Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти



Download 13,6 Mb.
bet57/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

Сув омборидаги асосий иншоотлар

  • Тўғон

  • Сув чиқазгич

  • Сув келтирувчи канал.

  • Сув олиб кетувчи канал.

Махаллий қурилиш материалларини борлигиддан келиб чиқиб, тўғонинг қуйидаги вариантлари кўриб чиқилган.
- Бир жинсли тўғон, таркиби суглинокли;
- Ўзанли тўғон, таркиби суглинок ва галечникдан иборат;
- Экран тишли тўғон, таркиби суглинок ва галечникдан иборат,
Асосий афзалликлари ва камчиликлари назарда тутилган вариантлар қуйидаги схемада берилган. Минимал иш хажмига эга бўлган тўғон тури сифатида экранни суглинокли


Шўркўл сув омборидаги гидротехника иншоотларининг хавфсиз ишлашини баҳолаш.
Кузатувлар шуни кўрсатадики, тўлиқ қурилмаган сув омбори ишчи холатда, аммо унинг техник холати ва хавфсизлилигини ошириш учун қуйидагилар тавсия қилинади:

  • Сув омборида 170 млн. м3 дан ортиқ сув тўлдириш мумкин эмас;

  • Сув чиқаргич техник холатини тўлиқ текшириб чиқиш;

  • Сув келтирувчи канални тозалаш ва чуқурлаштириш керак;

  • Сув чиқаргич рисбермасини бетонлаштириш керак;

  • Сув олиб кетувчи канал ювилган қияликларини тош ташлаб мустах-камлаш керак, бузилган бетон қопламаларни таъмирлаш лозим;

  • Сув омборининг лойқага кўмилганлигини аниқлаш керак;

  • Лойиха хужжатларини қайта тиклаш керак;

  • Эксплуатация қоидаларини ишлаб чиқиш керак;

  • Сув омборидан суғориш учун фойдаланиш лойихасини қилиш керак.

6-амалий машғулот
Мавзу: Затвор конструкциялари. Иншоотларга мос затвор турини танлаш.
Юзада жойлашган затворлар.Куйидаги 2.38–расмда юзада жойлашган затворларнинг энг куп кулланиладиган турлари схемаси келтирилган:
1) шандорлар, учларини пазларга киритиб, устма-уст девор шаклида териладиган горизонтал жойлашган бруслар(2.37 ,а-расм);
2) ясси затвор , ясси каркасдан иборат ғилдирак ва ролик аравача ёрдамида унинг бик ва устунларига урнатилган пазларида харакат қилади ва сувнинг босимини иншоотнинг устун ёки деворларига узатади. Сув бунда затворнинг тагидан ўтказилади ( 2.37,б-расм);
3) сегментли, эгри чизиқли конструкциядан иборат бўлиб , унинг ригел ва устунлардан тузилган каркас таянчлари , оёқлари , металл лист, тахта ва брусс қопламалар билан бирга доиравий цилиндрик юзни ташкил қилади. Қопламанинг ички пастки бьеф томонидаги ригеллар оёқларга , оёқлар эса чап ва унг томондаги устунларга ўрнатилган ўқларга таянади. Затворни шу ўқ атрофида , маълум бурчакка айлантириш натижасида у юқорига кўтарилади ва пастка туширилади. С.З лар билан 40-50 м гача бўлган оралиқларни беркитишда фойдаанилади( 2.37,с-расм);
4)валикли (цилиндрик)- металлдан ясалган ичи бўш цилиндирлардан иборат. Затвор тишли оғма рейкалар бўйлаб ғилдиратиб кўтарилади, ёки туширилади. Бу тишли рейкалар устун ёки девор (бичокларнинг) пазларига ўрнатилади. Цилиндирнинг иккала учига бандаж деб аталадиган тишли думалоқ ёй ўрнатилади. Кўтариб тушириш учун цилиндир учларига иккита занжир боғлаб қўйилади. Цилиндир учларига ўрнатилган занжирдан бири иш, иккинчиси эса сальт занжири хисобланади. Тишли рейкалар горизонтга 65-700 бурчак остида ўрнатилади. Ц.З ни эни 50 м ва ундан катта баландлиги 13 м гача булган оралиқларни ёпишда ишлатилади( 2.37,д-расм);
5)секторли, кўндаланг кесими сектор кўринишидаги затворлар. Уларнинг асосий қисми ўзаро паралелл жойлаштирилган ясси фермалардан иборат бўлиб, бу фермалар хар 1.5-3.0 м дан кейин ўрнатилади ва бир-бирлари билан ригеллар ёрдамида бирлаштирилади. Фермалар оралиғига эгри чизиқли ёрдамчи устунлар ўрнатилади. Ригель ва устунлар устки томонидан металл қобиқ билан қопланади. Тўғон танасида затворни тушириб қўйиш учун камера ишлатилади. Бу камерага сув киритиш ёки чиқариб юбориш йўли билан затвор- кўтариб туширилиб туради. Секторли затвор баландлиги 5 м гача эни 6.0 м гача бўлган оралиқларда ишлатилади (2.37, е- расм);
6) томсимон, иншоот остонасига махкамланган, горизонтал ук атрофида айланувчи иккита ясси табакадан ташкил топган (2.37, ж-расм);
7) клапанли,асосий ясси затвордан ва унинг тепа томонига шарнир ёрдами билан ўрнатилган пастки бьеф томонига бурилиб туша оладиган қўшимча затвордан иборат бўлади. Клапан билан затвоорнинг бирлашган еридан сув ўтиб кетмаслиги учун тегишли чоралар кўрилади. К.З нинг клапанларини тушириб қўйиш йўли билан уларни тўла кўтариш мумкин (2.37, к-расм).
8) сузувчи, оддий сузиб юрувчи кемага ўхшаган конструкцияли (пўлат ёки темир бетондан) сув тўсадиган пролетга сувда оқизиб олиб келинадиган затвор. Ичига сув тўлдирилгандан кейин у оғирлиги билан сувга чўкади ва худди ясси затворлар каби сувни тўсади. С.З лардан тинч турган сувларда таъмирлаш (ремонт) ёки вақтинчалик қурилиш затвори сифатида фойдаланилади ( 2.37, л- расм);

Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish