Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Қимматли қоғозлар маҳсулотлар, товарлар, иш, хизматларни бериш йўли билан харид қилинди
|
5810
|
9010-9030
|
2
|
Қимматли қоғозлар асосий воситалар ва бошқа активларни бериш йўли билан харид қилинди
|
5810
|
9210, 9220
|
3
|
Узоқ муддатли инвестицияларнинг таркибий ўзгариши (реструктуризация) амалга оширилди
|
5810
|
0610
|
4
|
Қимматли қоғозлар нақд пулга харид қилинди
|
5810
|
5010
|
5
|
Қимматли қоғозлар қиймати банкдаги счётдан тўланиши орқали харид қилинди
|
5810
|
5110-5530
|
6
|
Харидорларга ссуда маблағларининг векселда берилиши
|
5810
|
5110-5530
|
7
|
Акцияларнинг тўлов сифатида қимматли қоғозларнинг келиб тушиши
|
5810
|
4610
|
8
|
Қимматли қоғозларни сотилиши
|
5110
|
5810
|
9
|
Корхонанинг қарзи қимматли қоғозлар билан қопланиши
|
6990
|
5810
|
10
|
Мажбуриятлар учун гаров сифатида акцияларнинг берилиши
|
6010
|
5810
|
11
|
Харидорга вексел суммасига даъво билдирилиши
|
4860
|
5810
|
12
|
Даъво муддати тугаганлиги туфайли вексел бўйича қарзни зарар ҳисобига чиқариш
|
9690
|
5810
|
13
|
Инвентаризация натижасида қимматли қоғозларнинг камомади
|
4730
|
5810
|
14
|
Қисқа муддатли қарзларнинг асосий восита ва бошқа активлар кўринишида берилиши
|
5830
|
9210, 9220
|
15
|
Қисқа муддатли қарзларнинг тайёр маҳсулот, товар, иш, хизматлар кўринишида берилиши
|
5830
|
9010-9030
|
16
|
Бошқа корхоналар томонидан қисқа муддатли қарзларнинг қайтарилиши
|
5110
|
5830
|
7.10. Капитал қўйилмалар ҳисоби.
Капитал қўйилмалар хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хос бир шаклидир, у асбоб-ускуналарни замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш объектлари ва бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган объектларни қайта қуриш, таъмирлаш ва асосий ишлаб чиқариш воситаларини кенгайтирилган ҳолда қайта ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Капитал қўйилмалар асосий воситаларни, такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда уларнинг сифат таркибини яхшилаш харажатларининг мажмуидир. Капитал қўйилмалар ҳажми ишлаб турган корхоналарни қуриш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ва қувватларни сақлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуна, транспорт воситалари ва асосий воситаларнинг бошқа объектларини харид қилишга маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига қилинган харажатларнинг умумий суммасига кўра белгиланади.
Капитал маблағлар ҳажмига қуйидаги соҳаларга йўналтирилган харажатлар киради:
Қурилиш-монтаж, лойиҳа-қидирув, геология-разведка, бурғулаш ва бошқа ишларга қилинган харажатлар;
Ишлаб турган корхоналарни тиклаш, техник қайта жиҳозлаш ва техника воситаларнинг қувватини кенгайтиришга қилинган харажатлар;
Машина ва ускуналар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари, транспорт воситалари ва асосий воситаларнинг бошқа объектларини сотиб олишга кетган харажатлар;
Корхона, ташкилот ва муассасалар учун янги объектлар қуришга кетган харажатлар;
Бошқа шу турдаги харажатлар.
Капитал қўйилмаларни бухгалтерияда ҳисобга олишда «Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМС ва «Капитал қурилиш учун пудрат шартномалари» номли 17-сон БҲМСдан фойдаланилади.
Капитал қўйилмаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг долзарб вазифалари қуйидагилардан иборат:
қилинган барча капитал харажатларни объектларнинг турлари бўйича тўлиқ ва ўз вақтида акс эттиришни таъминлаш;
капитал қўйилмалар режаси, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий воситалар объектларини ишга тушириш режаларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
молиявий маблағлар билан таъминлаш бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ва ички резервларни сафарбар қилиш устидан назоратни таъминлаш;
сотиб олинган асосий восита объектларининг баланс қийматини тўғри белгилаш ва унинг ўз вақтида киримга олинишини таъминлаш.
Капитал қўйилмалар ҳисобини соддалаштириш учун уларни туркумлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қуйидаги жадвалда капитал қўйилмаларнинг туркумланиши кўрсатиб ўтилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |