Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали



Download 328,5 Kb.
bet9/11
Sana30.06.2022
Hajmi328,5 Kb.
#719784
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5190529287874156943

Жавоб: «Йўтал пластанкаси» усули ёрдамида биологик ашё сифатида балғам олинади. Лабораторияда бактериологик усул ёрдамида текширилади.
22. Бактериологик лабораторияга кўкйўтал билан касалланган бемордан биологик ашё сифатида балғам олиб келинди. Суртма қайси усул билан бўялади? Қўзғатувчининг морфологик хусусиятига таъриф беринг?
Жавоб: Грамм усулида бўялади. Қўриш майдонида грамманфий, тартибсиз жойлашган, коккобактериялар аниқланади.
23. Колиэнтрит билан оғриган бемор нажаси бактериологик усулда текширилганда қуйидаги хусусиятлари билан фарқланувчи грамманфий таёқчалар аниқланди:
харакатчанлик глюкоза лактоза Н2S индол мочевина
+ кг кг - + -
Микроорганизм турини аниқланг?
Жавоб: Клиник, морфологик, тинкториал, ферментатив хусусиятларига қараб бу қўзғатувчи ичак таёқчаси эканлиги аниқланди.
24. Қорин тифи деб шубҳаланилган бемордан ашё олиш учун врач бактериолог юқумли касалликлар бўлимига таклиф қилинди (касалликнинг 3-куни). У қандай йўл тутади? Қайси микробиологик лаборатория ссули ёрдамида дастлабки ташҳис тасдиқланади?
Жавоб: Врач бактерижлог бемор ђўшаги ёнида гемокультура олади, дастлабки ташҳис бактери>ло3ик усулда қўзғаҩувчининг турини аниқлаш ёрдамида тасдиқланади.
25. Бактериологик бабораторияУа тиф-па@атиф касаллШгиЂа шубҳаланилган бемордан қом келтирилди (касалл8кйинг 12-куни). Врач бактериолог қан4ай бўл тутади? Қайси ;ажратория усулларадан фойдалаеади? Текшириш натижаларини ишончли эканл댸гиеи қандай баҳолайди?Жавоб: Касалликнанг 12-ктнида врач бакBерижлог бемордан серологик усуллар учун қон олади, Видаль реавциясийи қўюди. Теши@ишл0рнинг ишонч3илиги қўш мча бактериологик текшириш ёрда<ида солШЈтирааи.
26, Ботулиедга шубҳРл0еилган бедор юқумли касалликлар шифохонаAига ке;Bирилди. Ла1оратория усулидА каAалликни тасдиқлаш учун қрач бактериолог қандай йўл тутади?
Жавоб: Врач бактериолог бемор истефмол ғилган овқат қолдиқларидан Олиб, бактЕриологик ва биологик усуглар ёрдамида ташҳисни тасдиқлайди.
23. Валоят мактабларидай бирида овқатдан заҳарланиш рўй берди. Икки кун давомида 19 мактаб боласи оғриб қолди. Захарланишнинг сабабчиси котлет, деб тахмин қилинди. Овқатдан заҳарланиш ташҳисини лаборатория усулида қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилади?
Жавоб: Шубҳаланилган котлет бактериологик усулда текширилиб, овқатдан захарланишни чақирган қўзғатувчининг тури аниқланади.
28. Дизентерия деб шубҳаланилган бемордан бактериологик лабораторияга биологик ашё сифатида нажас олиб келинди. Ташҳис қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилади?
Жавоб: Нажас озиқ муҳитларга экилади ва соф культура ажратиб олинади ҳамда идентификация қилинади.
29. Юқумли касалликлар бўлимига тана ҳарорати 390С билан талаба тушди. У бир ой олдин пахта йиғим-теримидан келган эди. Видаль реакцияси жуфт зардоблар усули ёрдамида қўйилганда қуйидаги натажалар олинди: О-аг - 1:100; Н-аг - 1:100. Кейинги сафар: О-аг - 1:100; Н-аг - 1:100. Олинган натижаларга баҳо беринг?
Жавоб: Жуфт зардоблар усули ёрдамида олинган натижаларда антителолар диагностик титри ошмаган, демак ушбу беморда шубҳаланилган қорин тифи касаллиги йўқ.
30. Шифокор юқумли касалликлар шифохонасидан қорин тифи реконволесцентини уйига чиқариб юбормоқчи Бунинг учун у қандай текширишлар ўтказиши керак? Нима учун?

Жавоб: Реконволецентдан 3 марта нажас олиб бактериологик текшириш ўтказилади. Барчасидан манфий натижа олинсагина касал чиқарилади, бунинг сабаби бактерия ташувчи бўлиб қолишнинг олдини олиш.


31. Вабога шубҳаланилган бемордан биологик ашё (нажас) олиб, лабораторияга келтирилди. Қўзғатувчининг вабо вибриони эканлигини тасдиқлаш учун текширишда қайси усуллар қўлланилади?
Жавоб: Бактериологик, бактериоскопик усуллар қўлланилиб, қўзғатувчи туригача идентификация қилинади.
32. Хоразм вилоятида яшовчи врач бактериологни қўшнилари беморга ёрдам бериш учун чақиришди. У 3 кун олдин Хиндистондан келган бўлиб, тўхтовсиз ич кетиш, қусишга шикоят қилади. Тана харорати ўлчанганда, 350С гача пасайиб кетганлиги эътироф этилди. Врач бактериолог қандай йўл тутади ва унинг вазифалари нимадан иборат?
Жавоб: Врач бактериологик ушбу хонадондан ҳеч кимнинг чиқиб кетмаслиги ва кирмаслигини таъминлайди. У соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДСЭНМ ходимларига ўзининг вабо деган тахминий ташҳисини зудлик билан хабар қилади.
33. Юқори танглайида яраси бор бўлган бемор жарроҳ-стоматолокка мурожаат этди. Унинг заҳм билан оғриши маълум бўлди. Ташҳис қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилган?
Жавоб: Захм ташҳисини қўйиш учун ярадан олинган биологик ашё қоронғилатилган майдонда микроскоплаш усули ва Романовский - Гимза усулида бўяб кўрилди.
34. Шифохонага ўзини текширтириш учун бемор келди. Бруцеллёз (қора оқсоқ) касаллиги унда йўқлигини исботлаш учун қайси микробиологик усуллар қўлланилади?
Жавоб: Бруцеллёз йўқлигини билиш учун Райт ва Хеддельсон реакциялари қўйилади.
35. Эпидемик тошмали тифга шубҳаланилган бемор шифохонага ёткизилди. Қандай биологик ашё оласиз ва қайси текшириш усулларидан фойдаланасиз?
Жавоб: Бемордан қон олиб, зардоб ажратилади ва КБР, БГАР, риккетсиялар АР, Вейл - Феликс реакциялари мусбат натижа бериши касаллик борлигини тасдиқлайди.
36. ДСЭНМ нинг ўта хавфли касалликлар лабораториясига тоунга шубҳаланилган бемордан нажас олиб келинди. Касалликка ташҳис қўйиш ва уни фарқлаш учун қайси усуллардан фойланилади?
Жавоб: Қатъий хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда касаллик кўринишига қараб бактериоскопик, бактериологик, биологик усуллар ва термопреципитация реакцияси, «Творт феномени» ёрдамида ташҳис тасдиқланади
37. Шифохонада бруцеллёз билан касалланган бемор ётибди (касалликнинг иккинчи ҳафтаси). Бемордан текшириш учун қандай ашё олиб жўнатилади. Лабораторияда ташҳиз қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилади?
Жавоб: Бемордан қон олиб, зардоб ажратилади ва Райт реакцияси ёрдамида ташҳис тасдиқланади.
38. Хориждан вилоятимизга қишки кийимлар тикиш учун тери олиб келинди. Шу терида куйдирги қўзғатувчиси антигенлари бор-йўқлигини текшириш учун врач бактериолог қайси усулдан фойдаланади?
Жавоб: Қуйдирги қўзғатувчиси антигенлари Асколи реакцияси (преципитация реакцияси) ёрдамида аниқланади.
39. Сизга сийдик йўлларидан йиринг оқишидан шикоят қилиб, бемор мурожаат қилди. Нимадан шубҳаланасиз ва Сизнинг ҳатти - ҳаракатингиз?
Жавоб: Беморда сўзак борлигидан шубҳаланилади. Унинг сийдик йўлларидан биологик ашё олиниб, суртма тайёрланади, Грамм усулида бўялади, микроскопланади ва диплококклар борлиги аниқланади
40. Лабораторияга 3 та юмронқозиқ мурдаси келтирилди. Улар касаллиги ташҳисини тасдиқлаш учун қайси текшириш усулларидан фойдаланасиз?
Жавоб: Ўлат касаллигини тасдиқлаш учун термопреципитация реакцияси қўйилади. Реакция мусбат бўлса, касаллик тасдиқланади.
41. Тошкент шаҳридаги вирусология институтига вирусли гепатитга шубҳаланилган бемор қон зардоби олиб келинди. Касалга ташҳис қўйиш ва уни фарқлаш учун қайси усуллар қўлланилади?
Жавоб: Вирусли гепатит касаллигини тасдиқлаш учун биокимёвий ва серологик усуллар қўлланилади, фарқлаш учун эса НBS АГ аниқланади.
42. Лабораторияга грипп билан оғриб ўтган бемордан қон зардоби олиб келинди. Қайси усул ёрдамида қўйилган ташҳисни тасдиқлаш мумкин? Бунинг учун қайси серологик реакциялардан фойдаланилади?
Жавоб: Қўйилган ташҳисни тасдиқлаш учун КБР, гемагглютинациянинг тормозланиш реакциялари (ГАТР) қўйилади.
43. Қутуришга шубҳаланилган ит ветеринар лабораторияга олиб келинди. Ташҳис қўйиш учун қандай биологик ашё олинади? Қайси усуллар қўлланилади?
Жавоб: Қутурган итдан тириклигида сўлак, мурдасидан эса мия бўлакчалари биологик ашё сифатида олинади. Вирусологик, вирусоскопик, серологик усуллар ёрдамида ташҳис тасдиқланади.
44. Шифохонанинг қабул бўлимига нотаниш ит тишлаган бемор мурожаат қилди. Специфик профилактика учун нимадан фойдаланилади?
Жавоб: Специфик профилактика учун антирабик вакцина қўлланилади. У ит тишлаган одамнинг киндик атрофига киритилади.
45. ОИТС маркази шифокори шубҳаланилган одам қон зардобини иммунофермент усул билан текширганида мусбат натижа кузатди, лекин иммуноблотинг усули билан текширганда бу натижа тасдиқланмади. Бунинг сабаби нимада?
Жавоб: Иммуноблотинг усулида натижа тасдиқланмагани, беморда ИФА нинг «ёлғон натижа» бергани билан боғлиқ. Бу ҳолат баъзи хроник инфекциялар ва ҳомиладорликнинг охирги ойларида кузатилиши мумкин.
46. Узоқ вақтдан бери иситмалаб ётган наркоман бемор иммун тизими текширилганда Т-хелперлар, табиий киллерлар миқдори кескин камайиб кетганлиги, Т-супрессорлар, иммун комплекслар миқдори ошганлиги кузатилди. Нима касаллик тўғрисида тахмин қилиш мумкин? Нима учун?
Жавоб: Беморда чуқур имунодефицит борлиги, клиник белгилари ва эпидемиологик ҳолат ОИТС дан шубҳаланишга асос бўлади.
47. Шифохонада сурункали ич кетиш, озиб кетиш, лимфа тугунларининг катталашганига шикоят қилиб бемор келди. Унинг 25 ёшдалиги, гемофилия касаллиги бор бўлиб, кўп марта гемотрансфузия қилинганлиги маълум бўлди. Текширилиб кўрилганда беморда чуқур Т-иммунтанқислик кузатилди. Нимадан шубҳаланса бўлади. Шифокорнинг ҳатти-ҳаракати қандай бўлади?
Жавоб: Бемордаги клиник кўриниш, кўп марта гемотрансфузия қилинганлиги ва чуқур Т- иммунтанқислик ОИТС га шубҳаланишга асос. Шифокор аввал ИФА, кейин эса иммуноблотинг усуллари ёрдамида беморни текшириши керак.
48. Юқумли касалликлар шифохонасига ичак соҳасида ўткир оғриқ (тенезмлар), тез-тез «сохта чақириқлар» бўлиши, ич кетиши билан бемор тушди. Бемор яшаган жойда дизентерия касаллиги ҳодисаси бўлган. Қўйган ташҳисингизни асосланг. Бактериологик ташҳис режасини тузинг.
Жавоб: Беморга қўйилган дизентерия ташҳиси клиник ва эпидемиологик ҳолатга асосланди. Бактериологик ташхис қўйиш учун бемор нажаси озиқ муҳитларга экилади, соф культура олинади ва туригача идентификация қилинади.
49. Тери-таносил касалликлари шифохонасига жинсий органида номаьлум яра, лимфа тугунларининг катталашуви, субфебрил ҳарорат, суякларда (тунда) оғриқ бўлиши, уйқусизлик белгилари билан бемор тушди. Бундан 3 ҳафта олдин бемор нотаниш жинсий ҳамроҳ билан жинсий алоқада бўлган. Қуйган ташҳисингизни асосланг? Бактериологик ташҳис режасини тузинг.
Жавоб: Клиник ва эпидемиологик ҳолатга қараб заҳм ташхиси қўйилади. Бактериоскопик, серологик усуллар ёрдамида касаллик тасдиқланади (Вассерман, Кан, Закс-Витебский реакциялари), суртма Романовский - Гимза ва Бурри усулларида бўялади ва микроскопланади.
50. Шифохонада бруцеллёз билан касалланган бемор ётибди (касалликнинг 2 ҳафтаси). Бемордан текшириш учун қандай биологик ашё олиб жўнатилди? Лабораторияда ташҳис қўйиш учун қайси усуллардан фойдаланилади?
Жавоб: Бемордан қон олиб, зардоб ажратилади ва Райт реакцияси ёрдамида ташҳис тасдиқланади.

Download 328,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish