Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал қилиш соҳаси



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал қилиш соҳаси
Ўзаро боғлиқ томонлар бўйича аудит текширувини ўтказиш аудитор 
учун текширувнинг энг нозик ва комплекс соҳаларидан бирини ташкил 
этади. Бу жараёнда аудиторнинг асосий эътибори ўзаро боғлиқ томонлар 
ўртасида содир этилган операцияларнинг суммасига эмас, балки шу 
операцияларнинг хусусиятига қаратилган бўлади. Мисол учун, корхона ўз 
раҳбаридан бозор баҳосидан анча юқори қийматда ер сотиб олди дейлик. 
Бундай вазиятда аудитор қандай чорани қўллаши лозим? Бу аудитор учун 
ўзаро боғлиқ томонлар ўртасидаги операцияларнинг мураккаб қирраларидан 
бирини намоён этади.
Ўзаро боғлиқ томонлар деб мижоз корхона ва бошқа иккинчи томоннинг 
ўзаро муносабатига айтилади ва бу муносабат жараёнида бир тараф иккинчи 
тарафга таъсир ўтказа олиши мумкинлиги ва бунинг натижасида 
томонлардан бири ўзининг шахсий даромад олишга йўналтирилган 
манфаатидан иккинчи тараф фойдасига воз кечиши тушунилади. Боғлиқ 
тарафларга мисол тариқасида мижоз корхона ва унинг раҳбарияти, раҳбарият 
оила аъзолари, шўба корхоналарини келтириш мумкин. Ўзаро боғлиқ 
томонлар ўртасидаги операциялар юқорида келтириб ўтилган томонлар ва 
корхона ўртасида содир этилган ва одатий тусга эга бўлмаган операцияларни 
назарда тутади.
Ўзаро боғлиқ томонлар
ўртасидаги операцияларни текшириш 
жараёнида аудитор мухим операциялар юзасидан тўлиқ ахборотлар 
молиявий ҳисоботларга иловаларда келтирилганлигига алоҳида эътибор 
қаратиши лозим. Хусусан қуйидаги маълумотлар баёни иловаларда ўз аксини 
топган бўлиши лозим: ўзаро боғлиқ томонларнинг муносабати, операциянинг 


202 
хусусияти, операциянинг суммаси, юзага келган дебиторлик ва кредиторлик 
қарзлари ва ушбу қарзларни қондириш шартлари ҳамда муддатлари 
тўғрисида маълумот. 
Агар аудитор ўзаро боғлиқ томонлар ўртасидаги операциялар асоссиз 
(муҳим даражада юқори ёки паст) нархларда ва шартларда амалга оширган 
деб ҳисобласа бу тур операцияларнинг молиявий ҳисоботларида илова 
қилинишини талаб этиши зарур. Бу борада йўриқнома вазифасини № 55 
АФМС бажаради. Ушбу АФМС нинг мақсади ўзаро боғлиқ шахслар билан 
боғлиқ битимларни аниқлаш мақсадларида аудиторлик ташкилоти 
томонидан бажариладиган аудиторлик амалларни аниқлаш ҳисобланади. 
Мазкур стандартнинг талаблари аудиторлик текширишларини ўтказишда 
барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади. 
Аудит текширувини ўтказиш жараёнида аудитор ўзаро боғлиқ 
муносабатларни кўрсатиши мумкин бўлган битимлар билан яқиндан 
танишиб чиқиши ва аудит текширувида қатнашаётган бошқа аудиторларга 
ҳам бу маълумотларнинг ўз вақтида етказилишини таъминлаши лозим. 
Аудит текшируви жараёнида қуйидаги битимлар шахсларнинг ўзаро боғлиқ 
муносабатларини кўрсатиши мумкин: 
а) фоиз тўламасдан қарз олиши ва қарз бериши ёки тўловнинг предмети, 
шарти ва муддатини белгиламасдан тўлаш; 
б) ўзига хос шартларни кўзда тутувчи, ўзига хос нархларни кўзда 
тутувчи шартномалар;
в) мантиқий сабабсиз амалга оширилган операциялар; 
г) ҳисобга олинмаган оператсиялар, яъни бепул тарзда олинган ёки 
кўрсатилган хизматлар. 
Ўзаро боғлиқ шахслар ва улар ўртасидаги битимларни аниқлаш учун 
аудитор қуйидагиларни амалга ошириши керак бўлади: 
а) хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбаридан барча ўзаро боғлиқ 
шахсларни аниқлаши, ўтган давр мобайнида ушбу шахслар билан қандайдир 
битимлар тузилганми, хўжалик юритувчи субъектда ўзаро боғлиқ шахслар 


203 
билан тузилган битимларнинг рўйхатга олишни тегишли усули борми ва 
ушбу ҳолатлар ҳисоботда тўғри акс эттириладими. Агар кўрсатилган 
усуллардан фойдаланилса, уларга баҳо бериш лозим;
б) хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига сезиларли таъсир 
кўрсатадиган йирик акционерларни аниқлаш мақсадида акциядорлар 
реестрини ўрганиб чиқиш; 
в) бошқа корхоналар директорлари ва хизматчиларини мижозга ишга 
ўтказишининг сабабларини ўрганиб чиқиш;
г) аввал ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари билан танишиб 
чиқиш; 
д) асосий харидорлар, мол етказиб берувчилар, дебиторлар ва 
кредиторлар фаолиятининг тавсифи ва ҳажмини ўрганиб чиқиш. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish