Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Туристик хизматлар ҳақида тушунча



Download 1,47 Mb.
bet35/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

9. 1. Туристик хизматлар ҳақида тушунча
Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги Қонунидаги айрим моддаларда туристик хизматлар билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифи берилган. Жумладан, Қонуннинг 3 - моддасида туристик хизматлар тушунчаси ҳақида: "туристик хизматлар - туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот - реклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек, туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматлар", - деб таърифланади. Қонуннинг 11 - моддаси: "туристик саёҳат ва туристик хизматлар мажмуи", - деб номланиб, унда қуйидаги фикрлар баён қилинади - "туристик саёҳат якка тартибда ёки туристлар гуруҳи таркибида амалга оширилади. Туристик хизматлар мажмуи транспорт (ташиш - М.М.) хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни ўз ичига олади", - дейилади. Қонуннинг 10 - моддаси: "Туристик хизматларни сертификатлаштириш", - деб номланиб, унда қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: "Туристик хизматлар мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Туристик фаолият субъектининг туристик хизматларни мажбурий сертификатлаштиришдан бош тортиши, туристик хизматларни сертификатлаштиришнинг натижаси салбий бўлиши, шунингдек, сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш туристик фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишига ёки лицензиядан маҳрум қилишга сабаб бўлади". Қонуннинг 12 - моддаси: "Туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси", - деб номланиб, қуйидаги фикрлар баён этилади: "Туристик хизматлар шартнома асосида кўрсатилади. Шартномада кўрсатилган хизматларнинг кўлами ва сифати, тарафларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини, ҳақ тўлаш ва ҳисоб - китоблар тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини ва уни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни, шунингдек, тарафларнинг келишувига кўра бошқа шартларни белгилайди". Қонуннинг 13 - моддаси: "Туристик йўлланма (ваучер)", - деб номланиб, унда: "Туристик йўлланма (ваучер) - туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат", -дейилади.
Турист туристик маҳсулотлар (туристик хизматлар, иш ва товарлар) истеъмолчисидир. Бу ҳақикат - бу уч қоидадан бирини ёддан чиқарган ёки эьтиборга олмаган туристик марказ туризмдан кўзланган фойдани ололмайди. Аксинча, шу қоидаларга амал қилган туристик марказ қийинчиликсиз ривожланади, яхши фойда кўради ва ўз сармоясини туризмни ривожлантиришга сарфлайди. Бунга мисол - Анталия туризми. Бу жой 80 - йиллар охирида ҳам қумли соҳил эди, кейинги 10 йилликда Европа миқёсида энг кучли курортлардан бирига айланди. Бу курортда бир мавсум давомида 1млн. россияликлар дам олади, бу кўрсаткич умумий туристларнинг 10 % ни ташкил этади. У ерда машинасозлик заводлари йўқ, ҳамма нарса туристга хизмат қилиш учун мўлжанланган. Курортни ривожлантириш учун хориждан катта сармоялар киритилмоқда. Россиялик туристлар учун виза бекор қилинган, божхона ишлари енгиллаштирилган. Фақат, ташриф буюринг, дам олинг ва сотиб олинг - шиорига амал қилинади. Анталия соҳилларида аҳолини иш билан таьминлаш юқори даражада, ҳатто хориждан ҳам ишчи кучи талаб этилади. Бу тез ривожланаётган Туркия учун жуда катта кўрсаткичдир.
Туристик маҳсулотлар - туристик хизматлар (бронлаштириш, ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш, ўйинлар), туристик ишлар (фото хизмати, суғурта, ахборот, молия, банк хизмати), туристик товарлар (эсдалик совғалар, хилма -хил тур товарлари, истеъмол товарлари - парфюмерия, тамаки, спиртли ичимликлар, маиший техника, кийим - кечак)дан иборатдир.
Туристик хизматлар - турист ва экскурсант эҳтиёжларини қондириш ва таъминлашга қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тўплами бўлиб, улар туризм мақсадларига, характерига ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганлигига жавоб бериши ҳамда умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. Давлат стандарти таърифига кўра, туристик хизматлар - туристларнинг эҳтиёжларини қондириш фаолияти билан шуғулланувчи туризм ташкилотларининг фаолияти маҳсулидир.
Умуман хизматлар - бу кўзга кўринмас товарнинг ўзига хос туридир. Хизмат бевосита истеъмол жараёнида юзага келади ва алоҳида ҳолда бўлмайди. Бу хизматнинг товар билан асосий фарқидир. Бундан ташқари, товар истеъмолчига олиб келиб берилади, туристик хизматда эса истеъмолчи бевосита хизматнинг пайдо бўладиган ерига олиб борилади. Шунинг учун ҳам туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш моддий товарларни сотишга алоқадор бўлган қонунлар асосида эмас, балки бошқа қонунлар мажмуи билан бошқарилади.
Туризм хизматида экспорт тушунчаси ва қонун - қоидаси бошқачароқдир. Баъзи манбаларда кўрсатилишича - анъанавий вариантга кўра, туристлар гуруҳи бошлиғининг хорижий давлатлардаги хизматлари ва хорижий давлатда ишлаш учун юборилган автобус ҳайдовчисининг хизматлари туристик хизматларнинг экспортига таълуқлидир. Мисол учун, Грузиянинг "Туризм тўғрисида"ги Қонунига кўра мамлакат ичидаги хизматлар туризм импорти, ташқарисидаги хизматлар эса туризм экспортига таълуқлидир. Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги маҳаллий туристик корхоналар томонидан хорижий туристларга кўрсатилган хизматлар экспортга алоқадордир ва бунинг учун фирмалар баъзи имтиёзлардан фойдаланадилар.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish