Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р


Миллий валюталарни қайта баҳолаш муаммолари



Download 1,99 Mb.
bet35/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

Миллий валюталарни қайта баҳолаш муаммолари. Трансмиллий компанияларнинг хориждаги бўлинмалар улар қайси мамлакат ҳудудида жойлашган бўлса, улар ўша мамлакатнинг валютасида ҳисоб ва ҳисоботни юритадилар. Бу бухгалтерия ҳисоб-китобларини хорижий валютада юритиш учун ноқулайдир. Шу сабабдан трансмиллий компаниялар йиғма ҳисобот тузишда ўзларининг штаб-квартираси жойлашган мамлакат валютасида барча операцияларни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозим бўлади.
Ҳисоботни бир валютадан бошқасига ўтказиш функционал валютадан келиб чиқади. Функционал валюта – бўлинманинг асосий фаолияти амалга ошириладиган мамлакатнинг валютасидир. Бундан ташқари, функционал валютани танлашда уларда бажариладиган муомалалар турига ҳам эътибор қаратилади. Бўлинмалар томонидан амалга ошириладиган муомалаларнинг иккита йирик гуруҳи бор:

  1. Ўзи жойлашган мамлакат иқтисодиётига тўла асосланиб фаолият кўрсатадиган бўлинмаларда бажариладиган операциялар;

  2. Асосий операциялар ёки бош компания операциялари давоми кўринишидаги операциялар.

Биринчи гуруҳга киритиладиган операцияларни бажарадиган компаниялар ўзлари жойлашган давлатнинг валютасида ҳисоб ва ҳисоботни юритадилар. Иккинчи гуруҳга кирадиган асосий операцияларни бажарадиган компаниялар бош компания ишлатадиган валютада ҳисоб ва ҳисоботларини юритадилар.
7.3. Консолидацияланган молиявий ҳисоботни тайёрлаш тартиби

Ўзбекистонда консолидацияланган ҳисоботни тузиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 28 декабрда 580-сон билан рўйхатга олинган «Консолидацияланган молиявий ҳисоботлар ва инвестицияларни шўъба хўжалик жамиятларида ҳисобга олиш» деб номланган 8-сон Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) билан тартибга солинади. Мазкур БҲМСга мувофиқ консолидацияланган молиявий ҳисоботни бош хўжалик юритувчи жамият назоратида бўлган хўжалик юритувчи жамиятлар тузади. Бунда назорат деганда улар фаолиятидан фойда олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ва хўжалик сиёсатини белгилаш ҳуқуқи тушунилади, бош жамият томонидан назорат қилинадиган хўжалик юритувчи субъект эса шўъба хўжалик юритувчи субъект (шўъба корхона) деб номланади. Яъни консолидацияланган молиявий ҳисобот фақат бош жамиятда (асосий компанияда), улар мулкчилик туридан ва бош жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар назорат қилинадиган шўъба корхоналар мавжуд бўлгандагина тузилади.


Бунда юридик жиҳатдан мустақил ҳар бир корхона, ўз операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритишлари ва уларнинг натижаларини алоҳида молиявий ҳисобот кўринишида расмийлаштиришлари шарт.
Умуман олганда консолидацияланган молиявий ҳисоботни тузишда асосий мақсад, солиқ солинадиган фойдани аниқлаш эмас, балки корпоратив гуруҳ фаолияти тўғрисида умумий тасаввур олишдир.
Консолидацияланган балансда ҳам бош корхона, ҳам шўъба корхонанинг моддий қийматликлари кўрсатилган бўлади. Худди шундай молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда «Сотиш ҳажми» моддаси ҳам бош корхона, ҳам шўъба корхона томонидан амалга оширилган сотиш ҳажмини ўз ичига олади.
Консолидациялашган балансни тайёрлаш вақтида бош ва шўъба корхоналарнинг маълум моддалари бирлаштирилади. Айрим моддалар бош ва шўъба корхоналар ўртасида юз берган муомалалар сифатида айрилиши (ҳисобдан чиқарилиши) мумкин. Масалан, бош компания назорати остида бўлган бир корхонани иккинчисига бўлган қарзи, улар орасидаги олди-сотди муомалалари. Ҳисобот тузиш жараёнида бундай хўжалик муомалалари ҳисобварақларнинг умумий натижасида акс эттирилмаслиги лозим. Чунки олди-сотди муомалалари, қарзни тўлаш ва уни олиш муомалалари компания ичидаги пул маблағларининг кўпайишига сабаб бўлади. Қайта ҳисоблашларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор муомалалар бўйича бартараф қилиш ёки тузатиш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бош корхона ва шўъба корхона ўртасидаги операциялар бўйича такрорий ҳисоблашни инкор этиш мақсадида элиминлаш (чиқариб ташлаш) усули ишлатилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, элиминлаш фақат консолидацияланган молиявий ҳисоботни тайёрлаш пайтида ишлатилади ва у бош корхона ҳамда шўъба корхонанинг ҳисоб регистрларида акс эттирилмайди. Ҳеч қандай консолидациялашган ҳисобот регистрлари юритилмайди. Гуруҳ ичидаги қолдиқ ва муомалалар ҳамда фойдаланилмай қолинган фойда натижасида юзага келган муомалаларнинг барчаси бутунлай ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Агар консолидация пайтида ишлатилган молиявий ҳисоботлар ҳар хил ҳисобот саналарига тайёрланган бўлса, унда мавжуд муомалалар ва бошқа ушбу ҳисобот саналари ҳамда бош корхонанинг молиявий ҳисоботи санаси орасидаги давр ичида бўлиб ўтадиган, хўжалик фаолиятининг воқеалари натижаларига тузатиш киритилиши лозим. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳисобот саналари ўртасидаги фарқ муддати уч ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Консолидацияланган молиявий ҳисоботларни ягона ҳисоб сиёсатини қўллаган ҳолда тайёрлаш лозим. Агар консолидацияланган ҳисоботларни тайёрлашда ягона ҳисоб сиёсатини қўллашнинг имконияти бўлмаса, бу ҳолат бошқа ҳисоб сиёсати қўлланилган ҳисоботнинг қисмлари бўйича ёритиб берилиши лозим.
Озчилик улуши консолидацияланган баланс ҳисоботида мажбуриятлардан ҳамда бош корхонанинг акционерлик капиталидан алоҳида ҳолда кўрсатилиши лозим. Гуруҳ даромадида ҳам камчилик улуши алоҳида кўрсатилади. Аммо баъзи ҳолларда, яъни бош ва шўъба корхоналарнинг фаолият йўналишлари бутунлай бошқа бўлса, консолидацияланган молиявий ҳисоботлар тайёрланмайди. Масалан, банк акцияларига эга савдо-сотиқ компанияси, иштирок этиш улуши 60%дан кўп бўлса, ўз ҳисоботини банк ҳисоботи билан бирлаштирмайди. Бош корхонага айрим чегараланишлар белгиланган ҳолатларда ҳам консолидацияланган молиявий ҳисоботлар тузилмайди. Банкротлик арафасида турган шўъба корхоналар маълумотлари одатда консолидациялашган ҳисоботларга киритилмайди.
Бош корхонанинг баланс ҳисоботидаги «Узоқ муддатли молиявий инвестициялар» моддасини бош ва шўъба корхоналар орасидаги ўзаро муносабат натижаларига яхши бир мисол ўрнида келтириш мумкин. Инвестицияларнинг ҳисобланиши консолидациялашган балансда яна камайтирилмаслиги учун бу моддалар тузатилиши лозим. Консолидациялашган балансни тузиш учун бош ва шўъба корхоналарнинг балансларини кўриб чиқамиз:



Баланс моддалари

Бош корхона

Шўъба корхона

Пул маблағлари

200000

50000

Бошқа активлар

1520000

120000

Жами активлар

1720000

170000

Кредиторлар

120000

20000

Акциядорлик капитали







Оддий акциялар, номинал қиймати 10 доллар

1200000

110000

Реинвестицияланган фойда

400000

40000

Жами пассив ва капитал

1720000

170000

Фараз қилайлик, бош корхона компаниянинг тўлиқ баланс қийматига мос нархда, шўъба корхонадан 100% акцияларини сотиб олмоқда. Шўъба корхонанинг баланс қиймати 150000 (170000-20000) долларни ташкил этади. Ушбу муомала бош корхонанинг бухгалтерия ҳисоботида қуйидагича кўрсатилади:


Дебет 0610-«Қимматли қоғозлар» - 150000 АҚШ доллари
Кредит 5010-«Касса» - 150000 АҚШ доллари.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish