5.4. Номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг тартиби, усуллари ва ҳисоби.
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида амортизациянинг қуйидаги усулларини қўллаш тавсия этилади;
1. Тўғри чизиқли усул (Straight-line method), бу усулда активдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида эскиришнинг доимий суммаларини ҳисоблаб, ёзишдан иборат бўлади. Бу объектнинг амортизацияланадиган қиймати хизмат қилиш муддатлари мобайнида тенг улушларда ҳисобдан чиқариб борилади. Демак, бу усулда номоддий активларнинг ҳар йилдаги амортизация суммалари бир хил кўринишда бўлади, қопланаётган амортизация бир хил суръатда ортади, натижада объектнинг ички қиймати бир хил даражада камайиб боради. Шунга мувофиқ, тўғри чизиқ усулида амортизация ажратмаларини ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
;
бу ерда:
As-амортизация суммаси;
Dq-дастлабки қиймати;
Tq-тугатилиш қиймати;
TF-тугатишдан олинган фойда;
TH-тугатилиш бўйича харажатлар;
HM-хизмат қилиш муддати.
Масалан, маҳсулотлар белгисига бўлган гувоҳноманинг даст-лабки қиймати 500000 сўм, ундан фойдаланиш муддати 10 йил. Бу муддат ичида гувоҳномага ҳар йили бир хил меъёрда амортизация ҳисобланади.
Маълумотларидан кўриниб турибдики, биринчидан, гувоҳнома учун 10 йил давомида амортизация ажратмаси бир хил тартибда ҳисобланган, иккинчидан, қопланаётган амортизация суммаси ҳам бир даражада ортиб борган, учинчидан эса қолдиқ қиймати пропорционал равишда камайиб боради. Ушбу усулда амортизация активнинг хизмат муддатини узоқ давом этишига боғлиқлигига асосланади ва амортизация меъёрлари доимий ҳисобланади.
2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб тақсимлаш (Рroduction method) ёки ишлаб чиқариш усули. Бу усул объектнинг фойдалилиги ишлатишнинг бутун даврида унинг жами ишлаб чиқариш тегишли ўлчов бирликлари (натура, қиймат ва меҳнат ўлчовлари)да баҳоланишига асосланган. Ҳисоб-китоб қилинаётган амортизация эксплуатация натижаси бўлиб, унда ҳисобот вақтлари ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.
Амортизация ажратмалари билан маҳсулот бирлиги ўртасида боғлиқлик бўлиб, жамғарилаётган амортизация (аccumulated depri-ciation) ортиб боради, активнинг қиймати эса, аксинча, камайиб боради. Ушбу ҳолда фойдаланишнинг i - йилдаги номоддий актив амортизацияси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
;
бунда Dq - номоддий активларнинг дастлабки қиймати;
Tq фойдаланишнинг охирги n-йилдаги тугатиш қиймати;
Пi - n-йилдаги ишлаб чиқариш;
П-фойдаланишнинг бутун давридаги жами ишлаб чиқариш;
n - объектнинг хизмат қилиш муддати.
Масалан, саноат мулк объектларидан фойдаланиб (фойдаланиш учун ҳуқуқий муҳофаза патенти) олинган маҳсулотлар бирлиги шартнома бўйича киримга олинган патентнинг дастлабки қийматига нисбатан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |