Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Танлашнинг тузилиши. Танлаш риски



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

8.2.2. Танлашнинг тузилиши. Танлаш риски.
Аудиторлик танлаш текширилаётган тўпламнинг 100 фоиздан кам 
бўлган объектларига нисбатан аудиторлик амалларини қўллаш мақсадида 
амалга оширилади. Бундай объектлар деганда счётлар сальдосини ташкил 
этувчи элементлар ёки бутун текширилаётган тўплам ҳақида бир фикрга 
келишга имкон берувчи аудиторлик далилларини йиғиш учун счёт бўйича 
оборотларни ташкил этувчи операциялар тушунилади. Танлашни тузиш учун 
аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисоботининг, муайян бўлимини 
текшириш 
тартибини, 
танлаш 
ўтказиш 
амалга 
ошириладиган, 
текшириладиган тўпламни ва танлаш ҳажмини аниқлаб олиши керак. 


159 
Бухгалтерия ҳисоботининг аниқ, муайян бўлимини текшириш тартибини 
ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилоти текшириш мақсадини ва бу 
мақсадларга эришишга ёрдам берадиган аудиторлик амалларини аниқлаб 
олиши керак. Шундан сўнг аудитор юз бериши мумкин бўлган хатоларни 
аниқлаши, унга зарур бўладиган далилларни тўплаши ва баҳолаши ва шунинг 
асосида кўрилаётган маълумотлар тўпламини белгилаши керак. 
Аудиторлик ташкилоти ўрганиладиган тўпламни шундай тарзда 
аниқлаши керак-ки, у аудитнинг мақсадига мувофиқ келсин. Тўплам муайян 
тарзда идентификация қилиниши мумкин бўлган бирликлар тўпламидан 
ташкил топиши керак. Аудиторлик ташкилоти тўплам элементларини 
танлашни, ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга имкон берадиган, энг 
самарали ва тежамли тарзда ўтказади. 
Танлашни ўтказишда аудиторлик ташкилоти ўрганилаётган тўпламни, 
ҳар бирининг элементлари ўхшаш хусусиятларга эга бўлган алоҳида 
гуруҳлар «қуйи тўпламлар»га ажратиши мумкин. Тўпламларни ажратиш 
мезонлари шундай бўлиши керак-ки, ҳар қандай элемент учун, у қайси 
тўпламга 
тегишли 
эканлигини 
аниқ 
кўрсатиш 
мумкин 
бўлсин. 
Стратификация деб номланувчи ушбу амал, маълумотлар тарқоқлигини 
(вариациясини) 
камайтириб, 
аудиторлик 
ташкилотининг 
ишини 
енгиллаштиришга имкон беради. 
Тўпламнинг ҳажми (ўлчами) ни белгилашда аудиторлик ташкилоти 
танлаш рискини, йўл қўйиладиган ва кутилаётган хатоларни аниқлаши керак. 
Танлаш риски шундан иборат бўладики, танланган маълумотлар асосида 
тузилган муайян масалалар бўйича аудитор фикри, худди шу масалалар 
бўйича бутун тўпламни ўрганиш асосида юзага келган фикрлардан фарқ 
қилиши мумкин. Танлаш риски назорат тизими воситаларини тест синовидан 
ўтказишда ҳам, счётлар бўйича оборотлар ва сальдоларнинг бухгалтерия 
ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини текширишда ҳам мавжуд бўлиши 
мумкин. Аудиторлик амалиётида назорат тизими тестлари ва счётлар бўйича 


160 
оборотлар ҳамда сальдо тўғрилигини текшириш учун биринчи ва иккинчи 
тур рисклар фарқланади. 
Назорат воситаларини тест синовидан ўтказишда қуйидаги танлаш 
рисклари фарқланади: 
Биринчи тур риски – танлаш натижаси назорат тизимининг 
ишончсизлигини кўрсатганда, аслида эса тизим ҳақиқатан ҳам ишончли 
бўлгани ҳолда тўғри фаразни рад этиш риски. 
Иккинчи тур риски – танлаш натижаси тизимнинг ишончсизлигидан 
далолат бериб, аслида эса назорат тизими зарур ишончга эга бўлмаган ҳолда, 
нотўғри фаразни қабул қилиш риски. 
Счётлар бўйича оборотлар ва сальдонинг бухгалтерия ҳисобида тўғри 
акс эттирилганлигини синчиклаб текширишда қуйидаги танлаш рисклари 
фарқланади: 
Биринчи тур риск – танлаш натижаси текширилаётган тўплам жиддий 
хатоларга эга эканлигидан далолат бериб, айни пайтда эса тўплам бундай 
хатолардан холи бўлгани ҳолда тўғри фаразни рад этиш; 
Иккинчи тур риск – танлаш натижаси текширилаётган тўплам жиддий 
хатоларга эга эмаслигидан далолат берса, аслида эса тўплам жиддий хатолар 
бўлган ҳолда нотўғри фаразни қабул қилиш риски. 
Тўғри фаразни рад этиш риски аудиторлик ташкилоти томонидан ёки 
танлаш ўтказиш натижасида унинг ҳисоб-китобида хато борлиги аниқланган 
хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча ишларни бажаришни талаб 
этади. Нотўғри фаразни қабул қилиш риски аудиторлик ташкилоти иши 
натижаларини шубҳа остига олади. 
Танлаш кўлами аудитор томонидан ижозатли деб ҳисобланадиган хато 
миқдори билан аниқланади. Унинг миқдори қанчалик кичик бўлса, 
танлашнинг зарурий кўлами шунчалик катта бўлади. 
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар аудитор томонидан танланган 
жиддийлик даражасига мувофиқ равишда аудитни режалаштириш босқичида 


161 
аниқланади. Йўл қўйиладиган хатонинг ҳажми қанча кам бўлса, аудиторлик 
танлашнинг ҳажми шунча катта бўлиши керак. 
Хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланган ва аудиторлик 
ташкилоти режалаштириш босқичида аниқлаган назорат амалларидан четга 
чиқишлар, назорат тизими воситаларини тест синовидан ўтказишда йўл 
қўйилиши мумкин бўлган хато ҳисобланади. 
Счётлар бўйича оборотлар ва сальдо тўғрилигини текширишда 
сальдодаги ёки проводкаларнинг муайян тоифасидаги энг катта хато, йўл 
қўйиладиган хато ҳисобланади. Бундай хатоларнинг бутун аудит жараёнига 
умумий таъсири, бухгалгерия ҳисоботлари жиддий хатолардан холи 
эканлигини етарли даражасидаги ишонч тасдиқлашга имкон бериши учун 
аудиторлик ташкилоти бунга йўл қўйишга рози бўлиши мумкин. 
Агар аудитор текширилаётган тўпламда хато мавжуд деб ҳисобласа, 
бундай хатоларнинг умумий миқдори йўл қўйиладиган хато кўламидан 
ошмаслигини текшириш учун катта миқдордаги танлашни амалга ошириши 
керак. Агар аудитор танлаш хатолардан ҳоли деб ҳисобласа, кичик кўламдаги 
танлашдан фойдаланади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish