаришга харажатлар» деб номланган 7- ва 11-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида баён этилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон БҲМАга мувофиқ, номоддий активлар - моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари.
Номоддий активлар таркибига жисмоний, ошкора (кўриниб турадиган) шаклга эга бўлмаган, лекин корхонага даромад келтирадиган воситалар киради.
Умумий тарзда номоддий активлар деганда саноат ва ақлий мулк объектларининг қиймати, мулк ҳуқуқи объекти сифатида тан олинадиган бошқа шунга ўхшаш мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, узоқ муддатли чиқимлар тушунилади.
Номоддий активлар таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилиши ва жисмоний моҳиятга эга бўлмаслиги (пул эмаслиги)ни тақозо қилади. Активларни юридик ҳуқуқлар, шу жумладан, мулк ҳуқуқи тарзида бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкин бўлган ҳолда жисмоний кўринишга эга бўлмаган активлар номоддий активлар таърифига жавоб беради.
Активнинг юридик ҳуқуқини белгилайдиган шартнома ушбу ҳуқуқ билан ифодалаш йўли билан белгиланиши мумкин эмас. Бундай активлар муҳим эканлигини белгилаш учун хўжалик юритувчи субъектга ушбу активдан қандай фойдалар олинишини аниқлаш имконини берадиган бир қатор омилларни ҳисобга олиш лозим.
Хўжалик юритувчи субъект хўжалик фаолияти жараёнида номоддий активларни харид қилиш, ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича мажбуриятлар олади. Корхонанинг номоддий активлари таркибида патентлар, лицензиялар, ақлий мулк ва савдо маркалари акс эттирилади. Танҳо ҳуқуқлар, компьютер дастурларини таъминлаш, муаллифлик ҳуқуқлари, мижозларнинг рўйхатлари, лицензиялар, маркетинг ҳуқуқлари, импорт квоталари, ташкилий харажатлар (янги хўжалик юритувчи субъектни барпо этиш харажатлари яъни бошлаш харажатлари), ноу-хау, бозор тўҒрисидаги билим, техник кўникмалар ва бошқалар амалиётда учрайдиган номоддий активга оддий мисоллар бўлади.
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • номоддий активларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлиб, уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш;

  • номоддий активларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли андозаларга ҳамда меъғрий ҳужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш;

  • корхонага мавжуд ва камғб тушган номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисоби андозаларига ва меъғрий ҳужжатларга асосан амортизация ҳисоблаш;

  • мавжуд номоддий активлардан зарур жойда тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;

  • эскирган, хўжалик учун ошиқча бўлган номоддий активларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;

  • ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар бўйича молиявий натижаларни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш.

Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида уларни туркумлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Амалиётда номоддий активларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • патентлар — корхона томонидан муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун фойдаланиладиган, қонун билан ҳимояланган гувоҳнома ҳисобланади. Патент корхона томонидан белгиланган меъғрий ҳужжатлар асосида сотиб олинади;

  • ноу-хау — ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти давомида фойда келтирувчи янги технологиялардир. Уни таъсисчилар келишувида аниқланган қиймат бўйича корхона устав капиталига улуш ҳисобида киритиш мумкин. Ноу-хау техник, тижорат, бошқарув, молия каби характердаги техник билим ва амалий характердаги бошқа билимларни ўз ичига олади;

  • товар белгилари, савдо маркалари ва атамалари — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда бошқа фирмалар томонидан рухсат берилмаган тарзда фойдаланишдан қонун билан муҳофаза қилинган корхоналар номи ва бу корхоналар маҳсулотларининг номлари;

  • саноат намуналари — ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги буюмлар ва халқ истеъмоли товарларининг ташқи қиғфасини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимларидан фойдаланиш ҳуқуқи. Саноат намуналарига ҳажмий модель (автомобиль, станок, мебель ва ҳоказо) ёки ясси тасвир-саноат нақшлари (газлама, гилам гуллари, шрифт шакли ва ҳоказо) мисол бўла олади;

  • дастурий таъминот — техник дастур воситалари, автоматлаштирилган бошқариш тизими бўйича техник ва фойдаланиш ҳужжатлари йиғиндиси;

  • гудвилл — корхонани харид қилиш чоҒида юзага келади ва сотиб олинаётган корхона учун ҳақ ҳамда унинг соф (мажбуриятларини чегирган ҳолдаги) активларининг баҳоловчи (бозор) қиймати ўртасидаги фарқ;

  • ташкилий харажатлар — янги хўжалик юритувчи субъектни барпо этиш харажатлари, яъни ишни бошлаш харажатлари;

  • франшизалар — бир корхона томонидан бошқасига унга қарашли активлардан, шу жумладан, савдо маркалари ва атамалари каби номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши, бунинг устига, бевосита белгиланиши бўйича мазкур активлардан фойдаланиш ҳамда тақдим этиладиган хизматлар (товарлар)нинг белгиланган сифат стандартларига риоя қилиш бундай ҳуқуқ берилишларининг мажбурий шарти ҳисобланади;

  • муаллифлик ҳуқуқлари — илмий, адабий, мусиқа ёки бошқа асарларни нашр қилиш, ижро этиш ёки бошқа турдаги фойдаланиш ҳуқуқи;

  • ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи — хўжалик ёки бошқа мақсадларда ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишни таъминловчи ҳуқуқ, аммо ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур ер участкасини мулк қилиб олишни билдирмайди.

Номоддий активларни баҳолашда «Номоддий активлар» номли 7-сон БҲМАга асосланилиш лозим. Номоддий активларни баҳолашда қуйидаги баҳо (қиймат)лардан фойдаланилади:

  • дастлабки қиймат;

  • сотиш қиймати;

  • тугатиш қиймати;

  • қолдиқ қиймати;

  • ўрнини қоплаш қиймати.

Дастлабки қиймат — активни харид қилишда ҳақиқатда тўланган пул маблағлари ёки уни барпо этишда амалга оширилган ҳақиқий харажатлардир. Харид қилишнинг ҳақиқий қиймати номоддий активни харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришда қилинган барча харажатларни, яъни: харид нархи, юридик йиғимлар ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Ташкилот текинга олган номоддий активларнинг дастлабки қиймати эксперт йўли билан бозор нархида баҳоланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинган номоддий актив кирим қилинган санада амал қилган нарх асосида жорий бозор қиймати шакллантирилади. Амалдаги нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам ҳужжатлар ва эксперт йўли билан тасдиқланиши керак.
Сотиш қиймати номоддий активларни битим пайтида манфаатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган суммадир.
Тугатилиш қиймати чиқиб кетишга доир кутилаётган харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида пайдо бўладиган активларнинг тахмин қилинаётган қийматидир.
Қолдиқ қиймати актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириладиган жамҒарилган амортизацияни чиқариб ташланган ҳолда номоддий активларнинг дастлабки ёки жорий қийматидир.
Ўрнини қоплаш қиймати корхона активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни мўлжаллаётган сумма, шу жумладан тугатилиш қиймати.
Номоддий актив пулга харид қилинса, унинг қиймати контрактда иккиламчи бозорда фаол ишлаётган шу сингари активга аниқланган бозор нархи бўйича кўрсатилиши мумкин.
Номоддий актив хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан яратилган ва уни яратиш чиқимларини аниқ белгилаш мумкин бўлган ҳолларда номоддий актив ҳақиқий таннарх бўйича акс эттирилади.
Номоддий актив қийматини белгилаш мумкин бўлган ҳолларда у актив сифатида алоҳида модда билан акс эттирилмайди.



Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish