Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети туризм асослари



Download 1,47 Mb.
bet16/87
Sana20.07.2022
Hajmi1,47 Mb.
#827080
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87
Bog'liq
Янги Туризм асослари Maruza matn

Таянч иборалар
- Саёҳат
- Илк саёҳатчилар
- Туризм тарихи
- Томас Кук


Назорат ва мулоҳаза саволлари
1. Саёҳат деганда нимани тушунасиз?
2. Илк саёҳатчилар кимлар?
3. Кў чманчиларни саёҳатчилар дейилишига сабаб нимада?
4. Зиёратчилар қандай мақсадда саёҳат қилишган?
5. Савдогарлар саёҳати ҳақида нималарни биласиз?
6. Нима учун Томас Кукни туризмнинг асосчиси дейилади?
7. Туризмнинг таърифини айтиб беринг?
8. Туризмнинг саёҳатдан фарқи нимада?
9. Ватандошларимиздан кимларни илк саёҳатчилар қаторига қўшишимиз мумкин?
10. Туризмнинг ривожланишига сабаб бўлган воқеалар қайсилар?


Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 - йил 27 - июлдаги "Ўзбектуризм" Миллий Компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 - йил 2 - июндаги "Буюк ипак йўли"ни қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва Республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора -тадбирлар тўғрисида"ги Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 - йил 20 - августдаги "Туризм тўғрисида"ги Қонуни.
4. Основы туристской деятельности (Учеб.пособие). Составитель Ильина Е.Н. -М.: Советский спорт, 2000 г.
5. Биржаков М.Б. Введение в туризм. Санкт - Петербург, 2000 г.
6. Воронкова Л.П. История туризма и гостеприимства. Учебное пособие. ГРИФ. 2004.
7. Tourism and Poverty Alleviation-Recommendations for Action.WTO. 2004.
8. Rural Tourism in Europe: Experiences, Development and Perpectives. WTO. 2004.
3 - мавзу. Туризм мақсадлари
3. 1. Туризм мақсадлари ҳақида маълумот
3. 2. Дам олиш ва даволаниш мақсадлари
3. 3. Туристик ресурслардан фойдаланиш мақсади
3. 4. Ижтимоий мақсадлар ва сиёсат


3. 1. Туризм мақсадлари ҳақида маълумот

Ҳар бир саёҳат ёки тур замирида унга сабаб бўлувчи асосий мақсад ётади. Бу мақсаднинг йўқотилиши ёки унга эриша олмаслик ушбу саёҳатни туризм таркибига киритмасликка асос бўлади ёки турист қониқиш олмайди. Шундай қилиб, ҳар қандай саёҳат ёки туристик сафардан асосий мақсад бор бўлиб, унга кўра бу саёҳатдан туризмнинг бирор турига мансублиги аниқланади, турист ва унинг тури статистиканинг у ёки бу турига киритилади, унга турли хил имтиёзлар берилади.


Ҳар бир турист бирор мамлакатга борганда бирон нарсани, масалан, совға ёки фойдаланиш учун бирор предметни сотиб олишни мақсад қилиб қўяди. Бироқ, баъзи туристлар туристик сафарга боришда майда товар партияларини ҳарид қилиш ва кейинчалик сотиш учун ўз мамлакатига олиб келишни мақсад қилиб олади. Гарчи маҳаллий бозорларда режалаштирилган товарларнинг барчасини сотиб олгандан сўнг, туристлар маҳаллий ресторан ёки пляжларда бир неча кун дам олсада, товар олиб - сотиш уларнинг асосий мақсадига айланади. Бундай туристлар шоппинг - туристлар тоифасига мансуб бўлиб, улар учун махсус шоп - турлар ташкил қилинади. Россияда бундай туристлар «челноклар», - деб номланади.
Туризм тамойилларининг бузилиши, яъни туризмдан мазкур мамлакат қонунчилигида белгилаб кўйилгандан ўзга мақсадларда, янада аниқроқ айтганда имтиёзли режимлардан фойдаланилиши мамлакат ҳукуматининг ғашига тегади ва бундан бевосита ёки билвосита туристик фаолият назоратига таълуқли бўлган эмиграция ва бошқа хизматларнинг қаршилигига сабаб бўлади. Масалан, агар туристик фирма мамлакатга туристлар ўрнига фохишаларни меҳмон бўлиб келишини ўз олдига мақсад қилган бўлиб, шу мақсадда туристларни, эмигрантларни, иш қидириб келганларни ёки ўқиш учун келганларни олиб кирадиган бўлса, бу ҳолда фирма мазкур мамлакат элчихонасининг консуллик бўлимида ўз аккредитацияларидан маҳрум этилади ва халқаро туризмга барҳам берилади.
Туризм - бошқа мамлакатга айғоқчи юбориш ҳамда иқтисодий ва бошқа турдаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи баъзи - бир маҳкама ва идоралар учун бундай маълумотларни олишнинг самарали усулидир. Давлатларнинг консуллик хизматлари мамлакатга киритмаслик шарт бўлган шахслар тоифасидан иборат «қора рўйхат»ни, шунингдек, туризм қоидаларини суистеъмол қилувчи фирмалар рўйхатини тузишда фаоллик кўрсатадилар.
Туризмнинг энг асосий иқтисодий тамойилини эслатиб ўтамиз. Турист туристик марказга келиши, туристик хизмат, иш ва товарни сотиб олиши ҳамда белгиланган муддатда мамлакатдан чиқиб кетиши лозим. У қанчалик кўп пул қолдириб, қанчалик тез чиқиб кетса шунчалик яхши. Турист - туристик марказдан пул олиб кетиши эмас, балки унга пул олиб келиши, маҳаллий аҳолининг иш жойини эгаллаб олмасдан, айнан унинг учун иш ўрни яратиши лозим. Туристик ресурслар туристик марказга пул ва шуҳрат олиб келмоғи лозим.
Дастлаб энг умумий мақсадларни кўриб чиқамиз. "Туризм асослари" фанининг барча қоидаларига кўра туризмнинг асосий мақсадлари дам олиш, кўнгил очарлик, даволаниш, меҳмондорчилик, спорт, дин ва ишбилармонлик ҳисобланади. Аниқ белгиланмаган мақсадларнинг барчаси ҳам бир хил имтиёзлардан фойдаланади. (Биз мафкуравий мақсадларни кўриб чиқмаймиз, гарчи бундай мақсадларни осонлик билан маданий мақсадлар қаторига киритиш мумкин бўлсада).



Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish