35
- илова.
Умумий стандартлар аудиторлик текширувини ўтказишда
аудитор
фойдаланиши лозим бўлган тамойилларни ёритиб беради.
Аудит масалаларини бажаришда аудиторлар қўллайдиган ишчи
стандартлар (режалаштириш, кузатув ва назорат, тўғри маълумотларни
йиғиш, шунингдек ички назорат тизимини тегишли равишда ўрганиш ва
баҳолаш).
Аудиторлик хулосаси ва ҳисоботи стандартлари – аудиторлик
текшируви натижалари бўйича
материалларнинг шакллари, мазмуни,
жойлаштириш ва узатишга тааллуқли қоидалар. Хулоса қисмида молиявий
ҳисобот бухгалтерия ҳисоботи талабларига мос келиши кўрсатилиши лозим.
Турли
мамлакатлар
иқтисодиётида
бозор
муносабатларининг
ривожланиши, интеграция жараёнининг кенгайиши, бир қатор аудиторлик
фирмаларининг халқаро миқёсда фаолият юритувчи
фирмаларга айланиши
каби жараёнларнинг рўй бериши аудиторлик фаолиятини халқаро миқёсда
бирхиллаштириш заруриятини юзага келтирди. Бу зарурият асосида 1977
йилда ташкил этилган Халқаро бухгалтерлар федерацияси қошида Халқаро
аудит амалиёти қўмитаси (International auditing practices committee) ташкил
этилди.
Бу қўмита томонидан тайёрланган стандартлар аудит амалиётини
халқаро миқёсда бирхиллаштиришга қаратилган. Аммо бу стандартлар турли
давлатларда турли даражада қўлланилади. Шунга кўра уларни тўрт асосий
гуруҳга ажратиш мумкин: биринчи гуруҳ давлатлар халқаро стандартларни
тўлиғича, дастлабки кўринишда қабул қиладилар; иккинчи гуруҳ
давлатлар
халқаро стандартларни фақатгина кичик ўзгартиришлар киритиш орқалигина
қабул қилишлари мумкин; учинчи гуруҳ давлатлар халқаро стандартларга
ўзгартиришлар киритишдан ташқари, бу стандартларни қўллаш учун маълум
иқтисодий, сиёсий шарт – шароитларни яратиш ёки мавжуд шарт –
шароитларга ўзгартириш киритишлари талаб этилади; тўртинчи гуруҳ
давлатларда халқаро стандартларни қўллаш шу мамлакатнинг миллий
менталитети, психологиясига боғлиқ.
Шу сабаб, кўпгина давлатлар миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва
халқаро стандартларни қўллаш жараёнига эҳтиёткорлик билан ёндошадилар.
Мисол учун, Канада,
Буюк Британия, АҚШ каби давлатларда миллий
аудиторлик
стандартларини
ишлаб
чиқиш
жараёнида
халқаро
36
стандартларнинг фақатгина баъзи элементларига мурожаат этилади.
Австралия, Бразилия, Нидерландия каби давлатларда эса миллий аудиторлик
стандартлари тўлиғича халқаро стандартларга асосланган ҳолда тузилади.
Республикамизда аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб
чиқиш жараёнида ҳам халқаро стандартларга амал қилинади. Малайзия,
Сингапур, Нигерия каби давлатларда эса миллий стандартлар тузилмаган ва
уларда аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартлари
миллий стандарт
сифатида қабул қилинади.
Халқаро аудиторлик амалиёти қўмитаси томонидан қабул қилинган
стандартларнинг асосийлари 1.3- жадвалда келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: