Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


Узатиш тизимлари архитектурасининг модели сатхлари



Download 6,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/157
Sana24.06.2022
Hajmi6,18 Mb.
#698165
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   157
Bog'liq
ТТ UMK 2016

Узатиш тизимлари архитектурасининг модели сатхлари 
ва ахборот тақсимланиши.
 
ОТЎБЭМни ўрганиш ва кейинчали қўллаш 
мақсадида унинг сатхларини қуйидагича тақсимлаш мумкин: 
- учта сатхдан (амалий, тақимот, сеанс) ташкил топган юқори сатхлар 
гурухи, улар телематик хизматларни ва охирланма қурилмалар орасидаги 
уланишларни ўрнатиш ва сақлаб туриш жараѐнларини тавсифлайди, 
шунингдек хабарларни (маълумотларни) абонент кўриши (восприятие) учун 
қулай шаклда тақдим этади; 


27 
- учта сатхдан (тармоқ, канал, физик) ташкил топган қуйи сатхлар 
гурухи, улар хабарларни битта абонент қурилмасидан иккинчисига тармоқ 
бўйича транспортировкалаш, коммутациялаш жараѐнларини тавсифлайди; 
2.3-расм. Очиқ тизимларнинг эталон модели структураси
 
- транспорт сатхи (тўртинчи сатх) юқори ва қуйи сатхлар орасида 
боғловчи звенодир (2.4-расм). 
ОТЎБЭМнинг сатхлари функциялари билан танишамиз.
 
Амалий сатх
(ОТЎБЭМнинг 7-нчи сатхи) – фойдаланувчиларнинг 
амалий жарѐнлари орасида (маълумотларни қайта ишлаш) маълумотлар 
алмаштириш бўйича хизматларни таъминлайдиган, очиқ тизимларнинг ўзаро 
боғланиш сатхидир. Амалий сатх, амалий сатх юқорисида бўлган, 
фойдаланувчининг 
(абонентнинг) 
амалий 
жараѐнларига 
киришни 
таъминлашга, ОТЎБЭМнинг имкониятларидан фойдаланишга мўлжалланган. 
Умумий холда бу сатхда бажариладиган хамма жараѐнлар иккита гурух 
жамланмаси сифатида тақдимланиши мумкин – булар фойдаланувчиларнинг 
амалий жараѐнлари ва маъмурий бошқаришнинг амалий жараѐнлари 
гурухларидир. Биринчи гурух- ишчи ва терминал тизимларга, иккинчи гурух 
- маъмурий тизимларга тааллуқлидир. 
Маъмурий бошқариш очиқ тизимнинг хамма сатхларида жойлашган 
ресурсларни координациялашга хизмат қилади. Фойдаланувчиларнинг 
амалий жараѐнлари ахборотларни қайта ишлашни бошқаришга, жараѐнлар 
орасида ресурсларни динамик тақсимлашга, тўхташлар ва бузилишлар пайдо 


28 
бўлгандан сўнг тармоқ ишлаш нормал холатини тиклаш процедурасини 
таъминлашга; ахборотларни қайта ишлашга, яъни яратилган тизим бевосита 
бажарадиган асосий функцияларга хизмат қилади. 
Бевосита фойдаланувчилар билан мулоқатда бўлувчи амалий сатх, хамма 
қуйи сатхлар таклиф қиладиган хизматларнинг тўлиқ танланмаси билан 
таъминланган. У қуйи сатхларга хақиқатда қандай хизматлар чақирилиши 
кераклигини айтади (диктует). Амалий сатх турли очиқ тизимлар амалий 
жараѐнларининг ўзаро ҳаракат ҳар хил шаклларини таъминлаш масаласини 
бажаради.
Фойдаланувчиларнинг ўзаро боғланишини ташкил қилиш учун амалий сатх, 
тақдимот сатхи бажарадиган сервисга мурожаат этиш воситаларига эга. Бу 
воситалар қуйидагиларга имкон беради: 
- битта ѐки бир нечта бошқа абонентлар билан уланиш ўрнатилишига 
сўровларни шакллантиришга;
- алмашинишга лозим бўлган хабарларни тақдим этиш шаклини 
кўрсатишга;
- бошқа тизимлардаги амалий жараѐнлар мавжудлиги ва холати хақида 
маълумотномаларни сўрашга ва бошқалар. 
Амалий сатх учун кўриб чиқилган хамма функцияларнинг энг мухими 
хабарнинг маъновий мазмунини (семантика) таъминлашдир. 
Шундай қилиб, амалий сатх ОТЎБЭМ да асосийдир, чунки бошқа 
хамма сатхлар фақат унинг ишлашини таъминлаш учун мавжуддирлар.

Download 6,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish