ИНТЕРНЕТ МАЪЛУМОТЛАРИ
Зарафшон (дарё)
Википедия, очиқ энсиклопедия
Бу атаманинг бошқа маʼнолари ҳам мавжуд, қаранг: Зарафшон (маʼнолари).
Зарафшон Тожикистонда
Зарафшон(форс, зар — олтин, афшон — сочувчи) —Тожикистон ва Ўзбекистондагидарё. Авесто ёдгорликларида "Дайтия" — "Эзгу сув" деб юритилган; юнонлар ҳукмронлиги даврида "Дайтия" соʻзи юнончага айнан таржима қилиниб, Политимет — "Коʻп эзгу сув" деб аталган; дарёнинг Сугд, Жирт, Жон, Сомжан шаклидаги номлари ҳам маʼлум; паҳлавий (қад. форсча) тилида "Номиқ" ("Машҳур", "Езгу"), форс тилидаги манбаларда Руди Мосаф, Руди Шаргʻ дейилган; арабча манбаларда эса Ҳарамком — "Муқадсас дарё", Водий Сугʻд, Наҳр улБухоро каби номлари қайд этилган; "Бобурнома"да Оби Коʻҳак деб тилга олинган; кейинроқ Дарёйи Коʻҳак, 18а.дан 3. деб атала бошлаган. Уз. 877 км, ҳавзасининг майд. 41860 км², шундан тогʻли қисми 17710 км², қолгани тогʻ олди қирлари ва текисликка тоʻгʻри келади. 3. воҳасида мил. ав. 2минг йиллик — 1минг йиллик бошларида яшаган оʻтроқ аҳоли Зарафшондан каналариқлар чиқариб деҳқончилик қилган. Зарафшондан сув оладиган Дарғом, Қалқонота, Шаҳруд, Ромитан каби йирик каналлар, СангиСалоҳ, Катта Беглик, Дамдарё каби ариқлар қазилган. Зарафшондан қад. Варақсар (ҳоз. Работхожа) қишлоғи яқинида араблар истилоси (712)дан анча олдин қурилган тўғондан учта ариқ чиқарилган. Энг шим.дагиси — Даргʻом аригʻи, қолган иккитаси темурийлар даврида Аббос ва Қораунас деб аталган, кейинчалик улар Янгиариқ ва Қозонариқ номини олган. Бу ариқлардан Самарқандшаҳридан жанубдаги ерлар суғорилган. Самарқанд шаҳридан шарқдаги ерларга сув келтирилувчи Мирзаариқ, Туятортар ариқлари 5—6а.ларда қазилган деган маълумотлар бор. Ариқлардан бўлган Нарпай (Наҳрпой) Суғднинг энг йирик ирригация иншооти ҳисобланган. Таби Зараутсой расмлари. Зарафшон дарёсининг юқори қисми. ийки, ўша даврларда Самарқанд шаҳри ҳам Зарафшондан сув ичган. Навоий ва Бухоро вилоятларидагиШофиркон(Шопурком), Ҳарканруд (ҳоз. Қалқонруд), Хитраф ёки Говхитфар (ҳоз. Вобкентдарё), Бухорошаҳрини сув билан таʼминловчи Рудизар (ҳоз. Шоҳруд) каналлари ҳам қадимий сув иншоотларидандир. Улар ҳақидаги маълумотлар Наршахий, Истахрий, Муқаддасий асарлари (Юа.)да келтирилади. Сувидан қадимдан Самарқанд, Бухоро, Кармана музофотлари билан бирга Қашқадарё(эски Ангор канали орқали) ва Жиззах(эски Туятортар каналиорқали) музофотлари ерлари ҳам баҳраманд боʻлиб келган. 3.Туркистон, Зарафшон ва Олай тоғ тизмалари бириккан жой — Мастчоҳ (Коʻксув) тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидаи Мастчоҳдарёси номи билан бошланади. Бошланиш жойидан қарийб 189 км қуйида, чапдан Фондарёқўшилади ва 3. номини олади. Зарафшонга музликлар ва булоқлардан бошланадиган 4200 га яқин ирмоқ қуйилади. Энг йириклари — Фондарё, Қўштутдарё,Мағиёндарё. Тожикистон ҳудудига қарашли юқори оқимида 3. Туркистон ва Зарафшон тогʻ тизмалари оралигʻида ён багʻирлари баланд ва тик коʻтарилган, коʻпчилик жойларида дара ва тангилардан иборат тор водийда жуда тез оқади. Дарё водийси йирик ирмоқлар келиб қоʻшиладиган жойлардагина бир оз кенгаяди. 3. Работхожа тўғони яқинида Тожикистон ҳудудидан чиқиб, Ўзбекистон Республикаси чегарасига киради ва Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан оқиб ўтади. Самарқанд ш. яқинида (шарқрокда), Чўпонота тепалиги ёнида 3. икки тармоққа — Оқдарё (ўнг) ваҚорадарё (чап)га ажралади. Улар Миёнколни ҳосил қилиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани маркази — Янгиработшаҳарчаси яқинида бирлашади.Сувининг 70—75% қисми Қорадарё тармогʻидан оқади. Бу оралиқса атрофдаги тогʻлардан коʻплаб сой оқиб тушади, сувнинг озлиги ва сугʻоришга олиниши натижасида сойлар ва унинг тармоқларигача етиб келмай қуриб қолади.Навоийшаҳри яқинида, Бойқут ва Тошработ қишлоқлари оралиғида дарё водийси анча тораяди.
Зарафшоннинг сув тўплаш майдони анча баланд жойлашган: Дупули кўпригидан юқоридаги қисмининг ўртача баланд 3100 м. Шу туфайли ҳавзасида доимий қор ва музликлар коʻплаб учрайди. Ҳавзасида майда 1 га ва ундан катта боʻлган 424 музлик ҳисобга олинган, уларнинг умумий майдони 557 км2. Музлик, доимий қор, мавсумий қор қоплами ва булоқ сувларидан тўйинади. Ҳавзасининг тоғли қисмида 80 га яқин кўл бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |