Мексика. Пойтахти Мехико шаҳри. Иқлими - тропик, шимолда субтропик иқлим. Давлат тузуми - федератив республика. Майдони - 1958,2 минг кв. км., аҳолиси - 101,9 млн. киши (2001 - йил), тили - испан, дини - католик, пул бирлиги - песо. Йирик шаҳарлари: Мехико, Гвадалахара, Монтеррей, Леон, Сьюдад - Хуарес. Миллий байрами - 16 сентябрь - Мустақиллик куни (1810 - йил).
Туризм: бир кунлик экскурсияларнинг чегара шаҳарларида Калифорния (АҚШ) билан чегарадош Тиуана шаҳрида (дам олувчилар учун) олиб борилиши. Совғалар савдоси, қимор бизнеси. Узоқ муддатга келган туристларнинг денгиз соҳилларида, тарихий объектларда бўлиши. Асосий туристларнинг америкаликлар ва европаликлар эканлиги. Туризмнинг давлат ғазнасини тўлдиришда иккинчи ўринда туриши ва меҳнат бозоридаги етакчилиги.
Коста - Рика. Пойтахти Сан - Хосе шаҳри. Иқлими - субэкваториал иқлим. Давлат тузуми - республика. Майдони - 51,1 минг кв. км., аҳолиси - 3,77 млн. киши (2001 - йил), тили - испан, дини - католик, пул бирлиги - колон. Йирик шаҳарлари: Сан - Хосе, Лимон, Турриальба. Миллий байрами - 15 сентябрь - Мустақиллик куни (1821 - йил).
Туризми: Асосий даромад манбаи - туризм ва тропик мевалар, кофе, какао экспортидан эканлиги. Коста - Риканинг Лотин Америкасидаги энг бой мамлакат эканлиги. Кордильера тоғларидаги манзаралар. Орхидей манзаралари. Ёғингарчиликнинг кўплиги. Қовурилган бананлар, ананас печеньелар. Туризмнинг қишда авж олиши. Сан - Хоседаги пляжлар, чангалзорлар, миллий истирохат боғлари, замонавий отеллар.
Жанубий Америка мамлакатлари туризм марказлари
Аргентина. Пойтахти Буэнос - Айрес шаҳри. Иқлими - тропик, субтропик, мўътадил иқлим. Давлат тузуми - федератив республика. Майдони - 2767 минг кв. км., аҳолиси - 37 млн. киши (2001 - йил), тили - испан, дини - католик, пул бирлиги - песо. Йирик шаҳарлари: Буэнос - Айрес, Росарио, Кордова, Ла - Плата, Санта - Фе, Тукуман.
Туризми: маҳаллий халқ - ҳиндуларнинг меъморий ёдгорликларини сақлаб қолганлиги. Буэнос - Айресдаги Миллий Конгресс биноси, ибодатхонаси ва ҳукумат саройи "Каса Росада" ("Пушти уй"), Кордовадаги Компания черкови, музейлари, музейлари ва халқаро аэропорти, отеллари.
Бразилия. Пойтахти Бразилия шаҳри. Иқлими - экваториал иқлим. Давлат тузуми - федератив республика. Майдони - 8512 минг кв. км., аҳолиси - 164 млн. киши (2001 - йил), тили - португал, дини - католик, пул бирлиги - крузейро. Йирик шаҳарлари: Сан - Паулу, Рио - де - Жанейро, Белу - Оризонти, Ресифи, Порту - Алегри, Салвадор, Форталеза, Куритиба, Белен, Бразилия, Кампус, Нитерой, Манаус. Миллий байрами - 7 сентябрь - Мустақиллик куни (1822 - йил).
Туризми: Рио - де - Жанейро шаҳрининг табиий гўзаллиги, Корковадо тоғи, пляжлар, Итамарати саройи. Отеллар ва клублардаги карнаваллар. Экзотик тур, ибодатхоналар. Белен шаҳридаги Мира театри. Отеллар: Sheraton*****, South American****.
Do'stlaringiz bilan baham: |