Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р


Консолидациялашган баланс тўлдириш учун ишчи жадвал



Download 1,99 Mb.
bet36/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

Консолидациялашган баланс тўлдириш учун ишчи жадвал

Моддалар

Бош корхона баланси

Шўъба корхона баланси

Тузатиш ёзувлари

Консолидациялашган баланс

дебет

кредит

Пул маблағлари

50000

50000







100000

Узоқ муддатли молиявий инвестициялар

150000







150000




Бошқа активлар

1520000

120000







1640000

Жами

1720000

170000







1740000

Кредиторлар

120000

20000







140000

Оддий акциялар, номинал қиймати 10 доллар

1200000

110000

110000




1200000

Реинвестициялашган фойда

400000

40000

40000




400000

Жами

1720000

170000

150000

150000

1740000

Консолидациялашган баланс тайёрлашда шўъба корхонага қилинган инвестицияларни ҳисобдан чиқариш керак. Бу хўжалик муомаласи «Тузатиш ёзувлари» устунида кўрсатилган. Консолидациялашган балансни тайёрлаганда тузатиш ёзувларини қўллаш актив ва акционерлик капитали ҳисобварақларини қайта ҳисоблашнинг олдини олади. Консолидациялашган ҳисоботда келтирилган акционерлик капиталининг қиймати бош корхонанинг акционерлик капитали қийматига тенгдир. Шўъба корхонага қўйилган инвестициялар қиймати чиқариб ташлангач ва шўъба корхона акционерлик капиталининг ҳажми тузатилгандан кейин аввалги маълумотларни қуйидагича кўрсатиш мумкин:



Сотиб олиш санасига консолидациялашган баланс

Касса

100000

Кредиторлар

140000

Бошқа активлар

1640000

Акционерлик капитали










Оддий акциялар

1200000







Реинвестицияланган фойда

400000

Жами активлар

1740000

Жами пассивлар

1740000

Молиявий натижалар тўғрисида консолидациялашган ҳисобот ягона хўжалик ташкилоти учун бош ва шўъба корхоналар молиявий натижалари бирлаштириш йўли билан тўлдирилади, бунда фирманинг ички битимлари ҳисобнинг қайтарилмаслиги учун тузатилади. Консолидациялашган ҳисоботга фирма ичидаги қуйидаги муомалалар таъсир қилади:



  • бош ва шўъба корхоналар ўртасида содир бўладиган товарлар ва хизматлар савдо-сотиғи;

  • бу компаниялар ўртасидаги қарзлар, дебиторлик қарзлари, облигация қарзлари бўйича мажбуриятларга тегишли фойда ва зарарлар;

  • фирманинг ички битимлари бўйича фойда ва зарарлар.

Фараз қилайлик, бош корхона ва унга 100% боғлиқ шўъба корхона ўртасида қуйидаги битимлар содир бўлди: бош корхона шўъба корхонага 240000 АҚШ доллари қийматида товар сотди; шўъба корхона, ўз навбатида, ҳамма товарларини бошқа томонга сотмоқда. Бундан ташқари, шўъба корхона фирманинг ички кредити бўйича бош корхонага фоизлар бўйича 4000 АҚШ доллари тўлади.
Тузатиш ёзувларининг мақсади ушбу икки компанияни ягона бир ташкилот сифатида кўрсатишдир. Шунинг учун «Сотиш» моддасига фақат ташқаридаги компаниялар билан содир этилган битимлар киритилиши муҳимдир ва сотилган товарлар таннархига эса – фақат бошқа томондан сотиб олинган хом-ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларга кетган харажатлар киради. Шундай қилиб, фирма ичидаги муомалалардан олинган 240000 АҚШ доллари суммани «Сотиш» моддаси бўйича дебетлаб, «Сотилган товарлар таннархи» моддаси бўйича кредитлаб тузатилади. Бунинг натижасида Молиявий натижалар тўғрисидаги йиғма ҳисобот устунига фақат бошқа компаниялар билан амалга оширилган 1020000 АҚШ доллари қийматига эга бўлган сотиш ҳажми ва сотилган маҳсулотлар таннархига 480000 АҚШ доллари кўрсатилади. Фирма ичидаги берилган кредит бўйича тўловлар «Бошқа даромадлар» моддасини дебетлаш ва «Бошқа харажатлар» моддасини кредитлаш орқали тузатилади.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish