Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet18/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

3. 4. Ижтимоий мақсадлар ва сиёсат

Туризм давлатларнинг ижтимоий, маданий ва таълим соҳаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Халқаро алоқаларга ҳамда алоҳида шахслар ва бутун жамиятнинг орзу - умидларини ҳурмат қилиш ва адолатга асосланган тинчликпарварлик доирасида, туризм инсонларнинг бир - бирини ўрганиши ва тушунишининг ижобий ва доимий омили, шунингдек, халқлар ўртасидаги ҳурмат ва ишончнинг янада юқори даражасига эришиши учун асос бўлиб хизмат қилади.


Замонавий туризм меҳнаткашларга ҳақ тўланадиган йиллик таътил берилишини назарда тутувчи ижтимоий сиёсатнинг маҳсули сифатида юзага келди, бу эса айни пайтда дам олишга бўлган ҳуқуқнинг эътирофи ҳамдир. Туризм ижтимоий тенглик, кишилар ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва шахс камолотининг омилига айланди. Унинг маданий ва маънавий мазмун - моҳияти улкандир. Айнан туризм инсон онги эришган ютуқлар ҳақида маълумот олиш ва улар билан танишиш воситаси бўлиб, халқларнинг тарихий ва маданий қадриятларидан баҳрамонд бўлиш имконини беради. Амалда туризмнинг маънавий моҳияти иқтисодий ва моддий мезонлардан устун бўлиши ва инсон шахсининг ҳар томонлама уйғун камол топишига ёрдам бериши, таълим - тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши, турмуш тарзи ва ҳаётини белгилашида тенг ҳуқуқни таъминлаши лозим. Бу жараённи эса унинг қадри ва шахсини ҳурмат қилиш, халқларнинг ўзига хос маданияти ва ахлоқий қадриятларини тан олиш,- деб билиш даркор.
Шундай қилиб, тарихий, маданий ва диний қадамжоларни ҳар қандай вазиятларда, айниқса зиддиятлар вужудга келганда ҳимоя қилиш давлатлар ва жаҳон ҳамжамиятининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлмоғи лозим.
Амалда юқорида келтирилган мақсадлар ўзаро қўшилиб, бир - бирини тўлдириши мумкин. Чунончи, Исо пайғамбар таваллудига бағишланган юбилей тантаналари кўп мақсадларни кўзлаган. Уларнинг энг муҳими - конфессия тантанаси ва унинг доирасида ўтказилган байрамдир. Бу албатта, умуман олганда диннинг жуда кучли тарғиботидир. Кейинги мақсадлар эса соддароқ. Тантаналар барча қадамжолар, биринчи галда, христианлар (ҳеч бўлмаганда, католиклар) дунёси пойтахти бўлмиш Рим ва ушбу диндагилар томонидан "Муқаддас Ер", - деб тан олинган томон кўплаб зиёратчилар оқимини келтириб чиқариши керак бўлган. Бунинг учун эса Ватикан тантаналар ва турли мартабадаги зиёратчиларни қабул қилиш максадида Римни ободонлаштиришга катта маблағ ажратди. Хар йили Италияга, хусусан, Римга миллионлаб туристларнинг зиёрат учун ёки диний, маданий - тарихий мақсадларни кўзлаб келишлари кутилади.
Туризм хизматлари ва индустрияси соҳаларини ривожлантиришнинг натижаларидан кейинчалик бошқа мақсадлардаги туризмни кенгайтириш, шунингдек Римни 2010 - йил Олимпиадаси ёки жаҳон миқёсидаги бошқа тадбирларни ўтказишга номзод сифатида тайёрлаш учун самарали фойдаланилади. 30 миллион зиёратчини, албатта, жойлаштириш, овқатлантириш керак, уларга транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилади, жумладан, уларни қўриқлаш ташкил этилади. Маблағларнинг туризм индустриясига бундай кўп киритилиши, шубҳасиз, мамлакатнинг бутун туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади ва бу борада Италияни жаҳон миқёсидаги етакчи ўринларга олиб чиқади. Айтиш жоизки, зиёратчилардан ташқари Италияга ҳар йили 37 миллион туристлар ташриф буюради.
Бу муаммога Исроилнинг ҳам қизиқиши катта, чунки унинг ҳудудида христианларнинг "Муқаддас зиёратгоҳ"лари, ибодатхоналари ва бошқа сиғинадиган жойлари бор. Чунончи, ЕL АL миллий Исроил авиакомпанияси Ватикан билан юбилей тантаналари йилида 7 миллион зиёратчини ташиш ҳақида битим имзолади. Бу эса жиддий иқтисодий ютуқдир. Бу рақам 1997 - йилда Исроилга келган туристлар сонидан роппа - роса икки баравар кўпдир. Юбилей йилида зиёратчиларни қабўл қилишга жиддий тайёргарлик кўрилди, меҳмонхоналар қурилди, туризм соҳасидаги барча корхоналар ишга шай қилинди, буларнинг барчасини давлат назорат қилмоқда. Исроил учун туризм - иқтисодиётнинг энг муҳим соҳасидир. Айни пайтда Яқин Шарқ минтақаси ўта нотинч бўлиб, доимо минтақавий зиддиятлар келиб чиқмоқда, маҳаллий урушлар эса, қисқа муддатли бўлсада, туризм соҳасидаги улкан саъй - ҳаракатлар, кенг миқёсли тадбирларга сарфланган катта капиталларни йўққа чиқариши мумкин. Шу боис, сиёсатчиларнинг вазифаси - минтақада барқарорликни таъминлаш, ҳарбий можаро ва терроризмга йўл қўймасликдир. Акс ҳолда солиқ тўловчилар маблағлари зое кетади.
Туризм мақсадлари ижтимоий ахлоқ ва тартиб талабларига жавоб бериши керак. Бу тоифаларни тушуниш қийин, чунки, кўплаб давлатлар қонунчилигида адолат билан айтганда бундай категориялар йўқ. Аммо, халқаро ҳуқуқ ва ривожланган давлатлар қонунчилигида "яхши тартиб", "ақлли киши", "оқилона миқдор", "оқилона фойда"; "ижтимоий аҳлоқ" каби тушунчалар мавжуд ва тушунарли бўлиши билан бирга, улар ҳуқуқ меъёрларида муайян ўрин ҳам тутади.
Аҳлоққа зид бўлган мақсадлар қаторида секс - туризмни келтириш мумкин. Умуман олганда ушбу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашмоқ лозим. Ривожланган мамлакатлардаги мутахассисларнинг айримлари: "туризм ва секс - узвийдир, чунки секс ҳам кўнгилхушликка киради ва инсоннинг муайян ёшдаги табиий эҳтиёжидир. Агар туризмнинг асосий мақсади шундай кўнгилхушликлардан иборат бўлса, яъни шаҳвоний лаззат олишни кўзласа, у ҳолда бундай туризм дастурлари секс - туризм тоифасига киритилади. Вахта ишчилари ва ҳарбий хизматчиларнинг Таиланд ва Кубага саёҳати шулар жумласидандир. Бу ерда жаҳон секс - туризм марказлари жойлашган, - деган фикрдадирлар. Шундай мақсадларда болалардан фойдаланиш (болалар секс - туризми) жаҳон ҳамжамияти ғазабини қўзғатмоқда. Туризмнинг бу тури айниқса Жануби - Шарқий Осиёда кенг тарқалган. У таъқиб остига олинган. Шунингдек, жанговар ҳаракатлар худудида тирик одамларни отиб ўлдириш бўйича ҳарбий туризм, туғиш ва туғилган болани сотиб юбориш мақсадида бошқа мамлакатга саёҳат уюштириш ва нормал инсон тафаккурига сиғмайдиган, ахлоқ қоидаларига зид бўлган бошқа туризм турлари ҳам ман этилган.
Туризм - аксарият давлатлар иқтисодиётининг муҳим ҳамда устувор таркибий қисми бўлиб, маҳаллий аҳолининг иш билан бандлиги, меҳмонхоналар, ресторан ва томошагоҳларнинг тўлиқ ишлаши, хориж валютасининг мамлакатга кириб келишини таъминлайди. Шу боис, кўплаб мамлакатлар туризм сохасига катта эътибор билан қарайдилар. Масалан, Францияда ҳукумат йиғилишлари вақтида туризм вазири бош вазирнинг ўнг томонидан жой олади. Франциянинг Европадаги биринчи рақамли туристик ҳудуд эканлиги ва Париж шаҳрини туризм ҳисобига яшаб, 'Туристик Макка" - деб ном олиши бошқа мамлакатлар ҳавас қилса арзигулик ҳолдир. Мексика президенти эса йирик халқаро туристик кўргазмаларни шахсан ўзи очиб беради. Бундай мисолларни яна кўплаб давом эттириш мумкин.
Туризмнинг ички иқтисодий табиати шуни кўзда тутадики, турист албатта ўз пулларини мазкур давлатда қолдириши керак. Туризм маҳаллий туристик ресурсларни эксплуатация қилишга ва бунинг эвазига давлатнинг фойда олишига асосланади. Шунинг учун турист ўзи келган мамлакатдаги ҳар қандай манбаадан фойда олишга ҳақли эмас. Ишчи кучи оқимининг чекланиши муаммоси давлат иммиграция (кириб келувчилар) хизматларини ташвишга солгани боис одатда фақат кескин ишчи кучи етишмаслиги, маҳаллий ишчи ресурсларининг тақчиллиги ва муайян оғир ишларни (масалан, ўта оғир, зарарли, ифлос ва шу каби) бажара оладиган керакли малакали мутахассисларга талаб бўлгандагина четдан ишчиларни ёллашга руҳсат беради. Шу сабабли турстларга фойда олиш мақсадида ишлаш қатъий ман этилади, бу барча визаларда, яъни мазкур давлатга киришга рухсат берувчи ҳужжатда ҳам кўрсатилган. Масалан, Австралия визасида "Ҳақ тўланадиган иш ёки ўқиш ҳуқуқи берилмайди" деган қатъий ёзув бор.
Ишчанлик туризмига мурожаат қиладиган бўлсак, унда ҳам мазкур тамойилга амал қилинади - хизмат сафарига юборилган мутахассислар, шунингдек конгресс, симпозиумга келганлар ўз мамлакати ёки хизмат жойи томонидан таъминланади ва демак, ўзлари билан шу мамлакатга пул маблағлари олиб кирадилар. Айтиш керакки, бундай амалий туризм одатда етарлича даромадли ҳисобланади, чунки ишбилармон - туристлар ва олимлар бундай сафарларда бошқа тоифадаги туристларга нисбатан уч - тўрт баравар кўп пул сарфлайди, чунки улар фирма томонидан таъминланади ва қўшимча тарзда ўз шахсий маблағларини сарфлаш имкониятига ҳам эга. Идоралар, фирма ва жамғармалар қиммат меҳмонхона, транспорт, яхши овқатланиш, маданий тадбирлар учун маблағни аямайдилар. Ишбилармонлик туризмидан тушадиган фойда жуда хам юқоридир. Масалан, Финляндиядаги конгрессларга уюштириладиган туризм ниҳоятда кенг ривожланган. Уни ҳаттоки туризм ҳамжамиятида "конгресс туризми мамлакати" деб ҳам атайдилар. Экологик тоза табиат ва турли хил туризм ресурслари, жамиятдаги ҳотиржамлик ва хавфсизлик, хизмат учрашувлари, симпозиумлар, ўқув дастурлари ва ҳоказоларни ўтказишга жуда яхши мослаштирилган юқори тоифадаги меҳмонхоналарнинг кўплиги туризмнинг мазкур турини ривожлантиришга ёрдам беради.
Уруш туризмга қарама - қарши бўлган ҳолатдир. Югославия туризм соҳасида Адриатиканинг маржони бўлиб келган эди, лекин у ерда бўлган фуқаролик урушидан кейин узоқ вақт давомида мазкур ҳудуд туристик регион қаторидан чиқди. Натижада, инфратузилма издан чиқиб, ер миналар билан тўлиб кетди, одамлар уйсиз қолди, бинолар бузилди. Бузилган жойлар қайғуни эслатади. Жонини хатарга қўйишни ҳеч ким хоҳламайди. Бундай жойларга боришни ким ҳам истарди. Абхазия Одиссей пайтидан Оллоҳ ярлақаган масканлардан бири бўлиб, собиқ совет даврида бутун иттифоқ шифохонаси ҳисобланиб келган, у ерда олий мансабли партия намоёндалари - ю, оддий кишиларгача дам олишар эди. 90 - йиллардаги Грузия - Абхазия қарама - қаршилиги сабабли, бу ҳудуд туризм учун ёпиқ бўлди. Дам олиш масканлари талон - тарож қилиниб, тарихий туризмга мўлжалланган ҳудуд аҳолиси иш йўқлиги сабабли оч қолди.
Уруш ва сиёсий вазият нотинч бўлган ҳудудларда туризм тўхтатилганлиги сабабли, ўша мамлакат ҳам, туризм ташкилотчилари ҳам жуда катта зарар кўрмоқдалар. Терроризм туризмга жуда катта зарар етказади. Туристик оқимларнинг ҳар қандай қисқариши иқтисодиёти туризм билан боғлиқ бўлган давлатлар учун ишсизлик ва кризис олиб келиши мумкин.
Охирги пайтларда Туркияда туризмнинг ривожланиши Россия туристларига боғлиқ бўлиб қолди. Туризм масаласи давлатнинг асосий эътиборида бўлиб, иш сўзда эмас, амалда бўлди. Фақатгина Россия туристларига хизмат кўрсатишга Туркияда 800 000 ишчи ўрни яратилган. Черноклар олиб келган пул миқдори эса миллионлаб АҚШ долларидан иборат. Туркияда ҳунармандларнинг аксарият қисми ва ишлаб - чиқариш корхоналари асосан Россия туристлари учун ишлайди. Катта шаҳарлардаги кўпчилик аҳоли киядиган чарм куртка пальтолар асосан Туркияда ишлаб чиқарилган. Чечен экстремистлари билан келишмовчиликлар бўлган пайтда Туркия ҳукумати томонидан уларнинг давлат ҳудудидаги ҳаракатини тўхтатиш учун чегаралар мустаҳкамланди, зиддият саноқли соатларда тўхтатилди ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмади. Чунки, Россиядан келадиган туристик оқимнинг камайиш хавфи бор эди.
Россия ҳукумати чернокчилар ҳаракатига солиқларни кўтарганда, турклар ўзларининг пошлиналарини пасайтирди. Чарм курткаларни Туркиядан олиб чиқиб кетиш керак эди, бунда Россия турк маҳсулотларининг асосий истеъмолчиси бўлди. Бу нафақат иқтисод, балки катта мамлакатнинг иқтисодий сиёсатидир. Ҳозирги пайтдаги Кавказ минерал сувларининг, гўзал курортларнинг аҳволи, қўшни Чеченистондаги ва бутун Кавказ ҳудудидаги номўътадил ҳолат турк ҳукуматини мўтлақо қониқтирмайди. 1998 - йилда Кипрдаги ҳарбий тайёргарликлар ва янги ҳарбий техника келиши (оролнинг шимолий ва жанубий ҳудудларидаги зиддиятлар) туфайли Россия туристларининг қизиқиши ҳамда бошқа регион туристларининг оқими кескин пасайди. 1998 - йил майдаги ядро портлаши Ҳиндистонга бўладиган саёҳатларни - 90 % тўхтатиб қўйди. Туристик мавсум бузилди ва давлат сезиларли зарар кўрди. Иқтисоди кўп жиҳатдан туризмга боғлиқ бўлган давлатлар дунё ҳамжамиятига баёнот бердилар. Шулар сабабли Миср, Туркия, Кипр, Тунис Россиялик туристлар учун визасизлик тартибини ўрнатган. 2005 - йилдан Россия студентлари ва мактаб ўқувчилари бепул виза олиш имтиёзига эга бўлдилар.
2006 - йилнинг 28 - августида Туркиянинг Анталия шахрида булиб утган портлашлар туфайли албатта туристлар саёхатига зиён этди. Террористлар томонидан амалга оширилаётган бундай ишлар туризмнинг ривожланиши учун асосий тасиклардан хисобланади. Бундай вокеалар бизнинг республикамизда хам булиб утганлиги ачинарли холдир.
Хулоса
Туризмдан албатта мақсад бўлиши лозим. Мақсадсиз туризмнинг бўлиши мумкин эмас. Унинг кенг тарқалган тури дам олиш ва соғломлаштиришдир. Инсон соғлиғи ҳар нарсадан устун ва шу мақсадда у саёҳат қилади. Туристик мақсадда тур ресурслардан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Ижтимоий мақсаддаги туризмнинг ўрни ҳам алоҳида. Сиёсат эса туризм мақсадларининг асосини белгилайди. Тинчлик бор бўлган ерда туризм ҳам бўлади.



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish