Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Иш ҳужжатлари мазмунига қўйиладиган талаблар



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Иш ҳужжатлари мазмунига қўйиладиган талаблар. 
Иш ҳужжатлари 
ўзида қуйидагиларни мужассамлаштирган бўлиши керак:
 
а) аудитни режалаштириш тўғрисида ёзувлар; 
б) бажарилган аудиторлик хизматларининг туси, ўтказилиш вақти ва 
ҳажми тўғрисидаги ёзувлар; 
в) аудит ўтказилиши чогида олинган маълумотлардан чиқарилган 
хулосалар. 
Аудиторнинг касбий фикрлашини талаб этувчи барча муҳим масалалар 
мазкур масалаларга оид чиқарилган хулосалар билан биргаликда иш 
ҳужжатларида акс эттирилиши керак. 
Иш ҳужжатлари етарлича тўлиқ ва батафсил бўлиши керак, токи 
тажрибали аудиторнинг у билан танишиб чиққанидан сўнг аудиторлик 
ташкилоти томонидан ўтказилган аудит тўғрисида умумий таассуротга эга 
бўлсин. 
Иш ҳужжатлари таркибига киритилган маълумотлар равшан баён 
қилинган ва уларнинг моҳияти ҳамда шакллари аниқ-яққол келтирилган 
бўлиши ва турли хил талқинларни талаб этмаслиги керак. 
Иш ҳужжатларининг ҳажми ва мазмуни қуйидаги омилларга боғлиқ: 
Мазкур хўжалик юритувчи субъект янги буюртмачи бўлиб 
ҳисобланадими; 
Хўжалик юритувчи субъект нодавлат ташкилоти бўлиб ҳисобланадими; 
Аудит учинчи томон талаби билан ўтказиляптими; 


120 
6.1.3. Иш ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар 
Иш ҳужжатлари ўз вақтида: аудитнинг бошлангунига қадар, унинг 
бориши чогида ва тугаши билан тузилиши лозим. Хўжалик юритувчи 
субъектга аудиторлик хулосасининг тақдим этилиши вақтида барча иш 
ҳужжатлари тузилган (олинган) ва расмийлаштирилиши ниҳоясига 
етказилган бўлиши лозим.
 
Иш ҳужжатлари таркибига кирувчи ҳужжатлар қуйидаги реквизитларга 
эга бўлиши керак: 
а) ҳужжатнинг номи; 
б) аудит текшириши амалга оширилаётган хўжалик юритувчи 
субъектнинг номи; 
в) аудит ўтказилаётган давр; 
г) аудиторлик текшириши ёки ҳужжатнинг тузилиши амалга 
оширилаётган сана; 
д) ҳужжатнинг мазмуни; 
е) ҳужжатни тузган шахснинг имзоси ва унинг расшифровкаси; 
ж) ҳужжатнинг текширилиш санаси ва ҳужжатни текширган шахснинг 
ўз имзоси ва унинг расшифровкаси. 
Аудитнинг иш ҳужжатлари сирасига кирувчи ҳужжатлар уларга 
киритилган маълумотлар манбаига ҳаволаларни ўзида мужассамлаштирган 
бўлиши лозим. 
Агар иш ҳужжатларида шартли белгилар (тимсоллар)дан фойдаланилган 
бўлса, у ҳолда бундай белгилар (тимсоллар) тушунтириб берилиши керак. 
Ҳар бир иш ҳужжати ўзининг рақам кўрсаткичига эга бўлиши керак. 
Рақам кўрсаткичларини тузиш тизими ва бериш тартиби аудиторлик 
ташкилоти томонидан белгиланади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish