Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти



Download 13,6 Mb.
bet10/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

Балиқ ўтказувчи каналлар. Балиқлар уруғ қўядиган хавфзаларга сув келтириш ва балиқларни гидротехника иншоотларига киритмасдан ўтка-зиб юбориш учун хизмат қилади.
Ёғоч оқизувчи каналлар. Ёғочни қайта ишлаш худудларига етказиб бериш учун мўлжалланади.
Комплекс каналлар. Бир вақтнинг ўзида турли вазифаларни бажара-ди ва улар табиий захиралардан комплекс фойдаланиш учун қўл-ланилади.
Сув ўтказиб бериш усулига кўра каналлар ўзи оқар ва машинали (сув манбасидан сув насослар ёрдамида каналга етказилади) турларга бўлинади.
Каналларнинг кўндаланг кесимлари. Каналларнинг кесимлари тўғри бурчакли, трапеция, полигонал, параболик шаклларда лойиҳаланади (2 расм). Каналларнинг кўндаланг кесимлари уларнинг вазифасига, қурилиш
усулига, муҳандис-геологик ва трассаси бўйича топографик шароитларга ҳамда ишлаш режими, сув ўтказиш қобилияти қоплама билан қопланган-ли-гига боғлиқ равишда, каналнинг сув ўтказиш қобилияти, қабул қилинган ҳи-собий тезлик асосида, каналнинг минимал тезлиги лойқа йиғилмаслик шарти бўйича қабул қилинади.
Энг катта тезлик қопламасиз каналлар учун фойдаланиш шароит-ларидан келиб чиққан ҳолда ювилиб кетиш тезлигидан катта бўлиб кетмас-лиги керак.
Бош суғориш каналларида катта тезликлар суғориш майдонларига сув ўз оқими билан ўтказишини камайтиради, энергетик каналларда энергия йўқолишига олиб келади. Кема ўтказувчи каналлар оқим тезлиги кема қатно-вига қаршилик қилмаслиги керак.
Ҳар-хил геологик ва топографик шароитларда канал трассаси бўйича ва унинг баъзи бир участкаларида ҳар-хил кўндаланг кесимлар қабул қилинади.
Қоямас грунтларда канал кўпинча трапетциодал ва полигонал кесим-ли ярим қазилма-ярим кўтарма кесимда ўтказилади (2, a,б - расм) Баъзи бир ҳолларда ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиққан ҳолда параболик кесимга яқин қилиб қабул қилинади(2,в - расм). Бу ҳолда дамба баландлигини камайтириш учун канал кенгроқ ва чуқурлиги камроқ қилиб лойиҳаланади.
Тўлиқ қазилмада ўтган канал участкаларига (2, г - расм) ҳар 5-8м дан кейин баландлиги бўйича кенглиги 1м дан кам бўлмаган бермалар ўтказилади. Одатда, ишлаб чиқаришдан келиб чиққан ҳолда берма кенглиги 3м гача қабул қилинади.
Баъзи бир ҳолларда каналлар тўлиқ кўтармада лойиҳаланади (2,д - расм). Бу ҳолда йиғилган тошқин сувларини ўтказиб юбориш учун қувурлар ўрнатишга тўғри келади.
Берма ёки дамба юқориси каналдаги максимал сув сатҳидан 0,2-2м баланд қилиб лойиҳаланади. Дамба юқорисининг кенглиги 4м гача қабул қилинади. Каналнинг иккинчи томонидан кенглиги 7м дан кам бўлмаган инспекторлик йўли лойиҳаланади. Чуқурлиги 5м дан юқори бўлган канал-ларнинг қияликлари устуворликка текширилади. Канал бўйича резервлар жойи дамба ташқи қиялиги устуворлигини таъминлаш асосида танланади.
Қия тоғ ёнбағирлари участкаларида жойлашаган каналларда тупроқ ишлари ҳажмини камайтириш учун, одатда, уларда дамба барпо этилган ярим қазилма-ярим кўтармали трапетциодал қилиб кесимли қабул қилинади (2,ж - расм). Тик ёнбағирларда, одатда, каналнинг бир томонидан бетон девор ўрнатилади (2,з - расм).
Қояли ва ярим қояли жинсларда канал қияликларига етарлича тиклик берилади (2, и -расм), баъзи бир ҳолатларда улар вертикал қилиб лойиҳаланади. Қояли жинслардаги ёнбағирли қияликлар қиймати уларнинг мустаҳкамлигига, ёриқлар борлигига боғлиқ m=1-0,25 қабул қилинади.

Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish