ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТА’ЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ
Мавзу: Султон Салим даврида усмонийлар империяси
Бажарди: 5120200 - “Таржима назарияси ва амалиёти“ талим йўналиши 3-курс талабаси Қосимов Мирсаид
Илмий раҳбар:
Тошкент – 2021
Кириш……………………………………………….……………...............4
боб. Усмонийларнинг келиб чиқиши.….….............6
1.1. Ўрхон ва византияликлар.....……………..…..........7
1.2. 1444 йилдаги салиб юриши.....................………………...................9
боб. Туркларга қарши дастлабки салиб юришлари……..............13
Жон Хунёди – можаристон химояси ..............…….............17
Мохак жанги …...................24
Хулоса …………………………………………………….......………......25
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ………………………................26
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир мамлакат ўзининг буюк тарихига эга. Биз ўрганган Туркия ҳам жадал ривожланаётган давлатлар сирасига киради ва унинг машхур ўтмиши мавжуд.
Усмонийлар империясининг ўнинчи султони бўлмиш Сулаймон салтанатини мисли кўрилмаган қудратга эга бўлишини та’минлади. Буюк саркарда шунингдек, оқилона қонунлар муаллифи, янги мактаблар асосчиси ва ме’морий обидалар қурилишининг ташаббускори сифатида ҳам танилган. 1494 йилда турк султони Салим ҳамда унинг хотини – қрим хонининг қизи Ойша Ҳафса фарзанд кўрдилар, унга Сулаймон, деб исм қўйдилар. Бу шаҳзоданинг тақдирига келажакдаярим дунёни забт этиш ҳамда мамлакатини қайта ислоҳ қилиш ёзилган эди. Бўлажак султон Сулаймон Истамбулдаги сарой мактабида таҳсил олиб, ўша даврнинг энг мукаммал билимларини эгаллади, болалик ва ўсмирлик чоғларини китоб мутолааси ҳамда ма’навий ўсиш билан ўтказди. Эрта ўсмирлик чоғлариданоқ у учта вилоятга ҳокимлик қила бошлади. Сулаймон тахтга ўтиришидан аввал Усмонийлар салтанати аҳолисининг меҳрига ва ҳурматига сазовор бўлди. Сулаймон 26 ёшида тахтни эгаллади. Венециялик элчи Бартоломео Контарини уни қуйидагича тасвирлаган: “Баланд бўйли, истараси иссиқ. Унинг бўйни одаттагидан узун, юзи ингичка, қирра бурун, териси рангпар. Халқ уни доно ҳукмдор сифатида таърифлар ҳамда оқилона ҳукмдорлик қилишига ишонади”. Сулаймон аввалига бу ишончни оқлади. Ҳукмдорлик даврини халқпарварлик ҳисси билан бошлади – отаси томонидан босиб олинган мамлакатларнинг юқори мартабали асирларини озод қилди. Бу ҳаракати билан чет эл мамлакатлари билан муносабатни яхшилаб, улар билан савдо-сотиқ алоқасини йўлга қўйди. Сулаймон И ҳукмдорлиги даврида майда урушларни ҳисобга олмаганда 13 та йирик ҳарбий юриш қилди, улардан 10 тасини Европа ҳудудида амалга оширди. Бу пайтга келиб Усмонийлар империяси Жазоирдан то Эронгача бўлган ҳудудда ястаниб, мисли кўрилмаган даражадаги қудратга эга бўлди. У даврларда “Турклар дарвоза яқинида”, деган ибора европаликлар учун ваҳиманинг ўзи эди, ҳукмдорини эса дажжол билан тенглаштиришар эди. Сулаймон тахтга ўтирганидан бир йил ўтиб Венгрия чегарасига қараб юриш қилди. Турк қўшинларининг ҳужуми натижасида Шабац қалъаси ишғол қилинди. Шундан кейин ғалаба кетидан ғалаба келаверди –мағлубият нималигини билмаган усмонийлар Қизил денгиз, Жазоир, Тунис, Родос ороли, Тебриз ва Ироқни забр этиб, у ерларни ўз назоратлари остига олдилар. Қора денгиз билан Ўртаер денгизининг шарқий ҳудудлари ҳам жадаллик билан ўсиб бораётган Усмонийлар салтанатининг ҳаритасидан жой олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |