Сўзак.
Жавоб: асцит суюқлиги қўшилган агар, зардобли агар, Бейлининг гормонли агари, зардобли ва аутолизатли агар (зич озиқ муҳитларда катталиги 1-3 мм бўлган, оқимтир, R-кўринишли колония ҳосил қилади).
2. Вазиятли масалалар бўйича жавоблар
Э Т А Л О Н Л А Р И
1. Микроорганизмларнинг соф культурасини ажратиб олишда сунъий озиқ муҳитлардан фойдаланилади. Лекин улар маълум талабларга жавоб бериши шарт. Булар қандай талаблар ва буни нима учун билиш керак?
Жавоб:
Тиниқ; стерил; рН муҳити меъёрда; озиқ моддалар етарли бўлиши каби талаблар қўйилади.
2. Анаэроб инфекция бор деб шубҳаланилган бемордан биологик ашё сифатида жароҳат экссудати олинди. Қўзғатувчининг соф культурасини ажратиб олишда анаэроб шароит яратиш усуллари қандай?
Жавоб:
I. Физик усуллар
- Веньял – Вейон усули
- «ёнар шам» усули
- «целофан халтача» усули
II. Кимёвий усул:
- Аристовский усули
III. Биологик усуллар
- Фортнер усули
- «соат ойначалари» усули
3. Бемордан олинган биологик ашёдан бактериологик суртма тайёрланди. Уни Грамм усулида бўяш учун қайси бўёқлардан фойдаланилади?
Жавоб: Грамм усули: Генциан бинафша, сувли фуксин (Пфейффер фуксини). 4. Бактериологик текшириш ўтказиш учун стерил сут керак бўлди. Уни стериллаш қайси усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Жавоб: Стерил сут: автоклавда 1210С, 1 атм да 20 минут стерилланади
5. Бактериологик лабораторияга ботулотоксин борлигига шубҳаланилган консерва қолдиқлари олиб келинди. Шу токсинни қайси усул ёрдамида аниқлаш мумкин.
Жавоб: Биологик усулда: оқ сичқонларга киргизилади, улар визуал, макроскопик, микроскопик усуллар ёрдамида ўрганилади.
6. Ич кетиши кузатилганда бемор антибиотик истеъмол қилди. Шундан кейин соғайиш кузатилди, лекин учинчи кунга бориб юқори харорат, томоқ оғриши, бурун ва лаб шиллиқ қаватларида тошмалар тошгани кузатилди (кандидомикоз). Қонда лейкопения, агранулоцитоз кузатилди. Бемор қандай антибиотик билан даволанган? Даволаш жараёнида пайдо бўлган касалликнинг табиати қандай?
Жавоб: Левомицитин қабул қилган, касаллик табиати бу антибиотикнинг асорати - кандидомикоз.
7. Стоматолокка икки яшар боласи бор она мурожаат қилди. Боланинг тишлари ўз вақтида чиққан, лекин ўсиш бошланиши билан емирилиш кузатилган. Тишлар текширилганда қозиқ тишларнинг бутунлай емирилганлиги, тиш эмалининг сарғайиб кетганлиги, кўп тишларда кариес бўлганлиги намоён бўлди. Анамнездан шу нарса маълум бўлдики, она ҳомиладорлигида шифокор маслаҳатисиз антибиотик ичган. Боланинг онаси қайси антибиотикдан фойдаланган?
Жавоб: Тетрациклин қабул қилган, болага шунинг асорати теккан.
8.Илгари пенициллин препаратлари билан даволанган ревматик полиатрит билан оғриган беморга касаллик зўрайгач, бициллин қайтадан инъекция қилинди. Инъекциядан сўнг бирдан бемордан буғилиш, юракнинг тез уриши, ҳушдан кетиш кузатилди. Беморда юзага келган асоратнинг сабаби нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |