Кимёвий хоссалари. Ароматик қатор нитробирикмаларининг тузилишида нитрогуруҳи ва бензол ҳалқасининг бўлиши ва уларнинг ўзаро таъсири нитробирикмаларнинг кимёвий ҳусусиятларини белгилайди.
1. Нитробирикмаларни энг муҳим ҳусусиятларидан бири уларнинг нитрогуруҳини қайтариб аминогуруҳ ҳосил қилиши ҳисобланади. Бу реакция 1842 йилда рус олими Н.Н. Зинин томонидан кашф этилган. Биринчи марта нитробензол аммоний сульфит билан қайтарилиб анилин ҳосил қилинган. Бу реакциянинг очилиши кимё саноатидаги йирик кашфиётлардан бири ҳисобланади. Чунки ароматик аминобирикмалар бўёқ, тиббий дори –дармонлар, фотохимикатлар тайёрлашда катта аҳамиятга эга.
Ароматик нитробирикмаларни қайтарилганда реакция шароитига қараб, турли бирикмалар ҳосил бўлади. Ароматик аминобирикмалар қайтарилиш жараёнининг охирги маҳсулоти ҳисобланади. Улар, асосан, нитробирикмаларни кислотали шароитда қайтариб олинадилар.
Нейтрал, ишқорий ва кучсиз кислотали муҳитларда реакцияни турли оралиқ маҳсулотлар ҳосил бўлиш босқичларида тўхтатиб қолиш мумкин. Нитробирикмаларнинг қайтариш механизмини Габер ва В.О. Лукашевичлар ўрганганлар.
Н
итробензолни қайтарилиш схемасини қуйидагича тасаввур этиш мумкин:
Нейтрал ва кучсиз кислотали муҳитларда 3-4 реакциялар ҳосил бўлиб, кислотали муҳитда оралиқ маҳсулотларни ажратиб олиб бўлмайди. Нейтрал муҳитда нитробензол билан фенилгидроксиламинни ажратиб олиш мумкин. Ишқорий муҳитда 5-8 реакциялар содир бўлади ва бу шароитда оралиқ маҳсулотларни ажратиб олиш мумкин.
2
. Нитрогуруҳи иккинчи тур йўналтирувчи бўлганлиги сабабли электрофиль агентларини мета-ҳолатга йўналтиради. Нитрогуруҳи бензол ҳалқасининг реакцияга киришувчанлик хоссасини камайтиради.
Н
уклеофиль агентларини эса о- ва ва n-ҳолатларга йўналтиради. Агар нитробензолга кукун ҳолидаги ўювчи калий қўшиб қиздирилса о- ва п- нитрофенолятлар аралашмаси ҳосил бўлади:
Н
итрогуруҳи кучли электроакцептор гуруҳ бўлганлиги сабабли, у ўзига нисбатан о- ёки п- ҳолатларда жойлашган атомлар ва гуруҳларга кучли таъсир этади. Агар нитрогуруҳига нисбатан о- ёки п- ҳолатларда галогаен ёки нитрогуруҳ бўлса, улар (галоген ёки нитрогуруҳ) гидроксил, алколоксил ёки аминогуруҳи билан осон алмашина оладилар:
Н
итрогуруҳга нисбатан о- ёки п- ҳолатлардаги ўринбосарларни қўзғалувчанлигига сабаб, нитрогуруҳ таъсирида бу ҳолатларда электрон булутининг зичлиги камаяди ва нисбатан мусбат заряд тутади. Бу эса хужум қилаётган электрофиль агентни о- ёки п- ҳолатлардаги ўринбосарлар билан алмашинишини осонлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |