Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Таҳлилий амалларни қўллаш мақсадлари. Аудиторлик



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

8.1.2. Таҳлилий амалларни қўллаш мақсадлари. Аудиторлик 
амалларини бажариш тартиби 
Таҳлилий амалларни қўллаш таҳлил қилинаётган кўрсаткичлар 
ўртасидаги сабаб-оқибатли боғлиқликнинг мавжудлигига асосланади. 
Таҳлилий амалларнинг мақсадлари: 
Хўжалик фаолиятида эҳтимоли юқори бўлган рисклар соҳасини 
белгиловчи ғайриоддий ёки нотўғри акс эттирилган фактлар ва 
натижаларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш; 
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини ўрганиш; 
Молиявий ҳисоботнинг чалкашлик фактларини аниқлаш; 
Батафсил аудиторлик амаллари сонини қисқартириш; 
Юзага келган саволларга жавоб олиш мақсадида тест синовидан 
ўтказишни таъминлаш. 
Таҳлилий амалларни қўллаш: 
Аудиторга аудитни режалаштиришда мижозни яхшироқ тушуниш ва 
бухгалтерия балансларини текшириш орқали аудиторлик риски даражасини 
белгилаш имкониятини беради. 
Бошқа аудиторлик амалларининг сони ва ҳажмини қисқартиришга ёрдам 
беради. 
Аудиторга аудит вақтида унинг асосланган, лаёқатли фикрини 
шакллантиришга кўмаклашади. 
Қўшимча аудиторлик амаллари бажаришни талаб этувчи текширув 
соҳаларни аниқлаб бериши мумкин бўлган молиявий муаммоларнинг 
мавжудлигини узил-кесил текшириш вазифасини бажаради. 
Таҳлилий амаллар аудитнинг бутун жараёни давомида бажарилади. 
Таҳлилий амалнинг бажариш қуйидагилардан таркиб топади: 
Амаллар мақсадини белгилаш; 
Амаллар турини танлаш; 
Амалларни бажариш; 
Бажарилган амалларни таҳлил этиш. 


154 
Таҳлилий амалларни бажариш босқичида аудитор қуйидагилардан 
танлаб фойдаланади: 
Оддий солиштириш; 
Ҳисобот даврида бирор-бир кўрсаткичнинг ўзгариш жараёнларини ва 
уларнинг келгуси ёки ўтган даврларга тарқалишини аниқлаш; 
Бирор-бир кўрсаткичлар ўртасидаги миқдорий ўзаро боғлиқликни 
уларнинг келгуси ёки ўтган даврлардаги миқдорларини ҳисоблаб чиқиш 
мақсадида аниқлаш. 
Таҳлилий амаллар йиғма молиявий ҳисоботга ҳам, алоҳида балансга 
ажратилган таркибий бўлинмаларга ҳам қўлланиши мумкин. 
Таҳлилий амаллар натижаларининг ишончлилиги аниқлай олмаслик 
риски, ички хўжалик риски ва назорат воситалари риски даражасининг 
аудитор томонидан тўғри баҳоланишига боғлиқ. 
Таҳлилий амалларнинг ишончлилигига қуйидаги омиллар таъсир 
кўрсатади: 
Кўриб чиқилаётган счёт бўйича қолдиқларнинг жиддийлик даражаси; 
Айни бир текширув объектига йўналтирилган, бошқа таҳлилий 
амалларнинг натижалари; 
Таҳлилий амалларни бажаришда қўлланадиган кўрсаткичларнинг 
тафовут миқдорлари; 
Таҳлилий амалларни бажаришда бухгалтерияга оид бўлмаган 
маълумотлардан фойдаланиш. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish