Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

 
10.2. Эксперт ишидан фойдаланиш 
10.2.1. Стандартнинг мақсади ва вазифалари, амал қилиш соҳаси
 
16-сонли АФМС нинг мақсади
аудиторлик ташкилотининг аудиторлик 
текширувига экспертни жалб этиш ва унинг иш натижаларидан 
фойдаланишга доир ҳаракатларини белгилаш ҳисобланади. 
Стандартнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Экспертни тайинлаш тартибини баён қилиш. 
Эксперт иши натижаларини расмийлаштиришга доир талабларни баён 
этиш. 
Эксперт иши натижаларидан фойдаланиш тартибини тавсифлаш. 
Амал қилиш соҳаси. 
Мазкур стандарт талаблари расмий аудиторлик 
хулосасини тайёрлашни кўзда тутадиган аудитни амалга ошириш чоғида 
барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, уларнинг 
тавсия тавсифида эканлиги очиқ кўрсатилган қоидалар бундан мустасно.
 


186 
Мазкур стандарт талаблари унинг натижалари бўйича расмий 
аудиторлик хулосасини тайёрлаш кўзда тутилмайдиган аудитни ўтказиш 
чоғида, шунингдек, профессионал хизматларни (консалтинг хизматларини) 
кўрсатиш чоғида тавсия тавсифида бўлади. Аниқ топшириқни бажариш 
чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган 
ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ва аудит 
ёки профессионал хизматлар учун буюртма берган хўжалик юритувчи 
субъектнинг раҳбариятига топширадиган ёзма ҳисоботида албатта 
кўрсатиши керак. 
Экспертни тайинлаш
. Эксперт сифатида аудиторлик ташкилоти 
юридик шахс ҳисобланган ихтисослаштирилган ташкилот ишидан 
фойдаланиши мумкин. 
Аудит ўтказаётганда аудиторлик ташкилоти баҳоловчи, муҳандис, 
геолог, технолог ва бошқа эксперт ишидан фойдаланиши мумкин. 
Аудит ўтказишда эксперт ишидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни 
аудиторлик ташкилоти тадқиқ қилинадиган ҳолатлар тавсифи ва 
мураккаблигидан, уларнинг жидий даражасидан, шунингдек бошқа 
аудиторлик амалларининг ушбу ҳолатларга нисбатан мақсадга мувофиқлиги, 
мумкинлиги ва ишончлилигидан келиб чиқиб қабул қилади. 
Аудиторлик 
ташкилоти 
аудитни 
ўтказиш 
чоғида 
ишидан 
фойдаланадиган эксперт қуйидагиларга эга бўлиши шарт: 
Тегишли ҳужжатлар (диплом, лицензия ва ҳоказолар) билан 
тасдиқланган тегишли малака. 
Аудиторлик ташкилоти хулоса олишни кўзда тутаётган соҳада тегишли 
мулоҳазалар, тавсиялар, маълумотномалар ва ҳоказолар билан тасдиқланган 
тегишли тажриба ва обрўга эга бўлиш. 
Қуйидаги ҳолларда аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш чоғида 
эксперт ишидан фойдаланмаслиги керак: 
Агар эксперт-жисмоний шахс аудит ўтказилаётган хўжалик юритувчи 
субъектнинг асосий ёки устун турувчи таъсисчиси ёхуд раҳбари бўлса, ёки 


187 
кўрсатилган шахслар билан яқин қариндош ёки қуда-анда ёки аудиторлик 
ташкилоти аудит ўтказаётган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа 
мансабдор шахси бўлса ёхуд штатдаги ходими бўлса. 
Агар эксперт-юридик шахс аудиторлик ташкилоти аудит ўтказаётган 
хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ёки устун турувчи таъсисчиси 
(иштирокчиси), кредитори, суғурталовчиси бўлса, ёхуд хўжалик юритувчи 
субъект эксперт-юридик шахснинг асосий ёки устун турувчи таъсисчис 
(иштирокчиси) ҳисобланса. 
Агар эксперт тайинланганидан кейин юқорида кўрсатилган ҳолатлар 
юзага келса ёки маълум бўлиб қолса, аудиторлик ташкилоти эксперт 
хулосасининг объективлиги тасдиғини таъминлайдиган қўшимча аудиторлик 
амалларини бажариши ёки бошқа экспертни тайинлаши керак. 
Эксперт хизматларини кўрсатиш шартномасида умум қабул қилинган 
шартлардан ташқари қуйидагилар кўзда тутилиши керак: 
Иш мақсади ва ҳажми. 
Муайян масалалар баёни. 
Агар талаб этилса, хўжалик юритувчи субъект ва эксперт ўртасидаги 
ўзаро муносабатлар тавсифи. 
Хўжалик юритувчи субъект ахборотларининг сир тутилиши. 
Эксперт ўз ишида амалга ошириш ниятида бўлган таҳминлар ва усуллар 
ҳақидаги, ҳамда уларнинг аудиторлик ташкилоти эксперт ишидан 
фойдаланган олдинги даврлардаги таҳминлар ва усулларга мувофиқлиги 
хусусидаги маълумотлар. 
Эксперт хулосасининг шакли ва мазмуни. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish