1.1 - жадвал
Инновацион жараёнларга таъсир кўрсатувчи омиллар13
Омиллар гуруҳи
|
Салбий таъсир этувчи
омиллар
|
Ижобий таъсир этувчи
омиллар
|
Иқтисодий
|
Инвестиция маблагларининг
етишмаслиги
|
Зарурий молиявий заҳираларнинг мавжудлиги
|
Технологик
|
Моддий техника ва илмий-техника ишлар учун зарур бўлган шароитларнинг талабга жавоб бермаслиги.Мавжуд технологияларнинг эскилиги ва ҳ.к.
|
Етарли даражада моддий-техникавий базанинг ва ишлаб чиқариш технологиялари, хўжалик ҳамда илмий-технакавий инфратузилманинг мавжудлиги
|
Сиёсий
|
Антимонопол қонунлар томонидан чекланганлиги
|
Қонуний чора-тадбирлар яратилиши
|
Ҳуқуқий
|
Солиқ,амортизатсия,патентлаш ва лицензиялаштиришнинг талабга жавоб бермаслиги
|
Инновацион фаолиятнинг ривожлиниши ҳуқуқий таъминлаш
|
Ташкилий
|
Ташкилий таркибларнинг эскириши
|
Бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ташкилий таркибни такомиллаштиришга мойиллиги
|
Бошқарув
|
Марказлаштирилган авторитар бошқарув,ахборотлар билан таъминлашнинг ва субъектлар ҳамда ички субектлар муносабатларининг мураккаблиги.Инновацион жараён бўйича келишувнинг мураккаблиги
|
Ишлаб чиқариш ташкилий тизимининг муқобиллиги, демократик бошқарувга асосланиши, ахборотлар билан таминланиши. Инновацион жараённи амалга оширишда умумий мақсаднинг шаклланиши
|
Ижтимоий-психологик
|
Ишлаб чиқариш йўналишининг ўзгариши асосида янги иш жойларининг мослашуви, мавжуд ишлаб чиқариш фаолиятини қайта ташкил этиш. Ишлаб чиқариш эски усуллларнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш олдидаги қўрқув, омадсизлик
|
Маънавий рағбатлантириш. Ижтимоий тан олиш, инновацион меҳнатга шароит яратиш, талаб даражасида психологик шараоитлар яратиши
|
Маданий
|
Субектлар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг талабга жавоб бермаслиги, ишончга, ҳурматга асосланмаганлиги
|
Ўзининг инновацион маҳоратини кўрсатишига шароитни мавжудлиги. Субектлар ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишончилик мусобатларига ва ҳурматга асосланиши.
|
Инновацион жараёнлар секинлашуви ва тезлашувининг асосий омиллари. Инновацион жараён - ташкил этиш ва бошқарув билан бирлаштириладиган,функсиялар тўплами билан янгиликлар олиш ягона мақсадига эга бўлган,ижодий меҳнатнинг ҳар хил турлари доимий ўзгарувчан комбинатсиясидир.
Шундай қилиб, унинг динамикасида асосий омиллар сифатида биринчи навбатда, қуйидагиларни кўриб чиқиш лозим: меҳнат элементлари, унинг мотиватсияси, ресурслар билан та'минланганлиги, ташкил қилиш ва бошқариш,рақобат, атроф-муҳит шароитлари. Бу об'ектив омиллар йиғиндиси билан бирқаторда бир гуруҳ суб'ектив омиллар ҳам амал қилади: стратегия, сиёсат, риск ваҳ.к.
Таҳлил мақсадлари ва асосий таснифлаш белгиларига қараб, барча омиллар йиғиндисини қуйидагиларга тақсимлаш мумкин: ташқи ва ички омиллар, асосий ва тўлдирувчи омиллар, об'ектив ва суб'ектив омиллар, бозор омиллари ва бозордан ташқари омиллар, макроиқтисодий ва микроиқтисодий омиллар ва ҳ.к.
Таҳлил мақсадлари ва асосий таснифлаш белгиларига қараб, барча омиллар йиғиндисини қуйидагиларга тақсимлаш мумкин: ташқи ва ички омиллар, асосий ва тўлдирувчи омиллар, об'ектив ва суб'ектив омиллар, бозор омиллари ва бозордан ташқари омиллар, ва макроиқтисодий ва микроиқтисодий омиллар ва ҳ.к.
Инновацион фаоллик омиллари тўплами таркибида инновацион жараёнларни секинлатадиган омиллар ҳам амал қилади. Улар "инновацион тўсиқлар" деб аталади. Уларни таҳлил қилиш бешта асосий салбий омилни ажратиб кўрсатишга имкон беради:
- техник омиллар;
- таснифлаш омиллари;
- ижтимоий асосланган омиллар;
- тартибга солиш омиллари;
- иқтисодий омиллар.
Табиийки, ҳар қандай инновацион жараёнга ижобий ва салбий омиллар бутун тизими та'сир кўрсатади. Уларнинг та'сирини баҳолаш ҳамда энг катта муваффаққиятга эришиш ва учраши мумкин бўлган рискни пасайтириш учун шароитлар танлаш - ҳар қандай поғонадаги бошқарув органларининг вазифаси,давлат, минтақа, фирманинг инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ажралмас бир таркибий қисмидир.
Транспорт тизимини ривожланишида инновациянинг ўрни ва ўзига хос хусусиятлари
Кундалик ҳаётимизда транспорт ҳаракати асосий рол эгаллайди. Инсоният одамларнинг ва турли хил товарларнинг қуруқликда, ҳавода ва сувда тез ҳаракатланиши учун транспортни яратди.
Транспортнинг узоқ муддатли ривожланиши жараёнида замонавий транспортнинг ма'лум бир салбий та'сири пайдо бЎлди. Ифлосланган ҳаво, автомобил ё'лларининг тирбандлиги, иқлим Ўзгариши ва эр релефининг бузилиши дунё ҳамжамиятини глобал муаммоларни туг'диришига ва уларни ҳал қилиш ё'лларини топиши зарурлигига олиб келди. Ва транспорт соҳаси ҳам инновацияларга қанчалик муҳтож эканлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |