Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари


Ички ва халқаро туризмнинг ривожланишидаги айрим муаммолар ва кўрсаткичлар



Download 1,47 Mb.
bet20/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

4. 2 . Ички ва халқаро туризмнинг ривожланишидаги айрим муаммолар ва кўрсаткичлар

Ривожланган мамлакатларда туризм уйғун ҳолатда тараққий этади, ички ва қабул қилиш туризмида баланс мавжуд. Ички туризм миллий туристик ресурслардан унумли фойдаланиш ва туризм индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга ёрдам беради.


Аммо, амалиётда ҳамма мамлакатлар ҳам бунга қодир эмаслар. Албатта, бу мамлакат иқтисодиётининг туризмга боғлиқлигида, яъни туризмсиз яшай олмайдиган, иқтисодиёти туризм билан боғлиқ мамлакатларгина бунга амал қиладилар. Масалан, 50 - 60 минг маҳаллий андорраликлар ҳар йили 12 млн хорижий туристларни қабул қиладилар. Табиийки, уларнинг ўз мамлакатларидан чиқишлари амри маҳолдир. Статистика маълумотда ушбу мамлакатдан фақат 3 киши 1997 - йилда Россияда бўлганлиги қайд этилган. Айрим мамлакатлар ички давлат тузуми баҳонасида фуқароларининг хорижга чиқишини чегаралаб қўйишади ёки туристик фаолиятни давлат томонидан бошқариш учун чоралар киритишади. Яъни, давлатнинг руҳсатисиз бирор ерга чиқиш жуда қийинлашади, туризмни бошқариш рўли давлат қўлига ўтади.
Статистик маълумотларга яна эътиборингизни ҳавола этамиз: Венгриялик чақалоқ ва пенсионерларни ҳисобга олмаганда ҳар бир фуқаро йилда икки марта хорижий мамлакатларга туризм мақсадида жўнашади. Бу кўрсаткич Россия аҳолисининг фақат 2 % ини ташкил этади. Албатта, бу ерда туризм бўлиши учун икки шартни таъкидлаб ўтиш лозим: 1. Бўш вақт. 2. Маблағ.
Аччиқ бўлса ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ер юзидаги жуда кўплаб давлатларнинг аҳолиси туризм мақсадида хорижга чиқишга қодир эмаслар. Асосий сабаб олинадиган маошнинг камлиги ёки аҳолининг камбағаллигидир. Тан олиш керакки, булар қаторида мустақил ҳамдўстлик давлатлари фуқаролари ҳам бор. Ўзбекистон улкан табиий ва маданий - тарихий ресурслари билан хоҳлаган туристлар талабини қондириши ва келажакда улкан туристлар оқимини кутиб олиш имкониятига эгадир. Лекин, туризм индустриясини янада ривожлантириш, туризм инфратузилмасини юқорига кўтариш, туризмга инвестицияларни кўпроқ жалб этиш, туризмда сервисни замон талабларига мослаштириш, хизмат кўрсатувчи субъектлардаги хизмат нархини пасайтириш, уларда ўзаро рақобат муҳитини яратиш, хорижга чиқиш ва хориждан келиш визаларини олишдаги механизмни соддалаштириш, малакали кадрларни етиштириш билан бу ишга янада кўпроқ ҳисса қўшган бўламиз. Тўғри, кейинги йилларда Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ҳукуматимиз ва хорижий инвесторлар томонидан туризм инфратузилмаси учун маблағлар ажратилди Йирик меҳмонхоналар қурилди, модернизация қилинди, янги замон талабидаги автобус ва авиалайнерлар сотиб олинди. Йирик туристик марказлар, ёдгорликлар таъмирланди, йўллар барпо этилди. Хусусий меҳмонхоналар ва миллий уйлар бунёд этилиб, маҳаллий ва хорижий туристларни қабул қилиб бораётирлар. Рекреацион ҳудудлар, масалан, Чорбоғ - Чимён ҳудудига республика бюджетидан катта маблағ ажратилди. Маданий - тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Лекин, булардан мустасно республикамизда ички туризм масаласи кўнгилдагидек эмас. Ҳатто, республикамиз аҳолисининг аксарият қисми бутун дунёга машҳур Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби тарихий шаҳарларни бирор маротаба бўлса ҳам кўриш имкониятига эга бўлмаганлар. Хорижни қўя турайлик, қайси биримиз ушбу шаҳарларни томоша қилиш ва маданий дам олиш мақсадида бирорта туристик фирмага мурожаат килганмиз. Шу боис, ички туризмни ривожлантириш, аҳолимизнинг туризм ва дам олиш эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун туристик ресурслардан максимал тарзда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, Мустақил республикамизга хорижий туристлар келишига ҳам катта эътибор беришимиз керак. Шундагина, давлатимиз хазинаси ва туроператорларнинг банклардаги ҳисоб - рақамларига миллий ва хорижий валюта келиб тушишига эришамиз. Бунинг оқибати эса равшан - иқтисодиётимиз ривожланишига кўмаклашган бўламиз, тадбиркорлик субъектларининг фаровонлиги ортади, турмуш тарзи кўтарилади.
Бизни ўйлантираётган бошқа иқтисодий омиллар ҳам мавжуд. Масалан, туристик хизматлардан, айниқса, транспорт, меҳмонхона, овқатлантириш хизматлари даражаси ва нархи туристларни умуман қаноатлантирмайди. Маҳаллий туристлар учун ҳам хорижий туристлар учун ҳам бир хил нарх белгиланган. Лекин, Нью - Йорк ва Тошкент шаҳарлари аҳолиси ўртасидаги яшаш тарзи қай даражада? Уларнинг даромадлари бир хил эмаску?
Яна бир масала - бу туристик статистикадир. Ҳозирда қанча хорижий фуқаронинг республикамизга келганлиги ва республикамиздан чиқиб кетганлиги ҳақида "Ўзбектуризм" МК аниқ маълумот бера олмайди. Ҳар бир ташкилот ўзининг статистикасини олиб боради. Ташқи ишлар вазирлиги берилган визалар сони билан, Ички ишлар вазирлиги рўйхатга олинган хорижий фуқаролар сони билан, Божхона қўмитаси иқтисодий деклерация тўлдирилган фуқаролар сони билан, Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси аэропорт, темир йўл вокзалининг асосий пунктларида келувчилар ва кетувчиларни рўйхатлаш билан шуғулланадилар. "Ўзбектуризм" МК хизмат кўрсатилган туристлар сони билан статистика олиб борадилар. Демак, бир турист бир қанча статистик маълумотларда рўйхатга олинади. Шу боисдан, ушбу масалаларни ҳал қила оладиган гуруҳ ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, - деб ўйлаймиз.
Халқаро туризм ривожланишининг асосий кўрсаткичлари
Жаҳон Туризм Ташкилоти томонидан чоп этилган "Жаҳон Туризм Ташкилотининг 2003 - йилдаги ривожланишининг асосий кўрсаткичлари" номли нашрда халқаро туризм ривожланишининг асосий кўрсаткичлари берилиб, унда жумладан қуйидаги маълумотлар ўрин олган:
2003 - йилда халқаро туризм 3 % га ўсган. Шу йили халқаро туризм ўзининг ўрнини сақлаб қолган. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2002 - йилда 5 % га қисқарган эди.
Арзон авиалиниялар Шимолий Америка ва Европада ўсиб борди. Интернетнинг аҳамияти нафақат ахборот манбаи сифатида, шунингдек, ташишларни ташкил этиш, меҳмонхона ёки саёҳатларни резервлаштиришда ҳам катта бўлди.
2003 - йилда барча ҳудудларда халқаро туризм соҳасида ижобий силжишлар юз берди. Фақат Шимолий ва Жанубий Америка бундан мустасно. Бу ерда 11 - сентябрь воқеаларидан сўнг, 2001 - 2002 йилларда - 10%, 2003 - йилда эса - 4% орқага кетилган. Европа туроператорлари дунёда ўзининг етакчилигини давом эттирди. Жаҳон бозорида улар 57 % улушини қўлга киритиб, + 2 % ўсдилар. Осиё ва Тинч океани ҳудудлари туроператорлари + 8 % га, Яқин Шарқ мамлакатлари + 17 % га (кутилмаган натижа) эришдилар. Африкада сўнгги йиллардаги ўсиш сурати, яъни + 3 % сақланиб қолди.
Халқаро туризмдан 474 млрд. АҚШ доллари ёки 501 млрд. евро дунё туроператорлари томонидан қабул қилинди.
2000 - йилдан кейинги иқтисодий кризис ва туристларнинг келишидаги озчиликка қарамай (2000 - йилдан кейин 20 % га қискарган), ҳамон АҚШ дунёда ўз етакчилигини сақлаб қолди. 67 млрд. АҚШ доллари ҳисобида фойда кўрилди. Ундан кейинги ўринларда Испания, Франция, Италия каби мамлакатлар бўлиб, улар 34 млрд. АҚШ долларидан 27 млрд. АҚШ долларигача фойда кўрдилар. Шунингдек, Гонконг (Хитой), Хитой ва Австрия рекорд натижаларини қўлга киритдилар, уларнинг фойдалари 2002 - йилга қараганда икки марта ортди.


Хулоса

Туризм ички ва халқаро кўринишларда акс этади. Албатта, ўз мамлакати ҳудудида олиб борилган туристик фаолият ички туризмга ва бошқа мамлакатга бориб уюштирилган турлар халқаро туризмга алоқадордир. Туристик ресурсларга эга бўлган ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида, айниқса, халқаро туризмни ривожлантиришга харакат қилади. Негаки, мақсад аниқ - иқтисодий манфаатдорлик. Бу эса ўз - ўзидан содир бўладиган масала эмас. Сармоя ва яна сармоя керак бўлади. Иқтисодиёти унча ривожланмаган мамлакатлар эса туризмга асосий эътиборни қаратсалар ёмон бўлмас эди.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish