3. 2. Дам олиш ва даволаниш максадлари
Туризм биринчи навбатда туристларнинг дам олиши ва даволанишини кўзлайди. Бу жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай тежамкор хўжайин ходимининг (умуман олганда жамият аъзоси, мамлакат фуқаросининг) меҳнатини қадрлайди, соғлом бўлиши ва жамият учун фойда келтирувчи шахсга айлантиришни истайди. Соғлом бўлмаган фуқаролар самарали ишлай олмайди. Улар солиқларни самарали тўлай олмаслиги ва ҳазина тўлдиришга ҳисса қўша олмаслиги мумкин. Демак, инсонларга дам олиш, жисмоний ва маънавий куч тўплаш имконини бериш лозим. Ўзини ҳурмат қилган давлат фуқаролари соғлиғи ҳақида ғамхурлик қилади ва тегишли шароитларни яратади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида: ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади (38 - модда); ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таьминот олиш ҳуқуқига эга (39 - модда); ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга (40 - модда), - дейилади.
Шунга ўхшаш қонун ва қоидалар аксарият давлатларнинг бош қомусларида, шунингдек, халқаро келишув ва Конвенцияларда ҳам белгилаб қўйилган. Масалан, «Туризм ҳартияси»да (1985 й. ЖТТ) : ҳар бир шахснинг дам олиш ҳуқуқи, жумладан, чекланган иш вақти ва пул тўланувчи меҳнат таътили, шунингдек, қонунда белгилаб кўйилганлардан ташқари барча ҳолларда ҳеч қандай чекловсиз эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи бутун жаҳонда тан олинади, - деб белгилаб қўйилган.
3. 3. Туристик ресурслардан фойдаланиш мақсади
Ҳар бир давлат ўз табиий ва бошқа турдаги ресурсларига эгалик қилади ва улардан оқилона фойдаланади. Турли мамлакатлар иқтисодиётида фойдаланилувчи турли хил фойдали қазилмалар ҳамда тирик ресурслар мавжуд.
Форс кўрфази давлатлари нефть ҳисобига бой - бадавлат кун кечиради. Лекин, шунга қарамай Бирлашган Араб Амирликлари минтақада энг муҳим туристик марказ ҳисобланади. Туризм олтинга чўмилаётган мамлакатларда нефть қазиб олиш тармоқлари билан муваффақиятли рақобатлашмокда. Бугунги кунда бу мамлакатларни минтақадаги йирик туризм марказига айлантириш вазифаси турибди. Хитой 2010 - йилда 130 миллионга яқин турист қабул қилишни режалаштирмокда. Бироқ, кўмир ва нефть, олмос ва олтиндан ташқари бошқа самарали табиий ресурслар ҳам етарли бўлиб, улар унчалик куч сарфламай туриб катта иқтисодий фойда келтириши мумкин. Табиий - иқлим, тарихий - маданий ресурслар туризмда асосий объектлар ҳисобланади. Тоза об - ҳаволи жойда экотуризм, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент каби шаҳарларда тарихий туризмни ривожлантириш учун туристик ресурслардан мақсадли фойдаланиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |