Амалий машғулотларни ташкил эти бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотда талабалар ўсимликларда сув ва эритма моддаларининг ҳаракатланиши, уларни ҳаракатлантирувчи кучлар. Транспирация жараёни ва унинг усимлик учун аҳамияти, Фотосинтез жараёни ва ташқи омиллар. Ташқи омилларни фотосинтез жараёнини интенсивлигига таъсири Табиий ёруғлик мураккаб нур эканлиги унинг таркиби бир-биридан тўлқин узунликлари билан фарқ қилиши. Бу нурларни ўсимликларга турлича таъсири Тупроқнинг тузилиши, зичлиги, босими ва шу каби катталиклар ҳақида, Тупроқ таркибидаги сувнинг ҳолати ва ундаги минерал моддаларнинг миқдори ўзгариши Бу ишда табиий ҳолдаги ёғингарчилик ҳисобига тупроқдаги намлик миқдори ва бу намликни сақланиш вақтлари, Тупроқ турига қараб унинг зичликлари. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги, диффузия ҳодисасига асосланганлиги ва зичликка боғлиқлиги Тупроқнинг иссиқлик режими ва унинг қиймати унда ўсадиган ўсимликларнинг ривожланишига таъсир кўрсатши. Тупроқнинг иссиқлик режимини аниқлаш ва деҳқончиликда муҳим аҳамияти ўрганадилар.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
1.Ўсимликларда сув ва эритма моддаларнинг ҳаракатланиши, уларни ҳаракатлантирувчи кучлар.
2.Транспирация-жараёни ва унинг ўсимликлар учун аҳамиятини ўрганиш
3.Фотосинтез жараёнининг ташқи муҳит омиллари (ҳарорат, намлик, ёруғлик) га боғлиқлиги
4.Улътрабинафша, кўринадиган ва инфрақизил нурларнинг ўсимликка таъсири
5.Тупроқнинг механик таркиби
6.Тупроқда сув турлари
7.Тупроқ табиий намлиги ва ундаги сув жамғармасини ҳисоблаш
8.Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги
9.Тупроқнинг иссиқлик физик характеристикаларини аниқлаш услублари
.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талабалар мустақил ишларни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин;
▪дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мазмунларини ўрганиш;
▪тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаш-тириш;
▪автоматлаштирилган ўргатувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
▪махсус ва илмий адабиётлар(монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш
▪янги техникаларни, аппаратураларни, илмталаб жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;
▪талабанинг илмий текшириш ишларини (ТИТИ)бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқув урганиш;
▪фаол ўқитиш услубларидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
▪масофавий(дистанцион)таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
1.Диффузия ҳодисаси, ўсимликларнинг илдизлари орқали озиқланишида диффузия ҳодисасининг роли.
2.Ёруғликнинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти.
3.Қуёш радиацияси, радиация миқдори иссиқхоналарда сунъий ёритилганликни ташкил қилиш
4.Тупроқнинг электромагнит хусусиятлари.
5.Тупроқни радиоактив заррачалардан ҳимоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |