Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-жадвал  Низом капитали ва бошқарув органлари нуқтаи назаридан ташкилий-



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

 
1-жадвал 
Низом капитали ва бошқарув органлари нуқтаи назаридан ташкилий-
ҳуқуқий шакллар тавсифи 
Х
ўжали
к 
ўр
то
қчи
ли
кла
ри
Хўжалик
жамиятлари 
Акциядорлик
жамиятлари 
Ишлаб чиқариш 
ширкатлари 


24 
Низом капитали 
Т
ер
ма (та
ъс
исч
ил
ар
ул
уш
ига 
тақси
мл
ан
га
н)
Терма (таъсисчилар 
улушига 
тақсимланган) 
Акциядорлик капитали 
(акциялар белгиланган 
сонига тақсимланган) 
Пай капитали 
(бирлаштирилган 
мулкий пай 
бадалларидан 
иборат) 
Бошқарув органлари 
Бошқ
ар
ув 
ор
ган
ла
ри
йў
қ 
Қатнашчилар 
умумий йиғилиши – 
олий раҳбар орган; 
Ижроия органи 
(Бошқарма) якка 
ҳолда ҳам, 
жамоавий ҳам 
бўлиши мумкин 
(якка ҳолдагиси 
қатнашчилар 
орасидан 
бўлмаслиги 
мумкин) 
Акциядорлар умумий 
йиғилиши – олий 
раҳбар орган; Ижроия 
органи якка ҳолда ҳам, 
жамоавий ҳам бўлиши 
мумкин; умумий 
раҳбарлик амалга 
оширувчи стратегик 
орган —директорлар 
Кенгаши 
Аъзолра умумий 
йиғилиши – олий 
раҳбар орган; 
Ижроия органи 
(Бошқарма); ширкат 
қатнашчилари сони 
50 дан ошганда
Кузатув кенгаши— 
умумий раҳбарлик 
амалга оширувчи 
стратегик орган 
ташкил этилиши 
мумкин
Ушбу тизимдаги оқимлар қуйидаги тарзда тақсимланади: 
■ акциядорлардан бош директорга ва менежментга капитал
 
келиб 
тушади,
 
бош директор ва менежер акциядорларга «шаффоф» молиявий 
ҳисобот
 
тақдим этиш мажбуриятини олади;
 
■ акциядорлардан директорлар Кенгаши фаолиятини назорат қилиш 
келиб чиқади, директорлар Кенгаши эса акциядорларга ахборот ва 
индивидуал ҳисобот
 
тақдим этади; 


25 
■ бош директор ва менежмент директорлар Кенгашига стратегияни 
амалга оширишнинг бориши ҳақида ахборот ва тезкор маълумотлар

тақдим 
этади, ўз навбатида у компания ва бош директор фаолиятини назорат қилиб 
боради.
 
 
1.4. Корпоратив бошқарувнинг асосий тамойиллари ва корпоратив 
бошқарув усулларини жорий этишнинг хусусиятлари 
 
Корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига қуйидагиларни 
киритишимиз мумкин:
 
Адолатлилик
 

бошқарув қоидалари адолатли бўлиб, ҳалол 
рақобатчилик шароитида компанияга муваффақиятли ҳаракат қилишга 
имконият бериши ва шу билан бирга барча қатнашчиларнинг, шу жумладан 
миноритар акциядорларнинг ҳам ҳуқуқларини таъминлаш лозим. 
Равшанлилик
 - 
компанияга алоқадор барча муҳим ахборотларнинг, шу 
жумладан мулкчилик шакли, молиявий ҳолати, фаолият натижаларини ўз 
вақтида ва аниқ ошкора қилинишини керак. 
Ҳиссадорлик
— 
барча бошқарув органларининг вазифалари ва 
ваколатларини аниқ ажратиб беришни, Ижроия органининг Кузатув кенгаши 
ва акциядорларга ҳисоб бериш мажбуриятини юклайди. 
Жавобгарлик

акциядорлар ва бошқа манфаатдор шахслар олдида 
маъмуриятнинг ва компания фаолиятига боғлиқ қарорларни қабул қилувчи 
шахсларнинг жавобгарлиги. 
Акциядорлик жамиятининг бошқарув тизими корпоратив
бошқарув тамойилларининг амалга ошишини таъминлаши зарур. 
Республика акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарув 
усулларини жорий этишнинг энг муҳим хусусиятларига қуйидагиларни 
киритиш лозим: 
1)
корхоналар нисбатан “ёш”лиги ва босқичма - босқич
ривожланиши, мустақиллик йилларида уларнинг деярли қайтадан 


26 
шаклланиши; 
2)
республика молия бозорининг кўпгина тармоқларини ислоҳотлар 
ўсишининг паст суръатлари, буларга маълум даражада корхоналарда 
корпоратив менежментни амалга ошириш кўламлари ва сифати билан 
боғлиқ; 
3)
корхоналарнинг 
қайта 
ташкил 
этилиши 
жараёнларини 
фаоллаштириш ва корхоналарда мавжуд корпоратив маданият даражасини 
оширишга қаратилган юқори ривожланган инфратузилмасининг етарлича 
мавжуд эмаслиги; 
4)
хўжалик юритувчи субъектлар талабларини етарлича ўрганмаслик 
ва замонавий маркетинг ютуқларидан етарли даражада фойдаланмаслик
оқибатида; 
5)
аксарият корхоналар бошқарув ижроия органларининг нофаоллиги 
эмаслиги, уларнинг бизнесга инвестицияларни жалб қилиш учун 
транспарентликнинг аҳамиятига етарлича баҳо бермаслиги туфайли ушбу 
корхоналар фаолиятининг паст даражадалиги; 
6)
бошқарув ижроия органларига молиявий оқимларни бошқаришни ва 
дивиденд сиёсати тақдирини бутунлай топшириб қўйган акциядорлик 
жамиятлари бошқарув органлари ва акциядорлар томонидан уларнинг ишини 
етарлича назорат қилинмаслиги; 
7)
корхоналар томонидан корпоратив бошқарувга оид илғор хорижий 
тажрибанинг суст ўрганилиши ва ўз иши амалиётига паст суръатларда жорий 
этилишидан иборат. 
Корхоналарда корпоратив бошқарув усуллари қарор топишининг 
кўрсатиб ўтилган хусусиятлари, бир томондан: Ўзбекистон Республикасида
ўтиш даврининг асосий юкини “ўзига олган"лиги алоҳида роли билан 
белгиланади, бу юк миллий иқтисодиётни қайта қуришнинг кардинал 
тузилмасига ҳамда ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилишда анъанавий 
ёндашувларнинг ўзгаришига боғлиқдир.
Бошқа томондан, корпоратив бошқарув усулларини жорий этишнинг 


27 
паст суръатлари ва бунга боғлиқ камчиликларни акциядорлик жамиятлари 
фаолиятини бошқарадиган меъёрий - хуқуқий базанинг мукаммал эмаслиги, 
Ўзбекистон Республикасида акционерлаштириш жараёнининг ўзига хос 
хусусиятлари, шунингдек корхона бошқаруви олий органлари ва 
акциядорларнинг амалиётда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя 
қилишдаги сусткашлиги билан изоҳланади.
Бундан ташқари, акциядорлик жамиятларининг раҳбарияти ва 
менежерлари томонидан бизнесни корпоратив бошқариш бўйича илғор 
хорижий тажрибани етарли даражада ўрганилмаганлиги, шунингдек мазкур 
муаммо назорати ҳамда корхона фаолиятини бошқариш органлари 
томонидан комплекс ёндашувнинг йўқлиги кооперация жараёнларига салбий 
таъсир кўрсатди. Мазкур назорат ва бошқарув органлари акциядорлик 
жамиятларини бошқариш жараёнларини реализация қилишнинг ўзига хос 
томонларини етарлича ҳисобга олмайди. 
Ўзбекистон Республикасида мулкчиликнинг акциядорлик шакли 
акциядорлар учун ўзини ўзи қоплайдиган ва инвесторлар учун фойдали 
бўлибгина қолмасдан, балки хўжалик юритишнинг бундай шакли мулкчи-
ликнинг бошқа шаклларига (давлатга тегишли, қўшма, ҳусусий) нисбатан 
самарали эканини яққол кўрсатувчи намуна вазифасини ҳам бажаради. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қуйидаги шаклларда тижорат 
ташкилотларини ташкил қилиш имкониятини назарда тутади:
- очиқ акциядорлик жамияти ва ёпиқ акциядорлик жамияти; 
- масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамият; 
- тўлиқ ширкат ва коммандит ширкат; 
- ишлаб - чиқариш кооперативи
- хусусий корхона; 
- унитар корхона.
2-жадвал 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish