17. 2. Асосий туристик ҳужжатлар мажмуаси
1. Туристик саёҳатнинг йўналиши бўйича технологик харита - турдаги кўргазмали, энг керакли маълумотлар ва ахборотлар мажмуасидир. Баъзи ҳолларда йўналишнинг ўзига хос хусусиятлари ва туристик хизматга қараб маълум бир пунктлари қолдирилиши мумкин. Шунингдек, у туристик корхоналарнинг йўналиш бўйича ҳақиқий имкониятини кўрсатади ҳамда назорат қилиш ва уни кузатишга имконият яратади.
2. Туристик саёҳат йўлланмасига қисқача ахборот варақа (бланка)си туристик саёҳат йўлланмаси ёки ваучернинг ажралмас қўшимчаси бўлиб, у туристларга мўлжалланган йўналиш бўйича ўзида зарурий ва қўшимча малумотлар бўлинмаларига эга бўлади.
Ахборот варақаси қуйидаги маълумотларни сақлайди:
- туристик саёҳат кўриниши ва тури, саёҳат пайтидаги хизмат дастурининг асосий мажмуаси, йўналишнинг узунлиги ва вақти, унинг (поход) бўлими, поход категорияси ва бошқа маълумотлар бўйича кўрсатма;
- саёҳат трассаси ёзуви, тўхташ шаҳобчаси, тўхташ вақти ва ҳар бир хизмат шаҳобчасидаги жойлашув шароитлари (бино тури, хонадаги жойлар сони, унинг сантехник жиҳозлари);
- саёҳат ҳудудининг қисқа ёзуви (эътиборга лойиқ жойлари, жой рельефининг хусусиятлари ва ҳоказо), ҳар бир шаҳобчасидаги хизмат кўрсатиш дастури;
- қўшимча тўловга кўрсатиладиган хизматлар мажмуи;
- спорт иншоотлари, майдонлар, авто тўхтов жойлари, йўловчи йўллари, сув ҳавзалари, атракционлар, болалар ўйнаш майдончалари (хонаси), кутубхона, кинозал ва ҳоказоларнинг мавжудлиги ва қисқа характеристикаси;
- туристик саёҳат бошланадиган туризм ташкилотининг манзили ва унга етиб бориш манзили;
Қўшимча маълумотлар мажмуасига турнинг йўналиши бўйича қуйидагилар киради:
ёш бўйича чегирмалар, ота - она ва бола, оилавий қабул ҳақида маълумот;
походли тур саёҳат бўйича махсус маълумот;
- маълум тур ёки йўналиш спицификаси ва хусусиятлари бўйича маълумот ва тавсиялар.
"Тур йўлланма" ТУР - 1 шаклидаги туристик йўлланма қатъий ҳисоб асосидаги варақа бўлиб, мижозга бўлажак тур ҳақида тўла маълумот бериб, маълум реквезитлар мажмуаси йиғмаларидан иборат бўлади. Бу йўлланма шакли одатий бўлиб, у тур корхоналарга йўлланмаларни кўпайтирганда уларни тўлдириш имкониятини яратади ва бошқа зарурий маълумолар билан тўлдирилади. Бу аниқ ҳисоб китобли варақа бўлиб, аҳоли билан нақт пул ҳисоб - китобида касса машиналарсиз амалга оширилиши мумкин. Йўлланма ёзилган (берилган) куни ва уни сотилган куни уни бухгалтер ҳисоб -китоб счёт(рақам)ларида кўрилади. Йўлланма берилганда йиртилган талони тур маҳсулотнинг сотилганлиги ҳақидаги маълумотни ва кунини тасдиқловчи ҳужжат сифатида қолади ва ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) бўйича енгилликлар қўлланишига асос бўлади. Нақт пул билан ҳисоб - китоб қилинганда йўлланма асоси (корешог) бошқа ҳужжатлар билан сақланади.
Накд пулсиз ҳисоб - китобларда корхонада берилган йўлланма асослари ва сақланиши ташкил қилиниши шарт. Йўлланмаларинг солиқ инспекциясида қайд қилиниши ва унинг номерланиш қоидаси қонун томонидан белгиланган.
3. Брон (бандлаш) варақаси тур операторга туристик маҳсулотни ташкиллаштириш учун турист ёки туристлар гуруҳининг вакили бўлган кишининг аниқ буюртмасидир. У дастлабки шартнома сифатидаги келишув сифатида ёзма равишда расмийлаштирилади.
4. Мижоз - турагент ўртасидаги шартнома варақасининг асосий мажбуриятига қуйидагилар киради:
- тур оператор (сотувчи) ҳақида, туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳақида, корхонанинг ҳуқуқий манзили ва банк реквизитлари ҳақидаги маълумотлар;
- туристик маҳсулотни сотиш учун зарур ҳамда турист (харидор) ҳақида маълумот;
- қабулдаги тур оператор (сотувчи ҳамкори), шу жумладан, лицензия, ҳуқуқий манзили, банк реквизитлари ва алоқа телефонлари ҳақида маълумот;
- туристик маҳсулотнинг истеъмолчилар хусусиятлари, ташриф дастури ва саёҳат йўналиши, туристларнинг хавфсизлик шароитлари ва туристик маҳсулотнинг сертификацияси;
- саёҳатни бошланиш ва тугаш санаси ҳамда вақти, унинг давомийлиги;
- туристларни кутиб олиш, кузатиш ва ҳамрохлик қилиш тартиблари;
- томонларнинг ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлиги;
- туристик маҳсулотнинг чакана нархи ва уни тўлаш тартиби;
- гуруҳдаги туристларнинг энг кам (минимал) миқдори;
- гуруҳ йиғилмаганлиги сабабли, саёҳат бўлмаслигини туристга етказиш вақти;
- шартномани ўзгартириш ва тугатиш шартлари, бу саволлар бўйича келиб чиққан низоларни мувофиқлаштириш ва зарарларни қоплаш тартиби;
- турист томонидан даъво хати тур оператор ёки тур агентга туристик маҳсулотнинг сифати бўйича шартнома муддати тугаганидан кейин 20 кун ичида ёзма равишда тақдим этилиши керак ва тақдим этилган кундан 10 кун ичида қониқтирилмоғи лозим.
Шартноманинг бошқа шартлари томонларнинг келишувига асосан аниқланади. Калкуляция, ёки тур нархининг ҳисоб - китоби, брон (бандлаш) варақасида кўрсатилган усул бўйича чиқарилади. Бунда тур нархи ҳар қайси алоҳида хизмат тан нархини қўшиб ва меъёрий белгиланган фойда (у тур оператор учун умуман 15 - 20 % тур таннархини ташкил этади) фоизи қўшиш билан чиқарилади. Йўналиш ёзмаси эркин шаклда ёзилиб, йўналиш бўйича менежер, мутахассислар ва гидларнинг ишини енгиллаштириш учун, ҳамда тур агент билан қилинган шатрномага илова сифатида ахборот варақасига қўшимча қилинади. Йўналиш ҳаракат графиги жадвал кўринишида тузилиб, ҳар бир келиш ва жўнаш санаси ва вақти кўрсатилади.
5. Йўналишнинг ахборот - информацион матни (автобус турлари учун). Йўналиш харита - жадвал йўналишли ҳамда халқасимон бўлиб, йўналишларнинг йўли якқол кўрсатиш учун тузилади.
6. Турнинг технологик хусусиятлари ёзмаси транспортга буюртма бериш муддати, чипта, музейларга экскурсия, меҳмонхоналарда жойни бандлаш, овқатланиш ҳамда виза, суғурта тузиш қоидалари ва муддатлари, транспорт алмаштириш, кутиш, қабул пайтидаги гидларнинг ёки хорижий намоёндаларнинг иши ва ҳоказолар ҳақидаги эслатмадир.
Ишни енгиллаштириш учун кўрсатиладиган хизматалар рўйхати бўйича махсус бланк (варақа)лар тайёрланади. Бунинг ҳаммаси шу турни ўтишини назорат қилувчи хизматчиларни оператив ишлаши учун зарур.
Туристлар учун эслатма матни алоҳида зарурий ҳолларда тузилади, масалан, махсус турлар ташкил қилишда (саёҳат, спорт анжомлар бўйича, саёҳат вақтида хавфсизликни ҳамда соғлиқни сақлаш ва ҳоказолар) ёки туристларни эпидемик мамлакатларга йўналтирилганда тузилади. Хавфли инфекция (ҳалера, вабо, безгак, юкумли касалликлар) хафви бор мамлакатга бораётган ҳар бир туристга тур оператор имзоси ва тур фирманинг муҳри босилган эслатмалар берилади. Бундай эслатмаларни туристларда бўлиши аэропортлардаги божхона назорати пайтида текширилади.
7. Йўналиш бўйича маълумот (справочний) материаллари - турнинг хусусиятларини ёритувчи ҳар - хил справочниклар, буклетлар, транспорт ҳаракати жадвали, музейлар ишлаши, меҳмонхоналар манзили ва уларга бориш йўли ва бошқа маълумотлардир.
8. Туристлар учун мўлжалланган реклама вариантлари ва буклетлари саёҳат бўйича тур оператор ҳақидаги маълумот ва имкониятлар рекламаси (зарурий реквезитлар кўрсатилган ҳаракат йўналиши бўйича тизимлаштирилган реклама).
9. Прайс лист. Ҳар қайси тур оператор ва компания учун прайс лист энг зарурий ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Тур агентлар билан ҳамкорликдаги муваффақиятлар кўп жиҳатлар билан ундаги ахборот қанчалик аниқ ва саводли ёзилганлигига боғлиқ бўлади. Прайс лист, варақалар, буклетлар, каталоглар кўринишида бўлиши мумкин (кенгайтирилган нархлар мажмуаси). Ҳар қандай вазиятда ҳам бу туристик хизматлар нархи ҳақидаги ахборотдир.
Варақаларда ахборот қисқа ёзилади, нархлар эса қисқа вақтга кўрсатилади.
Кенгайтирилган нарх тавсияси ҳажмли нашр (каталоглар, буклетлар) кўринишида бўлиб, нафақат турнинг таклиф қилинадиган мавсумий нархлар рўйхати, балки тавсия ва аниқловчи характерга эга ахборот, турни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати, виза ва бандлаш ҳужжатлаштириш қоидалари (бандлаш варағини қўшимча қилиш билан), авиа учишлар жадвали, автомобилларнинг ижараси шартлари ва нархлари тўғрисида маълумот ва отелларнинг хусусиятлари, маълумотлар йиғилмасидир.
Хулоса
Мазкур мавзуда туристик ҳужжатлар масаласининг баъзи томонлари ёритилади. Туристик фирмадаги услубий таъминот махсус технологик ҳужжатлар кўринишида мужассамлаштирилган бўлиб, у турнинг тўла ёзмаси (описание), туристларга кўрсатиладиган хизмат, унинг ишлаш жараёнлари ва хизматларидан иборатдир. Бу фирма ходимларини аниқ ва оператив ишлашлари ҳамда тур мажмуасини доимо назорат қилиш, уни бажарилиши ва такомиллаштирилиши учун керак. Тур технологик ҳужжатлари мажмуаси ва таркиби меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган бўлади. Ҳамма технологик ҳужжат "тур папкаси"га жамланади. Бу тур операторнинг шу мажмуада тўхтовсиз ишлаши учун хизмат қилади ва туристик маҳсулотнинг мослашувчанлик тамойилига риоя қилиши учун ҳамда ҳар бир фирма ишчиси қайси бир сабаб билан йўқ бўлганда йўналиш менеджерини осонгина ва сифатли алмаштириш учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |