Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р



Download 1,99 Mb.
bet15/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик

Асосий фаолият даромади асосан маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан тушган тушум ва операцион даромадлардан ташкил топади. Бозор муносабатларига ўтиш даврига қадар корхонада маҳсулот сотишдан кўрилган даромади ҳажми фаолият ялпи даромадининг 90 фоизини ташкил қилган2. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона молиявий натижалар шаклланиш тартибининг ўзгариши натижасида бу кўрсаткичнинг аниқ салмоғи белгиланмаган ва бу миқдор турли тармоқ корхоналарида бир-биридан кескин фарқ қилади.
Асосий фаолият даромадининг кейинги таркибий қисми — бу асосий фаолиятнинг бошқа (операцион) даромадларидир. Бунга асосий фондлар ва бошқа молмулкни сотишдан тушган даромад, ундирилган ёки қарздорлар томонидан эътироф этилган ҳар хил жарималар ва вақтида тўланмаган қарзлар, ҳисобот йилида аниўланган ўтган йиллар фойдаси, даъво билдириш муддати ўтган кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар ва холисона молиявий ёрдамлар каби моддалар киради.
Корхона хўжалик фаолиятида бепул олинган қийматликлар ва маблағлар асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операцион) таркибида кўрсатилади. Бунда, моддий қийматликлар корхона балансига бозор баҳосида қабул қилинади ва фойда солиғи базасига қўшилади. Давлат субсидиялари суммаси эса солиқ қонунчилигига мувофиқ, солиқ солишдаги ялпи даромадга киритилмайди.
Асосий фаолият даромади корхона ялпи даромадининг салмоқли улушини ташкил қилиши унинг муҳим кўрсаткич сифатида корхонанинг келгуси ривожланиш истиқболларини белгилаб беради. Даромадни шакллантириш корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг барча жабҳаларини ифодаловчи кўрсаткичлар: ишлаб чиқариш ҳажми ва харажатлар таркиби, асосий воситалар ва айланма маблағлардан фойдаланиш даражаси, ишлаб чиқариш самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш, корхонанинг молиявий ҳолатига боғлиқдир.
Молиявий фаолият даромади. Мамлакатимизда бозор муносабатларининг ривожланиши билан корхоналар фаолиятида янги ҳисоб объектлари: қимматли қоғозлар, дивиденд, рента, роялти каби иқтисодий терминлар вужудга келди. Айни вақтларда корхона молиявий фаолият турининг асосий инструментлари молиявий активлар, яъни қимматли қоғозлардир. Қимматли қоғозлар бу пуллик ҳужжат бўлиб, ҳуқуқий мақомга эга шахсларнинг уни сотиб олган шахс олдидаги мулкий ёки қарз мажбуриятларини ифодалайди. Қимматли қоғозлар амал қилиш муддати мобайнида ўз эгасига дивиденд ёки фоиз кўринишида маълум даромадни кафолатлайди, улар билан боғлиқ жараёнлар корхона молиявий фаолиятининг асосини ташкил қилади. Умумий равишда молиявий фаолият даромади таркибини қуйидагича кўрсатиш мумкин: дивидендлар ва бошқа корхонани ташкил қилишда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, қимматли қоғозлар ва қарз маблағлари бўйича олинган даромадлар, валюта ва валюта жараёнлари бўйича даромадлар, мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, қимматли қоғозларга йўналтирилган ва бошқа молиявий маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар, олинган роялти ва сармоя трансферти, молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхона молиявий фаолиятининг даромад моддалари кўпайди. Яқин йилларгача корхоналар молиявий даромади асосан корхона маблағларидан фойдаланганлик учун тўланадиган фоизлардан иборат эди ва фаолият ялпи даромадининг тахминан 8 фоизига тўғри келарди. Энди бўлса қимматли қоғозлар эмиссияси, олди-сотди жараёнлари, бошқа корхонани ташкил қилишда улишли қатнашиш, рента, лизинг, дивиденд, дисконт каби даромад моддалари корхона ялпи даромадининг салмоқли улушини ташкил қилмоқда.
Корхоналарда (АЖ) молиявий фаолият даромадининг асосий қисмини муомалага чиқарган акцияларни сотишдан тушган эмиссия даромади ташкил қилади. Ушбу даромад ҳажми, аввало, акцияларнинг фонд биржаларидаги бозор баҳоси, корхона рейтинги ва сотилган акциялар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Сотиб олинган облигациялар бўйича фоизлар ҳам корхона молиявий фаолияти даромадининг салмоқли қисмини ташкил қилади.
Умумхўжалик фаолияти даромади. Корхона фаолияти молиявий натижасини шакллантиришда, аниқроғи солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда умумхўжалик фаолияти натижасига фавқулодда даромадлар ҳам қўшилади. Уларга сиёсий-иқтисодий ҳолатнинг ўзгариши натижасида олинган даромад ва хайрия ёрдамларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Корхоналар фаолияти даромади таркибини бундай қисмларга ажратиш фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича даромад салмоғини аниқлашга, корхона маблағлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини алоҳида ва холисона баҳолашга имкон беради.
Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар кўрсаткичларидан яна бири бу ишлаб чиқариш харажатларидир. Пул бирлиги кўринишида ифодаланган ва ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархини ташкил қилувчи харажатлар молиявий натижалар шаклланишида ўзига хос ўрин тутади.
Корхоналар молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимида харажатлар ўзига хос ўринга эга. Харажатлар деб корхона капитали (активлари) миқдорининг камайишига олиб келувчи мажбуриятлар вужудга келиши ёки активлар сарфланиши натижасида иқтисодий манбанинг камайишига айтилади. Улар, одатда, фаолият мунтазамлигини таъминлаш ва даромад олиш учун сарфланади.
Таъкидлаш жоизки, корхона активлари миқдорининг камайиши баъзи ҳолларда харажатларга боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Узоқ муддатли активларни сотиб олиш ёки яратишга сарфланган маблағлар, бошқа корхона устав капиталига қилинган қўйилмалар, қайта сотиш учун акционерлик жамиятлари акциялари ва бошқа қимматли қоғозларни харид қилишга сарфланган маблағлар, олинган кредит ёки қарзларни қайтариш, ресурслар сотиб олиш учун олдиндан тўлов ва бўнак суммалари ва сармоядорларнинг корхона мулкидан ўз ҳиссасини чиқариб олиши корхона активлари ва капитали миқдорини камайтирсада, харажат ҳисобланмайди.
Хўжалик фаолиятида содир бўладиган харажатлар таркиби ва уларни аниқлашнинг ягона услубий асослари “Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатиб берилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  • асосий фаолият харажатлари;

  • давр харажатлари.

Корхоналар хўжалик фаолиятида содир бўлган барча турдаги харажатлар қуйидаги шартлар бажарилганда ҳисобда тан олинади:
– харажатлар аниқ шартнома шартлари, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилганда;

  • харажатлар суммаси (миқдори)ни аниқлаш мумкин бўлганда;

– хўжалик жараёнлари натижасида корхонада иқтисодий манбанинг камайганлиги аниқ бўлганда, яъни актив сарфланганда.
Корхона харажатлари молиявий натижаларга тескари пропорционал равишда таъсир кўрсатади. Улар, асосан, мулкий ва меҳнат ресурсларини сотиб олишга сарфланган маблағлар бўлиб, корхона учун мажбурий тўлов ҳисобланади.
Корхоналарда молиявий натижалар ҳисобининг яна бир объекти бу соф фойдадир. У корхона хўжалик фаолиятининг асосий манбаи ва самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.
Маълумки, бозор муносабатлари шароитида барча турдаги тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш. Бу борадаги бухгалтерия ҳисобининг функцияси корхона фаолиятининг якуний натижасини аниқлаш ва уни ҳисоботда акс эттириш орқали маълумот фойдаланувчиларга етказиш.

Бу ерда, ССТ – сотишдан олинган соф тушум;

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish