Швейцария. Пойтахти Берн шаҳри. Давлат тузуми - федерал парламентли республика. Марказий Европадаги давлат. Иқлими - нам иқлим. Майдони - 41,3 минг кв. км., аҳолиси - 7,3 млн. киши (2002 - йил), тили - немис, француз ва итальян, дини - протестант ва католик, пул бирлиги - Швейцария франки. Муҳим шаҳарлари: Цюрих, Базел, Женева, Берн, Лозанна. Миллий байрами - 1 август - Конфедерация ташкил этилган кун (1291 - йил) бўлиб, 1899 - йилдан бери нишонланиши.
Сайёҳлик йўналишлари ва турлари: Церматт, Санкт - Мориц тоғли курортларидаги соғломлаштириш, альпинизм, тоғ чанғи туризми. Манзарали дарёлари. 57 % туризмнинг асосан ёз фаслида бўлиб ўтиши. Ҳар йили туризм орқали 13 млрд. Швейцария франки миқдорида даромад олиниши ва бу миллий даромаднинг 8 % ни ташкил этиши. Мамлакат аҳолисининг 14 % ини туризм соҳасида фаолият кўрсатиши. Берн Университети ва Санкт - Галлен иқтисодиёт мактабида туризм соҳасининг тадқиқ этилиши. 60 % хорижий туристларнинг отелларда жойлашиши.
Австрия. Пойтахти Вена шаҳри. Иқлими - мўътадил иқлим. Марказий Европадаги мамлакат. Давлат тузуми - федератив республика. Майдони - 83,8 минг кв. км., аҳолиси 10 млн. киши, тили - немис, дини - католик, пул бирлиги - шиллинг эди, 2002 - йил 1 - январдан бошлаб евро. Йирик шаҳарлари: Вена, Грац, Зальцбург. Миллий байрами - 26 октябрь - бетарафлик куни (1955 - йил).
Сайёҳлик йўналишлари ва турлари: Мамлакатнинг қишки спорт ўйинлари бўйича туризм маркази эканлиги. Халқаро туризмнинг асосан мамлакат тоғли қисми (ғарб)да олиб борилиши. Ҳар йили 70 % меҳмонлар ўз таътилларини пойтахтдан олис, чекка провинцияларда - Ворарльберг, Тироль ва Зальцбергда ўтказишлари. Асосий туристларнинг Германия, Нидерландия ва Англиядан ташрифи. Жами туристларнинг 80 % тур. кунларини шу мамлакатлар ҳисобига йўлга қўйилганлиги. Туризмнинг қизғин (пик) даврини ёзда - августда ва қишда - февралда бўлиши. Замонавий отелларга эга эканлиги.
Бельгия. Пойтахти Брюссель шаҳри. Иқлими - денгиз иқлими. Давлат тузуми - конституцион монархия (қироллик). Майдони - 30,528 минг кв. км., аҳолиси - 11 млн. киши (2000 - йил), тили - француз, дини - асосан католик, озгина қисми протестант, пул бирлиги - Бельгия франки эди, 2002 - йил 1- январдан бошлаб евро. Йирик шаҳарлари: Брюссель, Гент, Льеж. Миллий байрамлари: 21 июль - Қирол Леопольд I нинг Конституцияга содиқлиги ҳақида қасамёд қилган куни (1831 - йил) ва 15 ноябрь - Қирол сулоласи куни (1866 - йил). Европа иттифоқчиларининг ва бошқа кўплаб трансмиллий компанияларнинг бош офисларини Брюссель шаҳрида жойлашганлиги. Мамлакатга асосан юқори мартабали амалдорлар, ишбилармонларнинг ташрифи.
Сайёҳлик йўналишлари ва турлари: тарихий - маданий ёдгорликлар бўйлаб саёҳат. Ўрта асрлар тарихи акс этган Антверпен, Брюгге ва Гент шаҳарларида жами тур. кунларнинг 85 % ини ўтказилиши. Музейларга бой Антверпенда, шунингдек, олмос бизнесининг машҳурлиги. Умуман, мамлакатда асосан тарихий ва бизнес туризмнинг ривожланганлиги.
Ўзбекистон - Бельгия муносабатлари. 1993 - йил Брюссель шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг очилиши. 1996 - йил ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бельгия қироллигида бўлиши. Савдо - иқтисодий ва маданий алоқаларнинг йўлга қўйилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |