Қирғизистон республикаси. Пойтахти Бишкек шаҳри. Давлат тузуми - суверен, унитар давлат, демократик республика. Майдони - 199,9 минг кв. км., аҳолиси - 5 млн. 12 минг киши (2002 - йил), тили - қирғиз, дини - ислом, пул бирлиги - сом. Муҳим шаҳарлари: Бишкек, Ўш, Жалолобод, Тўқмоқ, Ўзган. Миллий байрами - 31 август - Давлат мустақиллиги куни (1991 - йил). Жалолобод бальнеологик курорти, Ўш, Арслонбоб, Иссиқ кўл тур базалари.
Қозоғистон республикаси. Пойтахти Остона шаҳри. Давлат тузуми - бошқарувнинг президентлик шаклидаги унитар давлат. Майдони - 2724,9 минг кв. км., аҳолиси - 15 млн. киши (2005 - йил), тили - қозоқ, дини - ислом, пул бирлиги - тенге. Шаҳарлари ва тарихий ёдгорликлари: Олма ота, Туркистон, Чимкент, Жамбул, Қарағанда, Сайрам, Ўтрор, Аҳмад Яссавий, Темирлановка билан боғлиқ манзилгоҳлар. Буларнинг туризм учун аҳамияти. Миллий байрами - 16 декабрь - Мустақиллик куни (1991 - йил).
Ўзбекистон республикаси. 1 - иловага қаралсин.
Таянч иборалар
- туристик қизиқиш
- туристик ресурслар
- туризм объектлари
- акваториялар
- ғорлар, қалъа ва қасрлар
Назорат ва мулоҳаза саволлари
1. Туристик қизиқиш деганда нимани тушунасиз?
2. Туристик ресурсларни айтиб беринг.
3. Туризм объектлари деганда нимани тушунасиз?
4. Акватория нима?
5. Туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳақида фикрингиз қандай?
6. Ўзбекистонда мавжуд тур ресурсларини санаб утинг.
7. Сиз билган туристик қизиқиш объектлари қаерда бор?
8. Хорижий тур ресурсларидан қайсиларини биласиз?
9. Тур маршрутларини тузишда тур ресурсларининг аҳамияти қандай?
10. Туристик ресурслар республикамизнинг қайси шаҳарларида кўпроқ?
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 - йил 2 - июндаги "Буюк ипак йўли"ни қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасини иштирокини авж олдириш ва Республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора -тадбирлар тўғрисида"ги фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1990 - йил 23 - мартдаги "Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш ҳақида"ги қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 - йил 15 - апрелдаги " 2005 - йилгача булган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги фармони.
4. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг 2001 - йил 30 - апрелда қабул қилган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуни.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 - йил 21 - августда қабул қилган "Туризм тўғрисида"ги қонуни
6. Биржаков М. Б. Ведений в туризм. Cанкт - Петербург. 2000 г.
7. Trevel Guide Uzbekistan - Tashkent: National Company Uzbekturizm. 2003.
8. Tourism and Poverty Allevation-Recommendations for Action. WTO. 2004.
Do'stlaringiz bilan baham: |