Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (НМА –1 шакл)



Download 12,62 Mb.
bet62/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (НМА –1 шакл).
Мазкур далолатноманинг шакли амалиётда меъёрий - ҳуқуқий жиҳатдан ўз тасдиғини топмоқда. Номоддий активлар қайси манба ҳисобидан қабул қилинмасин (харид қилиш, устав капиталига қўшиш, бошқа активларга алмаштириш, грант ёки субсидия кўри-нишида олиш, корхонанинг ўзида шакллантириш ва бошқалар), улар шартномаларга мувофиқ «Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси» НМА-1 шакл бўйича расмийлаштирилиши лозим.
Далолатнома номоддий активни қабул қилувчи гуруҳ ҳайъати томонидан ҳар бир объект учун бир нусҳада тузилади. Шунингдек, бир турдаги номоддий активлар учун олдин тузилган дастлабки далолатномалар умумлаштирилиб “Умумий далолатнома” тузилади. Масалан, саноат намунасига бўлган бир неча хил ишлаб чиқариш ҳуқуқига эгалик қилувчи патентлар ёки турли хил ўлчамдаги бир нечта ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқлари учун рухсатнома (лицензия)лар бўлиши мумкин. Далолатноманинг асосий воситаларни ҳисобга оладиган далолатномадан фарқи бу шаклнинг содда ҳамда керакли реквизитларга эга бўлганлигидадир.
Номоддий активларни қабул қилиш далолатномаси тузилиб сўнг бухгалтерияга топширилади. Далолатнома билан бирга объектларнинг бошқа ҳужжатлари ҳам тақдим этилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим номоддий активлар объектлари бўйича далолат-номани тўлдириш активнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб юритиш сиёсатида белгиланади.
Номоддий активларни тугатилиши (ҳисобдан чиқариш) далолатномаси. (НМА- 2 шакл).
Корхоналарининг ҳисоб юритиш сиёсатига мувофиқ улардаги мавжуд номоддий активларини ҳисобдан чиқариш бўйича «Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси» деб номлаган далолатноманинг янги шакли (НМА-2 шакл) ишлаб чиқилди ва уни амалиётга жорий этиш мумкин.
Ушбу шаклда номоддий активлар объектларини ҳисобдан чиқариш пайтида хўжалик юритувчи субъект раҳбари тайинланган ҳайъат томонидан икки нусхада тузилади. Ушбу далолатноманинг биринчи нусхаси бухгалтерияга, иккинчи нусхаси эса жавобгар шахсга берилади. Далолатномада номоддий активларнинг номи, санаси, инвентар (архив рақами), ҳисобдан чиқариш сабаби, баланс қиймати, амортизациянинг йиллик меъёри, амортизация суммалари акс эттирилади.
Томонлар ўртасидаги патент, лицензия олишга тузилган шартнома шартлари бажарилиб, саноат намунаси ҳуқуқи бўйича патент ёки табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларига бўлган гувоҳномалар ўз кучини йўқотганда корхонада номоддий активларни тугатиш далолатномаси расмийлаштирилади. Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш комиссия аъзоларининг хулосаларига асосланади ва якуний молиявий натижа аниқланади.

Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish