ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Бухоро филиали
|
|
«Тасдиқлайман»
ТИҚХММИ БФ ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари
_______________К. Қурбонов
“___” ________2019 йил
|
ГИДРОТЕХНИКАГА КИРИШ
фанининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
400000
|
–
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги
|
Таълим соҳаси:
|
450000
|
–
|
Ирригация ва мелиорация
|
Таълим йўналиши:
|
5450400
|
–
|
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларияларидан фойдаланиш.
|
Бухоро-2019 й.
ТУЗУВЧИЛАР:
|
Усмонов Х. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали (ТИҚХММИ БФ) «Гидротехник иншоотлар ва насос станциялари» кафедраси ассистенти
Нормуродов У.А. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали (ТИҚХММИ БФ) «Гидротехник иншоотлар ва насос станциялари» кафедраси ассистенти
Шарипов А.Э. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали (ТИҚХММИ БФ) «Гидротехник иншоотлар ва насос станциялари» кафедраси ассистенти
|
ТАҚРИЗЧИЛАР:
| Ж. Ўринов – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали (ТИҚХММИБФ) «Умумкасбий фанлар» кафедраси доценти,.
Т.Давронов - Аму – Бухоро ИТХБ бошлиғининг 1-ўринбосари.
|
Фаннинг ўқув дастури “Гидроехник иншоотлар ва насос станциялари” кафедрасининг 201_ йил “__”______даги __–сонли йиғилишида муҳокама этилиб мақулланган ва филиал кенгашида муҳокама қилиш ва тасдиқлаш учун тавсия этилган.
Фаннинг ўқув дастури филиал кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия этилган. (201_ йил “_ _” _______даги “__” –сонли баённома).
Кириш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 3–босқичида кадрлар тайёрлаш йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ҳозирги пайтда ҳам ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу дастур гидротехника иншоотларининг таснифи, уларни хисоблаш ва лойиҳалаш усуллари, фан тарихи ва ривожланишининг тенденциялари, республикамиздаги ислоҳотлар натижалари ва гидротехника қурилишининг истиқболли муаммолари масалаларини қамрайди.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фаннинг асосий мақсади - талабаларда cув хўжалигида гидротехника иншоотларининг роли; гидротехника иншоотлари турини танлаш ва уларнинг жойлашиши (компановкаси) билан боғлиқ саволларни ечиш учун табиий шароитларни (рельеф, геология, гидрогеология, иқлим шароитлари, маҳаллий қурилиш материаллари мавжудлиги ва бошқалар) баҳолаш асосий принциплари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакиллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - талабаларга гидротехника иншоотлари конструкцияларини ҳисобий асослаш ва лойихалаштириш усуллари; гидротехника иншоотларининг атроф–муҳитга таъсири, техник–иқтисодий факторлари, эксплуатацияси (ишлатилиши), қурилиш ишларини бажариш шароитлари; сув ресурсларининг комплекс ишлатилишини ҳисобга олиб дарёдаги иншоотлар бўғинларини ва алоҳида иншоотларни лойихалаштириш принциплари билан таништириш; гидротехника иншоотлари қурилишида илмий – техник тараққиёт бош йўналишлари, йиғма конструкцияларнинг кенг ишлаб чиқарилиши, қурилишнинг унификация ва индустриализация принциплари, техник эстетикаси, меъморчилиги ва уларнинг гидротехника иншоотларини лойихалаштиришда ва қуришда ўрни; гидротехника иншоотлари қурилишида ҳосил бўладиган масалаларни ечиш учун олинган билимларини амалиётда ишлатилиши тўғрисида талабаларга ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |