Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Каналлардаги сув ўтказувчи иншоотлар



Download 13,6 Mb.
bet11/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

2. Каналлардаги сув ўтказувчи иншоотлар


Сув ўтказувчи иншоотларнинг вазифаси ва турлари. Истеъмолчига сув етказиб берувчи каналлар ва уларнинг трассаси бўйича учрайдиган табиий ва сунъий тўсиқлар билан кесишган жойларда қуриладиган иншоотлар сув ўтказувчи иншоотлар деб аталади.
Канал трассаси бўйича учрайдиган табиий тўсиқларга сойлар, жарликлар, дарёлар, ариқлар, ҳар хил маҳаллий тепаликлар, адирлар, тоғлар кабилар киради. Сунъий тўсиқларга йўл, темирйўл, темирйўл кўтармалари, бошқа йўналишдаги каналлар ҳамда канал билан бир ёки ҳар хил текисликда жойлашган турли хил муҳандислик иншоотлари мисол бўла олади.
Гидромелиоратив тизимларда барпо этиладиган сув ўтказувчи иншоотлар қаторига акведуклар, дукерлар, тунеллар, каналлардаги ва уларнинг тагида жойлашган қувурлар, қия тоғ ёнбағирларида жойлашган каналларни санаб ўтиш мумкин.
Дукерлар, уларнинг қўлланилиши ва конструктив хусусиятлари. Гидро- техника иншоотлари ёрдамида канални сойлар, жарликлар, дарёлар, йўллар, каналлар ва бошқа тўсиқлардан ўтказишда дукерлар қурилади. Каналларда барпо этиладиган босимли қувур кўринишидаги тўсиқлардан сув ўтказувчи иншоот дукер деб аталади. Дукерларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, уларнинг қувурлари канал тубидан пастда жойлашганлиги сабабли, уларда ҳар доим сув оқими босимли режимда бўлади.





2-расм. Каналларнинг кўндаланг кесимлари:


а-ярим қазилма – ярим кўтармали трапетсиодал; б-полигонал; в-параболик; г-чуқур қазилмали; д-кўтармали; е-йўл ва резерв жойлаўтирилган; ж-қия тоғ ёнбағирли; з-тик ёнбағирларда; и- қояли грунтларда; 1-кўтарма; 2-берма; 3-қоплама чегараси; 4-дарахт экилган резерв; 5-сув олиб кетувчи ариқ; 6-инспекторлик йўли.
Дукерларни ер сатҳи юзига нисбатан икки хил турда жойлаштириш мумкин:
1-ёпиқ, канал, йўл, дарё ва ҳоказолар тагида жойлашган (3, a,б расм);
2-очиқ, қия ёнбағирларида ҳамда унча кенг бўлмаган ва чуқур сойликлар ер сатҳи юзида жойлашган 3,в расм).
Конструктив хусусиятлари бўйича дукерлар ёпиқ қудуқли (шахтали) (3,a расм), ёпиқ эгри чизиқли (3,б расм) ва очиқ эгри чизиқли бўлади (3,в расм).
Дукерлар йиғма ва монолит темир-бетондан, пўлатдан, баъзи бир ҳолларда пластмасса ва асбет-цемент қувурлардан қурилади. Қувурларни тайёрлашда қайси материални ишлатиш ундаги ички босимга боғлиқ. Бетон дукерлар босим 30-50м бўлганда, темир-бетон (олдиндан кучайтирилган темир-бетон) эса босим 100м гача бўлганда қўлланилади. Пўлат дукерларда босим чегараланмайди, лекин улар қиммат ва уларнинг қўлланилиши асосланган бўлиши керак.
Дукер қуйидаги асосий конструктив элементлардан ташкил топган: кириш каллаги, босимли қувурлар, анкерлар ва оралиқ таянчлар; чиқиш каллаги; каналлар билан бирлаштирувчи участкалар. Дукернинг қўшимча қисмларига кириш каллагидаги панжара, затворлар, хизмат кўприклари, дукерлар сувни бўшатувчи задвижкали сув чиқариш қурилмаси киради (2-44 расм).
Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ва дукерлардан ўтадиган сув сарфига кўра, юқорида келтирилган таркибий қисмдаги конструктив элементларнинг баъзи бирлари бўлмаслиги мумкин. Масалан, бир кўзли дукерларда затвор бўлмайди, унча сув сарфи катта бўлмаган канал дукерида анкерли таянчлар ўрнатилмайди.
Каналнинг сув сарфига кўра, дукерлар бир кўзли ёки кўп кўзли бўлиши мумкин. Кўп кўзли дукерлар узлуксиз ишлайдиган каналларда ҳам қурилади. Чунки дукерлар кўп кўзли бўлганида, уларни таъмирлашга имкон туғилади. Гидромелиоратив тизимлардаги дукер қурилишида доиравий ва тўғри бурчакли кесимли қувурлар ишлатилади.
Дукерлар ҳар қандай ҳисобий сув сарфини ўтказиш мумкин, лекин уларнинг кўндаланг кесим юзалари катта сув миқдорларида чегараланиб қолади. Шунинг учун бундай катта сув миқдорини ўтказиш учун кўп кўзли дукерлар қабул қилинади. Дукердаги тезлик 1,5-4м/с атрофида тайинланади. Бу ерда пастки чегара дукер қувурининг лойқа бўлиб қолмаслик асосида ва шу билан бирга бу тезлик каналдаги тезликдан кичик бўлмаслиги керак. Тезликнинг юқори чегараси дукердаги босимнинг йўқолиши билан боғлиқдир. Дукердаги тезликнинг ортиши қувурнинг кесим юзини камайтиришга ва бу ўз навбатида ҳаракатларни камайтиришга олиб келади. Лекин босим йўқолиши тезликнинг квадратига тўғри пропорционал равишда ортиб боради. Натижада, дукердан кейинги канални чуқур қазилмада лойиҳалашга тўғри келади.






Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish