Сунъий ёритиш
Сунʼий ёритиш ишчи, авария, қўриқлаш ва навбатчи ёритиш турларга бЎлинади.
Аварияли (ҳалокат) ёритиш ҳавфсизлик ва эвакуатсия ёритишига бЎлинади.
Ишчи ёритишни биноларнинг барча хоналари учун, шунингдек, кишиларнинг ишлаши, Ўтиши ва транспорт ҳаракати учун мЎлжаланган очиқ жой участкалари учун кЎзда тутиш лозим. Табиий ёритишнинг турли шароитларига ва турли иш тартибига эга зоналари бўлган хоналар учун бундай зоналарни алоҳида бошқаришга эга ёритишни кўзда тутиш шарт.
Зарур бЎлганда ишчи ёки аварияли ёритиш ёритгичларининг бир қисмидан навбатчи ёритиш учун фойдаланиш мумкин.
Бинолардан ташқарида ва хоналарда ёритишнинг меʼёрланган тавсифи ишчи ёритиш ёритгичлари каби, шунингдек; ҳавфсизлик ёритиши ва (ёки) эвакуатсия ёритиши ёритгичлари каби биргаликдаги ҳаракати билан таʼминланиши мумкин.
Аралаш ёритиш
Ишлаб чиқариш биноларида аралаш ёритишни қуйидаги ҳолларда:
а) I-III разрядли ишлар бажариладиган ишлаб чиқариш хоналари учун;
б) ишлаб чиқариш ва бошқа хоналар учун, қачонки; технология, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ёки иқлим шартлари бЎйича қурилиш жойида ҳажмий-режалашга оид ечимлар талаб этилганда, ТЁКнинг меʼёрланган қийматларини таʼминлашга имконият бермайдиган ҳолларда (катта кенгликка эга бир қаватли бинолар, катта кенгликка эга бЎшлиқлари (оралиқлари), бЎлган бир қаватли кЎп оралиқли бинолар ва ш.к.), шунингдек, табиий ёритиш билан таққосланганда, аралаш ёритишнинг техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тегишли ҳисоблар билан тасдиқланган ҳолларда;
в) айрим саноат тармоқларининг бино ва иншоотларини қурилиш бЎйича лойиҳалаштиришнинг Ўрнатилган тартибда тасдиқланган, меʼёрий ҳужжатлари билан мувофиқлаштирилганда.кЎзда тутиш лозим.
Турар жой, жамоат ва ёрдамчи бинолар хоналарини аралаш ёритиш, турар-жой уйлари хоналари ва турар-жой уйлари ошхоналари, мактаблар ва Ўқув муассасаларининг Ўқув ва Ўқув-ишлаб чиқариш ҳамда болалар истиқомат қилиши учун хоналар, санаториялар ва дам олиш уйлари, санаториялар ва дам олиш уйлари ётоқхоналаридан ташқари, ратсионал ҳажмий-режалаш ечимларни танлаш шартлари бЎйича талаб этиладиган ҳолларда кЎзда тутишга рухсат этилади.
Кишилар доимо истиқомат қилиши учун мЎлжалланган ишлаб чиқариш хоналарини умумий (қабул қилинган ёритиш тизимларига богʻлиқ бЎлмаган ҳолда) сунʼий ёритиш ёругʻликнинг разрядли манбалари билан таʼминланиши шарт.
Ёругʻлик манбаларини танлаш мазкур меʼёрнинг 4-бЎлимининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
ЧЎгʻланиш лампаларини қўллаш, айрим ҳолларда, қачонки, технология, шароит талаблари бЎйича ёки уйнинг ички кўринишини безатиш талабларида разрядли ёругʻлик манбаларидан фойдаланиш имконияти бЎлмаганда ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |