Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Аудит иш ҳужжатларини тайёрлаш асослари



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

Аудит иш ҳужжатларини тайёрлаш асослари. 
Аудиторлик ташкилоти 
томонидан ўтказиладиган аудит мажбурий ҳужжатлаштириш билан 
биргаликда, яъни мазкур аудит стандартига мувофиқ расмийлаштирилган 
аудитнинг иш ҳужжатларидан олинган ахборотнинг акс эттирилиши орқали 
олиб борилиши лозим.
 
Аудит иш ҳужжатларига қуйидагилар киради: 
а) аудит ўтказиш режа ва дастурлари; 
б) аудиторлик ташкилоти томонидан фойдаланилган жараёнлар ва 
уларнинг натижалари баёни; 
в) хўжалик юритувчи субъектнинг тушунтиришлари, изоҳлари ва 
аризалари; 
г) хўжалик юритувчи субъект ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шу 
жумладан, фотонусхалари; 
д) хўжалик юритувчи субъектни ички назорат қилиш ва бухгалтерия 
ҳисобини ташкил этиш тизимининг тавсифи; 
е) аудиторлик ташкилотининг таҳлилий ҳужжатлари; 
ж) бошқа ҳужжатлар. 


118 
Иш ҳужжатлари таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳужжатларнинг 
таҳминий рўйхати аудитнинг мазкур стандартига иловада келтирилган. 
Иш ҳужжатлари аудитни ўтказаётган аудиторлик ташкилоти томонидан 
тузилган бўлиши ёки аудит ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг 
ўзидан, ёки бошқа шахслардан олинган бўлиши мумкин. 
Иш ҳужжатларининг шакли ва мазмуни қуйидаги омилларга бевосита 
боғлиқ: 
а) олиб борилаётган ишнинг туси; 
б) аудиторлик хулосасининг шакли; 
в) хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти (бизнеси) туси ва 
мураккаблилиги; 
г) хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорати 
ҳолати; 
д) алоҳида жараёнларнинг бажарилиши чогидаги аудиторлик ташкилоти 
ходимлари иши устидан раҳбарлик ва назорат қилишнинг зарур даражаси; 
е) аудитни ўтказиш жараёнида ўзига хос аудиторлик усуллари ва 
технологияси. 
Тузилиши Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини тартибга 
солиб борувчи ҳужжатларда кўзда тутилган ҳужжатлар аудиторлик 
ташкилотининг иш ҳужжатлари таркибига мажбурий тартибда киритилади. 
Иш ҳужжатларининг шакллари, агар Ўзбекистон Республикасидаги 
аудиторлик фаолиятини тартибга солиб турувчи ҳужжатлар бундай 
шаклларни назарда тутмаган бўлса, аудиторлик ташкилоти томонидан 
мустақил равишда ишлаб чиқилади. 
Иш ҳужжатлари аудитни ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари мулки 
таркибида сақланади. Хўжалик юритувчи субъект ҳужжатларининг кўчирма 
нусхалари, шу жумладан, фотонусхалари аудиторлик ташкилоти иш 
ҳужжатлари таркибига ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги билан 
киритилиши мумкин. 


119 
Аудит ўтказилган хўжалик юритувчи субъект ва бошқа шахслар, шу 
жумладан, солиқ ва давлат органлари, аудиторлик ташкилотидан иш 
ҳужжатларини ёки унинг кўчирма нусхаларини тўлиқ ёки бирор-бир 
қисмини тақдим этишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар, тўғридан-тўғри 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан 
мустасно. 
Иш ҳужжатларида келтирилган маълумотлар махфий сақланади ва 
аудиторлик ташкилоти томонидан ошкор этилиши тақиқланади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish