Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


- расм. Шлюзларнинг камера турлари бўйича турлари



Download 13,6 Mb.
bet62/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

4.3 - расм. Шлюзларнинг камера турлари бўйича турлари:


а - тушиш деворсиз шлюз; б - тушиш деворли; в - оралиқ бошли; г – сурилган бошли; д - шахтали; е - жамғарувчи ҳовузли; ж - айланма; з — стрелкали; 1 - юқори дарвоза; 2 - пастки дарвоза; 3 - оралиқ дарвоза; 4 – водопровод галереяси; 5 - шлюзланаётган кема; 6 - тушиш девори; 7 - тўсувчи девор; 8 - камера; 9 - бўлувчи девор; 10 – жамғарувчи ҳовуз.


9-амалий машғулот
Мавзу:Қурилиш ишларини ташкиллаштириш. Смета хужжатларини тайёрлаш. Аму-Бухоро канал қурилиш ташкилоти лойихалари билан танишиш.

Қурилишни ташкил этишнинг умумий схемаси. Гидротехника қурилиши қуйидаги махсус турларга ажратилиши мумкин: гидроэнергетика қурилиши, сув-транспорт қурилиши, гидромелиорация қурилиши, сув таъминоти. Гидротехника объектларини қуришда кўпгина вазирликлар ва идоралар иштирок этади. Бу вазирликларнинг ҳар бири қурилиш бош бошқармалари ёки бирлашмаларига эга бўлади ва уларнинг таркибида гидротехника иншоотлари бўғинлари қуришни бевосита амалга оширувчи умумий ва махсус қурилиш трестлари ва бошқармалари иш олиб боради.


Қурилишни муваффақиятли амалга ошириш ва қурилган объектдан самарали фойдаланиш учун олдиндан, қурилиш бошлангунга қадар, қабул қилинадиган қарорларни асослаш мақсадида изланув ва илмий-тадқиқот ишлари мажмуини бажариш, лойиҳа ва смета тузиш лозим. Лойиҳа тузиш жараёнида икки босқични фарқлаш мумкин: биринчи босқич – лойиҳалашдан олдинги ишловлар, иккинчи босқич – лойиҳани тузиш.
Биринчи босқичда оқар сувлар ва сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш схемалари, қишлоқ хўжалик майдонларини суғориш ва қуритиш системаларини ривожлантириш схемалари, кичик ГЭСларни ривожлантириш схемалари тузилади. Схемаларни тузиш чоғида энг муҳим объектлар аниқланади ва сўнгра уларнинг лойиҳалари тузилади.
Иккинчи босқичда муайян объектлар лойиҳаланади. Лойиҳалаш жараёни икки ёки бир босқичда амалга оширилади. Икки босқичли лойиҳалашда аввал объектни қуриш ва ундан фойдаланишнинг барча масалалари бўйича барча асосий жойлаштириш, конструктив ва технологик ечимларни ўз ичига олган лойиҳа ҳамда смета тузилади. Сўнгра иккинчи босқичда объектни қуриш иш ҳужжатлари (иш чизмалари) муфассал ишлаб чиқилади.
Бир босқичли лойиҳалашда (кичик объектлар учун) лойиҳа бир марта тузилади ва унда умумий жойлашув, конструктив ва технологик масалалар ҳам, муфассал чизмалар ва сметалар ҳам ишлаб чиқилади.
Лойиҳалар лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан буюртмачидан олинувчи лойиҳалаш топшириғига биноан тузилади. Лойиҳаловчи ташкилот, бундан ташқари, қурилиш жараёнида лойиҳа талабларига риоя этилишини назорат қилиб бориши шарт, шу сабабли қурилиш даврида у жойларда муаллиф назоратини олиб борувчи ва асосий маълумотларга аниқлик киритилиши муносабати билан тегишли тузатишлар киритувчи ишчи лойиҳалаш гуруҳлари ёки бўлимлари ташкил этади.
қурилиши лозим бўлган иншоотлар икки гуруҳга ажратилади: келажакда объектнинг асосий маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган доимий иншоотлар (масалан, тўғон, ГЭС биноси, канал, шлюз) ва фақат мазкур объектни қуриш учун зарур бўлган муваққат иншоотлар (масалан, бетон заводи, автобазалар, қурилиш машиналарини таъмирлаш устахоналари ва ҳ.к.).
Барча доимий ва муваққат иншоотларни жойлаштириш шундай амалга оширилиши лозимки, улар иншоотларни қуриш оптимал технологиясини таъминлаш шартларига кўра бир-бирига мумкин қадар яқинроқ ва қулай жойлашсин. Иншоотларнинг жойлашувини боғлаш учун қурилишнинг бош режаси тузилади.




Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish