Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 2,43 Mb.
bet4/36
Sana07.07.2022
Hajmi2,43 Mb.
#752725
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Diplom ishi АБОСС (кир)

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР………………………………………...

64

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………...

66

КИРИШ
Магистрлик диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Бугунги кунда Янги Ўзбекистони ривожланиш борасида муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг биринчи президентлик йилидаёқ “Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир ва инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди”1 деган сўзлари юртимизда инновация соҳасига қаратилаётган этиборни янада кучайтирди.
“Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз. Шунинг учун ушбу фаолиятни замон талаблари даражасида ривожлантириш янги вазирликнинг асосий вазифаси бўлиши керак.”
Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда.2
Бугунги кунда мамлакатимизда жадаллик билан хукм сураётган бозор иқтисодиёти шароитида ривожланган давлатларнинг инновацион сиёсатнинг олиб боришдаги тажрибалари билан яқиндан танишиш ва улардан энг муносибларни Ўзбекистон шароитида қўллаш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Самарали инновацион сиёсатини юритиш иқтисодиётнинг барча тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва макроиқтисодий барқарорликка эришишга таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Амалга оширилаётган инвестицион ва инновацион сиёсат хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ривожида ва умуман иқтисодий сиёсатда муҳим рол ўйнайди.
Инновацион сиёсатнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига ва мамлакат аҳолисининг турмуш даражасига фаол таъсир этади. Мамлакатимизда инновацион сиёсатини янада кучайтириш, тадбиркорлар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллиги оширишига сабаб бўлади. 2017-2021 йилги “Ҳаракатлар стратегияси” нинг учинчи устувор йўналиши Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари мувофиқ:
юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш;
иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш;
иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш;
фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш;
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш;
туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш;
экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш;
йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.3
Бутун дунёда инноватция бугунги кунда тирик қолиш, келажакдаги фаровонлик ва рақобатбардошликни давом эттиришнинг бир ўлчовидир. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар тажрибаси истеъмолчи учун курашда ғолиб бўлган ички сиёсат асосан инноватцион ёндашишга қаратилган ва асосий стратегик мақсад - товарлар, технологиялар ва бошқарув усулларини ва янги турларини ишлаб чиқишдир. Ҳар қандай мамлакат иқтисодий ўсиш бир неча омилларга боғлиқ. Иқтисодий ўсиш омиллари бўйича реал ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, самарадорлик даражасини ва ўсишнинг бевосита сифатини оширишга ёрдам берадиган муайян жараён ва ҳодисаларни назарда тутади. иқтисодий ўсишнинг турли омиллар аҳамияти вақт давомида ўзгариб, бугун мамлакат кўпайиб бораётган, уларнинг кўп шаклларда янгиликлар бизга бир илм иқтисодиёти ёки технология иқтисодиёти иқтисодиёт ҳақида гапириш имконини беради, замонавий иқтисодиётнинг асоси илми иқтисодий ўсишнинг асосий омил бўлмоқда. Ушбу иқтисодиётнинг асосий хусусиятларидан бири: глобаллашув жараёни, иқтисодий ўсишнинг доимий ўсиши, интеллектуал капиталнинг юқори даражаси, тадбиркорлик фаолиятининг ўсиши. Шундай қилиб, доимо ўсиб бораётган рақобат ва инновация даражасига эга бўлган замонавий иқтисодиётда компаниялар ноанъанавий муаммоларга дуч келмоқда. Энди эса, нафақат малакага эга бўлиш, балки янги билимларни олиш ва самарали тарзда жорий қилиш салоҳиятига эга бўлиш муҳимроқдир.
Мамлакатимиз Президенти Ш. М. Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бизнинг бош вазифамиз–тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлашдир. Бизнес билан шуғулланаётган ҳар бир кишида давлат томонидан қўллаб-қувватланишига қатъий ишонч бўлиши шарт. Одамлар бизнес билан шуғулланишдан манфаатдор бўлиши зарур”.4
Сўнгги йилларда Президентимиз томонидан инновацион сиёсатнинг қўллаб-қувватлашга оид қабул қилинган фармон ва қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан инновацион сиёсатнинг олиб боришдаги тажрибаларни янада кенгайтириши ва ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиши йўлида кенг имкониятларни очиб бермоқда.
Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг инновацион сиёсатнинг салоҳияти изчил юксалиб бормоқда. Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида - фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини, солиқ ва божхона сиёсатини, банк-молия соҳасини янада такомиллаштириш, аграр секторни ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига имтиёзлар тақдим қилган ҳолда индивидуал имтиёзлар беришдан воз кечиш, ҳудудларни фаол ривожлантириш.5
Бозор иқтисодиётида юз бераётган турли ижтимоий, иқтисодий ҳодисалар мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида янада қулай бизнес-муҳитни яратиш, инновацион сиёсат, хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бу борада ишончли кафолатларни таъминлаш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, давлатнинг бошқарув функциялари ва рухсат берувчи нормаларни қисқартириш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, кичик бизнес субъектларининг молия-кредит ва хом ашё ресурсларидан, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга давлат буюртмалари берилишидан кенг фойдаланишини таъминлайдиган бозор воситалари ва механизмларини татбиқ этишни талаб этади. Мамлакатимизда ҳозирги кунда инновацион сиёсатни жадал ривожлантириш учун имкон қадар мақбул шароитлар ва муҳит, имтиёзлар ва афзалликлар яратиш, ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини ошириш бўйича тизимли ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу соҳани иқтисодиётимизда тутган ўрни нечоғлик муҳимлиги тўғрисида, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди6. Чунки иқтисодиётнинг бу соҳаси жамиятда ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг кафолати ва таянчи ҳамда мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи кучдир. Инновацион сиёсатни ривожлантириш орқали ички бозорни рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, биринчи навбатда, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, шу асосда аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Бозор ислоҳотларини чукурлаштириш, иқтисодиётни янада эркинлаштириш борасидаги энг муҳим устувор вазифа – бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосида аҳолининг иш билан бандлиги ва фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал этишдан иборатдир.
Аммо соҳани янада ривожлантиришда ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Ҳозирги вақтда экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг сифатини янада ошириш, уларни қайта ишлаш орқали юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, мавжуд норматив-ҳуқуқий хужжатларни такомиллаштириш ва бошқа бир қатор йўналишларда тизимли ишларни амалга ошириш талаб этилмоқда.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish