Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet83/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Атамалар луғати

1. Туризм - жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий - амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил маддатга жўнаб кетиши.


2. Турист - Ўзбекситон республикаси ҳудуди бўйлаб ёки бошқа мамлакатга саёҳат қилувчи (доимий истиқомат жойидан туризм мақсадида жўнаб кетган) жисмоний шахс.
3. Туристик фаолият - саёҳат ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этиш борасидаги фаолият.
4. Экскурсия фаолияти - туристик фаолиятнинг тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамрохлигидаги 24 соатдан ошмайдиган экскурсияларни ташкил этишга доир қисми.
5. Туристик ресурслар - тегишли ҳудуднинг табиий - иқлим, соғломлаштириш, тарихий - маданий, маърифий ва ижтимоий - маиший объектлари мажмуи.
6. Туристик фаолият субъектлари - белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва туристик хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар, муасссасалар, ташкилотлар.
7. Туристик индустрия - туристик фаолиятнинг туристларга хизмат кўрсатишни таъминловчи турли субъектлари (меҳмонхоналар, туристик комплекслар, кемпинглар, мотеллар, пансионатлар, умумий овқатланиш, транспорт корхоналари, маданият, спорт муассасалари ва бошқалар) мажмуи.
8. Тур - муайян йўналиш бўйича туристик хизматлар мажмуи (жой бандлаш, жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, рекреация, экскурсия хизматлари ва бошқа хизматлар) билан таъминланган аниқ муддатлардаги туристик саёҳат.
9. Туристик хизматлар - туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот -реклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек, туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хиз-матлар.
10. Туристик гуруҳ раҳбари - туристик фаолият субъектининг вакили бўлган ва унинг номидан иш кўриб, туристларга ҳамрохлик қилувчи, туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларининг бажарилишини таъминловчи жисмоний шахс.
11. Гид (экскурсия етакчиси) - тур қатнашчиларига туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси доирасида экскурсия -ахборот, ташкилий йўсиндаги хизматлар ва малакали ёрдам кўрсатувчи жисмоний шахс.
12. Лицензия - туристик фаолиятни амалга оширишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи махсус руҳсатнома.
13. Сертификат - туристик хизматлар сифатини ва уларнинг муайян стандартга ёки бошқа меъёрий ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.
14. Туристик йўлланма (ваучер) - туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
15. Туристик индустрия (саноат) - туристларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш субъектлари.
16. Туризм инфратузилмаси - иншоотлар мажмуи, йўллар, муҳандислик ва коммуникация тармоқлари, суғурта, банк ва бошқа тармоқлар.
17. Туристик товарлар - туристик совғалар, харидлар.
18. Туристик (тур) маҳсулот - туризм жараёнида амалга ошириладиган хизматлар ва ҳаражатлар йиғиндиси.
19. Туристик суғурта - туристларнинг ҳаётини мажбурий суғурталаш.
20. Туристик (тур) йўналиш - туристларни туризм фаолиятини амалга оширишлари учун олиб борилган йўналиш.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish