Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 3,96 Mb.
bet19/95
Sana19.12.2022
Hajmi3,96 Mb.
#891134
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   95
Bog'liq
Органик кимё марузалар матни

Физик хоссалари. Ацетилен, метил ва этилацетиленлар оддий шароитда газсимон, диметилацетилендан бошлаб эса суюқ ҳолатда бўлади. Ацетилен ҳаво билан портловчи аралашма ҳосил қилади. Ёнганда ҳарорат 30000С гача етади. Шунинг учун ацетилен металларни қириқиш ва пайвандлашда ишлатилади.
Ацетилен углеводородларининг физик хоссалари учбоғнинг жойлашувига боғлиқ бўлади. Ацетилен углеводородларининг зичлиги ҳамда нур синдириш кўрсаткичлари тегишли олефинларга ва парафинларникига қараганда катта.
Инфрақизил спектрларда 2100-2300 см-1 оралиғида учбоғнинг валент тебранишлари учун характерли ютилиш чизиқлари бўлади.
ЯМР-спектрларда – С  СН гуруҳининг протонлари қўшбоғнинг про-тонларига нисбатан кучли майдонда сигналга эга бўлади.
К

имёвий хоссалари.
Ацетилен углеводородларида углерод-углерод орасидаги учбоғнинг узунлиги 0,120 нм ёки 1,2 А0 га тенг, яъни
Улар учун асосан бириктириб олиш реакциялари характерлидир.
Ацетиленнинг кислотали хоссаси сирка кислотаникига қарагнада 17 марта кичик, этиленникига нисбатан эса 16 марта каттадир. Шунинг учун улар нуклеофиль агентлар билан реакцияларга (аминлар, алкоголоятлар ва бошқалар) олефинларга нисбатан осон киришадилар.
В

одороднинг бирикиши. Ацетиленга Ni, Pd, Pt каби металлар иштирокида водород билан таъсир эттилганда, у бир молекула водородни бириктириб олиб, этиленга айланади. Бу жараённинг қимматли ҳусусияти шундаки, реакцияни этилен ҳосил бўлиш босқичида тўхтатиб қолиш мумкин. Шунинг учун бу жараёндан тоза этилен олишда фойдаланилади:

Бунда ацетилен ва водород катализатор билан оралиқ комплексни ҳосил қилади. Натижада ацетиленда -боғланишнинг, водород молекуласида эса Н–Н орасидаги боғланишнинг узилиши кузатилади. Бу реакциядан фойдаланиб ацетилен углеводородларидан цис- ёки транс- олефинларни ҳосил қилиш мумкин.
Галогенлаш. Ацетилен углеводородларига галогенларнинг бирикиши олефинларга нисбатан кичикроқ тезлик билан боради. Бунда ҳосил бўладиган транс-дигалогеналкилларни осон ажратиб олиш мумкин. Чунки галоген иккинчи молекуласининг бирикиши қийинчилик билан боради:


Реакция хлор билан олиб бориладиган бўлса, эритувчи иштирокида олиб борилади. Бунинг сабаби, ацетилен хлор билан портловчи аралашма ҳосил қилади.




Галоидводородларнинг бирикиши. Ацетилен углеводородларига галоид водородлар, асосан НCI ва HF, HgCI2, CdF2 каби катализаторлдар иштирокида бирика оладилар.
Ҳосил бўлган винилхлорид сунъий чарм олиш учун хом ашё ҳисобланади. Уни полимерлаб поливинилхлорид олинади. У линолеум, дермантин каби маҳсулотлар сифатида ишлатилади. Винил фторид эса фторли полимерлар олишда ишлатилади.
С

увнинг бирикиши. Ацетиленга сувнинг бирикиши натижасида сирка альдегид, унинг гомологларига сувнинг бирикиши натижасида эса тегишли кетонлар ҳосил бўлади. Ацетиленга сувнинг бирикиши реакциясини Кучеров кашф этган бўлиб, бу реакция унинг номи билан аталади. Бу реакцияда катализатор бўлиб симоб сульфатнинг кислотадаги эритмаси хизмат қилади. Ҳозирги кунда кимё корхоналарида бу реация кадмий ва кальций фосфатлари иштирокида 300-429
0С ҳароратда олиб борилмоқда:
Бунда ҳосил бўладиган орлиқ моддалар-винил спирти ва метил-винил-спиртининг беқарорлик сабабини Эьтеков қоидаси билан тушунтирилади. Бу қоидага кўра, қўшбоғ тутган углерод атоми гидроксил гуруҳини ушлаб тура олмайди. Бунинг натижасида қайта гуруҳланиш юзага келади.
В

одород цианидининг бирикиши. Ацетиленга водород цианиднинг бир валентли мис тузлари иштирокида бирикиши натижасида акрил кислотанинг нитрили ҳосил бўлади:

Акрилонитрилни полимерлаб олинган тола нитрон деб аталади. Бу тола ўз хоссаларига кўра табиий жунга жуда яқин туради.
С

пиртларнинг бирикиши. Ацетилен углеводородлари ишқорлар ёки алкоголятлар иштирокида спиртларни бириктириб олиб, оддий винил эфирларини ҳосил қилади:
Ҳ

осил бўлган винил эфирлари яна спиртлар билан реакцияга киришиб, ацеталларни ҳлосил қилиши мумкин:

Бутил спиртининг ацетилен билан ҳосил қилган эфири – винил бутилэфири Шастаковский бальзами номи билан машхур бўлиб, ўн икки бармоқли ичакни даволашда ишлатилади.


О

рганик кислоталарнинг бирикиши. Органик кислоталар ацетилен билан бирикиб, мураккаб винил эфирларини ҳосил қилади. Масалан, сирка кислота 200
0С да рух ацетати иштирокида ацетилен билан бирикиб винилацетатни ҳосил қилади:

Винилацетат елимлар олишда, органик шиша тайёрлашда ишлатилади.


А

льдегид ва кетонларнинг бирикиши. Ацетилен альдегид ва кетонлар билан бирикиб, ацетилен қатор спиртларни ҳосил қилади:





А



лмашиниш реакциялари. Ацетилен углеводородлари, агар улар терминал тузилишга (учбоғ чеккадаги углерод атомида жойлашган бўлса) эга бўлсалар металлар, галогенлар ва бошқалар билан алмашиниш реакцияларига кириша оладилар. Агар ацетиленни кумуш нитратнинг аммиакдаги эритмасидан ўтказилса оқ чўкма – кумуш ацетилениди ҳосил бўлади:
Ў

заро бирикиш. Ацетиленни бир валентли мис тузлари бўлган эритма (Пьюленд катализатори) дан ўтказилса, унинг икки ёки уч молекуласи ўзаро бирикиб винил ёки дивинилацетиленни ҳосил қилади:

А



гар ацетилен юқори ҳароратда катализаторлар устидан ўтказилса, унда бензол ҳосил бўлади:
А

цетилен никель ёки кобальт карбониллари иштирокида ўзаро бирикиб, циклооктатетраенни ҳосил қилади:

Изомерланиши: рус олими А.Е. Фаворский метил ацетиленни алленга изомерланиши ва бу жараённинг мувозанатда бўлишини аниқлаган:




Ацетиленнинг аммиак билан ўзаро ёпиқ занжир ҳосил қилиб бирикиши. Ацетилен аммиак билан юқори ҳароратда ва махсус катализаторлар иштирокида ўзаро бирикиб гетероциклик бирикмалар –пиррол, пиридин асослари ва бошқаларни ҳосил қилади:




К


атализаторлар табиати ҳамда реакция шароитига қараб бунда асосий маҳсулот сифатида азотли гетреоциклик бирикмалар ёки ацетонитрил ҳосил бўлиши мумкин:

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish