Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 2,43 Mb.
bet7/36
Sana07.07.2022
Hajmi2,43 Mb.
#752725
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
Diplom ishi АБОСС (кир)

Диссертация ишининг объйекти. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Диссертация ишидаги янгилик. Диссертация ишида темир йўл транспорти корхоналари иқтисодий натижалари таҳлил этилиб, самарадорликни оширишнинг компания инновация сиёсатини олиб бориш бЎйича тегишли таклифлар келтирилган.
Диссертация ишининг амалий аҳамияти. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ" да киритилган инновация асосида унинг иқтисодий барқарорлигини ошириш масалаларини назарий жиҳатдан ўрганиш ва ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни ҳал этишга доир амалий тавсияларини бериш ҳамда тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи. Мазкур магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.


I БОБ. ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

    1. Инновация фаолиятини ташкил этиш масалаларини ўрганиш

Инновацион жараён бирор-бир иқтисодиёт суб'ектининг инновацион фаолиятини, я'ни якунланган илмий тадқиқотлар ва ишланмалар ёки бошқа фан-техника ютуқларининг натижаларини бозорда сотиладиган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотга, амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараёнга, шунингдек, бу билан боғлиқ қўшимча тадқиқот ва ишланмаларга жорий қилишга йўналтирилган жараёндир.


Инновацион жараённинг моҳияти шунда намоён бўладики, у инновациялар ташаббуси билан чиқиш, янги маҳсулот ва операциялар ишлаб чиқиш, уларни бозорда сотиш ва диффузиялаш бўйича мақсадли йўналтирилган ҳаракатлар занжирини ифодалайди.
Инновацион жараённинг бошланиши ташаббус кўрсатиш (инисиатсия)ҳисобланади. Инисиатсия бу инновация мақсадини танлаш, инновация бажарадиган вазифани белгилаш, инновация ғоясини излаб топиш, уни теҳник-иқтисодий асослаб бериш ва ғояни моддий ҳолатга келтиришдан иборат бўлган фаолиятдир.
Ғояни моддий ҳолатга келтириш, ғояни товарга айлантиришни, я'ни мулкка, янги маҳсулотга, мулкий ҳуқуқ ҳужжатига (ноу-хау, технологиядан фойдаланиш ҳуқуқи, лицензияси) ва технологик операция бўйича ҳужжатга айлантиришни англатади. Ташаббус кўрсатиш нафақат инновацион жараённинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади, балки инновацион жараён боришининг янада нормал давом этиши учун асос ҳам саналади.
Янги маҳсулот (операция) асослаб берилгач, таклиф этилаётган инновациянинг маркетинг тадқиқотлари ўтказилади. Маркетинг тадқиқотлари давомида янги маҳсулот ёки операцияга талаб ўрганилади, агар улар лимитланадиган бўлса уларни чиқариш ҳажми ёки сони белгиланади,инновацияга бозорга кириб бораётган товар сифатида баҳшида этиш лозим бўлган товар тавсифномалари ва исте'мол ҳусусиятлари аниқланади. Сўнгра инновацияни сотиш, я'ни бозорда инновациянинг кичик партияси пайдо бўлиши, уни илгари суриш, самарадорлигини баҳолаш ва диффузиялаш амалга оширилади.
Инновацияни илгари суриш инновацияларни амалга оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини ифодалайди (ахборот узатиш,реклама, савдо жараёнини ташкил қилиш ва бошқалар).
Инновацияни амалга ошириш натижалари ва уни илгари суриш харажатлари статистик қайта ишланади ва таҳлил қилинади, бунинг асосида инновациянинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилади. Инновацион жараён инновациялар диффузияси билан якун топади.
Инновациялар диффузияси бир марта ўзлаштирилган инновацияни янги минтақалар, янги бозорлар ва янгича молиявий-иқтисодий шароитларда тарқатишни ифодалайди. Диффузия молиявий инновация тавсифномаси ёки уни ҳаракатлантириш шартларининг ўзгариши (банк фонз ставкаси, депосит муддати ва ҳ.к.нинг ўзгариши), янги сотув бозорларини эгаллаб олиш ва ҳ.к.билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Инновацион фаолият мавжуд корхона, банк ва бошқа суб'ектларнингф аолият турларидан бири сифатида ҳам, муайян инновацион лойиҳа ёки дастурни амалга ошириш учун ташкил этилган ёхуд инновацион фаолият асосий фаолият тури ҳисобланган ихтисослашган юридик шаҳслар -инновацион корхоналар, банклар, фондлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Қуйидаги жадвалда инновацион фаолиятга та'сир этувчи омиллар тизими кўрсатилган.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish