Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура Қурилиш Институти


Жорий йилнинг 9 июль куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси” жойлаштирилди



Download 298,07 Kb.
bet3/4
Sana11.07.2022
Hajmi298,07 Kb.
#774192
1   2   3   4
Bog'liq
нилу шахарсозли

Жорий йилнинг 9 июль куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси” жойлаштирилди.

  • Хўш, у нима? Ўз ичига нималарни қамраб олади? Урбанизация оддий тил билан тушунтирганда, уйларнинг бузилишию ўрнига янги City`ларнинг барпо этилишими? Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида вазир ўринбосари, Урбанизация агентлиги директори Жасур Арипов бу ҳақда журналистларга гапириб берди. 
  • “Яқинда ота-онам қўнғироқ қилишди. Уйимизни бузишаётганмиш. Шуми урбанизациянг, ўғлим, деб савол беришди. (кулиб) Халқимизда урбанизацияни шундай тушунаётганлар кўп ва биз қўлдан келганча улар билан мулоқот қилишга тайёрмиз”, дейди Жасур Арипов сўзи аввалида. 
  • 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида шаҳарлаштиришни ривожлантириш концепциясини яратиш жараёнида бир-бирига боғлиқ соҳаларда 30 дан ортиқ концепция ва дастурлар ўрганилган. Булар: уй-жой коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт коммуникациялари, енергетика, таълим, соғликни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳалар. Ҳужжатни ишлаб чиқишда ушбу тармоқлар учун маъсул бўлган давлат идоралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ОТВ, Жаҳон банки, ОЕСД ва бошқа экспертлар иштирок этган. 

“Урбанизация” тушунчасини ҳамма турлича тушунади ва айрим ҳолларда бу жумлани уй-жойларни бузиш ҳолатлари билан боғлашмоқда. Аслида, урбанизация узоқ ва кенг қамровли жараён, демографик тенденциялар, миграция жараёни, иш билан бандлик, атроф-муҳит хавфсизлиги, экология ва бошқалардир. Умуман олганда, урбанизация ерларнинг самарадорлиги, шаҳарларни режалаштириш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қурилиш масалалари, шаҳар аҳолисининг ўсиши билан боғлиқ. Ва ўз навбатида муҳим ҳисобланган, бу шаҳарларнинг ролини ошириш, шаҳар маданияти ва муносабатлари, шаҳарлар ташқарисида шаклланган замонавий маданий шаҳар хаётининг тарқалиши жараёнидир”, дейди Арипов 

  • “Урбанизация” тушунчасини ҳамма турлича тушунади ва айрим ҳолларда бу жумлани уй-жойларни бузиш ҳолатлари билан боғлашмоқда. Аслида, урбанизация узоқ ва кенг қамровли жараён, демографик тенденциялар, миграция жараёни, иш билан бандлик, атроф-муҳит хавфсизлиги, экология ва бошқалардир. Умуман олганда, урбанизация ерларнинг самарадорлиги, шаҳарларни режалаштириш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қурилиш масалалари, шаҳар аҳолисининг ўсиши билан боғлиқ. Ва ўз навбатида муҳим ҳисобланган, бу шаҳарларнинг ролини ошириш, шаҳар маданияти ва муносабатлари, шаҳарлар ташқарисида шаклланган замонавий маданий шаҳар хаётининг тарқалиши жараёнидир”, дейди Арипов 
  • Агентлик директори шуни ҳам таъкидладики, Концепция доирасида алоҳида шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларининг қиёсий ва рақобатбардош афзалликларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш ҳам кўзда тутилган.
  • Концепцияни ишлаб чиқишда асосий эътибор мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга оширишга қаратилган бўлиб, ушбу Концепция муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар, қолаверса, жамоат жойларини ривожлантиришни ҳам ўз ичига олган. Маълумки, шаҳар инфратузилмасининг ривожланганлиги даражасига шаҳарларга жалб қилинадиган инвестициялар ҳажми ва шаҳарларга қишлоқлардан аҳолининг табиий миграцияси боғлиқ. Бу йўналиш бўйича Концепция доирасида 2030 йилга бориб шаҳарларда марказлаштирилган сув ва газ таъминотини 90% га, сувоқава тизими билан таъминлаш 68,9%га, киши бошига ўртача тўғри келадиган уй-жой фонди ҳозиргига таққослаганда 16 кв.м.дан 20 кв.м.га, 19 ёшга тўлган аҳолини олий таълим билан қамраб олинишини 50%га (ҳозир 20%) етказиш кўзда тутилган. Ушбу мақсадли кўрсаткичларни кейинчалик ўсиш жиҳатдан қайта кўриб чиқиш эҳтимоли ҳам бор”, дейди Жасур Арипов.

Урбанизациянинг ўзига хос ижобий ва салбий хусусиятлари борлиги барчага маълум. Лекин бу — алоҳида мавзу. Шуниси аниқки, урбанизациянинг қай даражада ижобий ёки салбий аҳамиятга эга бўлиши унинг давлат томонидан тартибга солиниши ёки солинмаслиги билан боғлиқ.
Соддароқ қилиб айтганда, агар урбанизация жараёнлари етарлича тартибга солинмаса шаҳарлар аҳолисининг сони ва у ерда мавжуд инфратузилма, уй-жой, иш ўринлари сони ўртасида катта тафовут пайдо бўлади. Бу эса, шаҳарнинг умумий қиёфасини аянчли аҳволга олиб келиши билан бир қаторда жуда кўплаб ижтимоий ва иқтисодий муаммолар, масалан, ишсизлик, нарх-навонинг ортиши, уй-жой танқислиги, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг етишмаслиги кабиларни келтириб чиқаради.

Download 298,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish