Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Архитектура Қурилиш Институти Мустақил Иш Мавзу: Урбанизация ва унинг белгилари Бажарди: Бакоева Нилуфар Текширди: Омонова Дилноза Тошкент-2021 - Режа:
- 1. Урбанизация нима ?
- 2. Урбанизация жараёни- иқтисодиётнинг юксалиши
- 3. Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида
- УРБАНИЗАЦИЯ
- УРБАНИЗАЦИЯ (франц. urbanisation, инг. urbanization, лот. urbanus — шаҳарга мансуб, urbs — шаҳар) — жамият ҳаётида шаҳарлар ролининг ортиб бориши; ишлаб чиқарувчи кучларнинг жойлашуви, аҳолининг ижтимоий, демографик таркиби, турмуш тарзи ва маданиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Урбанизация — тарихий ривожланиш асосида шаклланган жамият босқичлари ва ҳудудий меҳнат тақсимоти натижасида содир бўлган кўп қиррали географик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёндир. Урбанизациянинг торроқ доирадаги демографикстатистик тушунчаси дунёда, алоҳида ҳудудларда, мамлакатларда шаҳарларнинг (айниқса, катта шаҳарларнинг) ва шаҳар аҳолиси салмоғининг кўпайиб боришини англатади.
- Урбанизация жараёнининг ривожланиши шаҳарларнинг ўсиши ва шаҳар ахрлисининг шаклланиши, шаҳар аҳолисининг табиий ўсиши, шаҳар атрофи ҳудудларининг маъмурий жиҳатдан шаҳарга қўшилиб бориши, қишлоқ аҳоли манзилгоҳларининг шаҳар мақомини олиши билан боғлиқдир. Шаҳарларнинг ўсишида шаҳар атрофи зоналарида шаҳар турмуш тарзининг шаклланиб бориши, яъни Урбанизация жараёнининг кучайиши ҳам аҳамиятлидир. Катта шаҳар атрофида кичик шаҳарлар пайдо бўлиб, катта шаҳарларга қўшилиб боради ва шаҳарлар агломерациясш ҳосил бўлади. Ривожланган мамлакатларда агломерация жараёни авж олган, алоҳида агломерацияларнинг қўшилиб кетиши натижасида мегаполислар вужудга келмоқда.
Урбанизациянинг асосий кўрсаткичи шаҳарликлар сонининг ўсиши ва жами аҳоли таркибида шаҳар аҳолиси салмоғининг ортиб боришидир. 20-а. нинг охири ва 21-а. бошларида дунёда шаҳар турмуш тарзининг қишлоқ жойларига тарқалиши, яъин Урбанизация жараёни кузатилмоқда. Бу эса шаҳар аҳолиси салмоғининг ортиб боришига олиб келмокда. 1950 й. дунё аҳолисининг 28,9% шаҳарларда яшаган. 1960 й. бу кўрсаткич 33,9% ни, 1970 й. 37,4%, 1980 й. 41,1%, 1990 й. 45,8% ва 2000 й. 51,2% ни ташкил этди. Шаҳар аҳолисининг салмоғи ривожланган мамлакатларда анча юқори (2000 й. да АҚШ, Буюк Британия, Япония, Швецияда 75% ва Германияда 94%, Россияда 73% бўлган). Осиё ва Африкадаги ривожланаётган мамлакатларда Урбанизация жараёни дунёнинг ўртача кўрсаткичидан анча паст. 2000 й. да шаҳар аҳолисининг салмоғи Афғонистон ва Эфиопияда 11 — 14% ни, Миер ва Туркияда 45% ни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |