2. Гидротехника иншоотларини таснифи
Сув хўжалигини ҳар хил тармоқлари гидротехника иншоотлари конст-рукциясига ўзини алоҳида талабларини қўяди. Табиий ва хўжалик шароит-ларини бир-бирига ўхшаш эмаслиги лойиҳачилардан уларни турли хил кон-структив ечимларни ишлаб-чиқишни тақозо қилади. Шунинг учун бугунги кунда кўплаб ҳар хил гидротехника иншоотлари мавжуд. Уларни бир тар-тибга келтириш ва иншоотни ўрганишни енгиллаштириш мақсадида уларни ҳар хил белгиларга қараб гуруҳларга ажратилади.
Сув манбаини турига қараб–дарё, кўл ва денгиз иншоотларига бўли-нади.
Сув хўжалигидаги вазифасига кўра ҳамма гидротехника иншоотлари умумий мақсад учун қурилган ва махсус иншоотларга бўлинади.
Умумий гидротехника иншоотлари сув хўжалигининг икки ва ундан кўп тармоқларида қўлланилади ва фойдаланилади.
Махсус гидротехника иншоотлари сув хўжалигини бир тармоғида фойдаланилади. Ўз навбатида умумий гидротехника иншоотлари ўзини мақ-садли вазифаларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Сув димловчи, сувни тўсиб босим ҳосил қилувчи (тўғонлар, дамбалар ва бошқа сувни тўсувчи иншоотлар киради).
Ростловчи дарё сув оқимини ўзан билан ўзаро таъсирини бошқарувчи уни туби ва қирғоғини ювилишдан сақловчи (кўтарма, ҳимоя кўтармаси, тўсиқ, ярим тўсиқ, сув оқимини йўналтирувчи ва бурувчи қурилмалар, шахобчали тўсиқлар, грунтли иншоотлар) иншоотлар;
Сув ўтказувчи сувни бир манзилдан иккинчисига етказиб берувчи сунъий ўзанлар (каналлар, тунеллар, новлар, қувурлар);
Сув олувчи, сув оқимидан ва сув ҳавзасидан сув олиш учун хизмат қилувчи иншоотлар.
Сув ўтказувчи иншоотларга сув ҳавзасидан ва юқори бьефдан пастки бьефга сувни тўғондаги тешиклар ёки тўғонни айланиб ўтувчи қирғоқдаги иншоотлар орқали тушириб юборувчи иншоотлар ҳам киради.
Махсус гидротехника иншоотлари сув хўжалигини тармоғи бўйича қуйидаги турларга бўлинади:
Гидроэнергетика – сув энергиясидан фойдаланиш учун хизмат қила-диган (ГЭС биноси, тенглаштирувчи резервуарлар босимли ҳовузлар, босим-сиз ва босимли деривация иншоотлари) иншоотлар киради;
Сув транспорти – кема қатновчи (кема қатновчи шлюзлар ва канал-лар, кемакўтаргичлар, портлар ва ҳ) ва ёғоч оқизувчи иншоотлар;
Мелиорация – ерларни суғориш, зах қочириш (сув олиш иншоотлари, насос станциялари, суғориш ва зах қочириш (қурилиш) каналлари ва улар-даги иншоотлар ва бошқалар) иншоотлар;
Сув таъминоти ва канализация (сув олиш иншоотлари, насос стан-циялари, сув тозалаш иншоотлари ва бошқалар).
Балиқчилик хўжалиги (балиқ ўтказувчи, балиқ боқувчи ҳовузлар) иншоотлари;
Сув босишдан ва селдан ҳимоя қилувчи (ҳимоя дамбалари ва ҳ) иншоотлар;
Гидротехника иншооти фойдаланиши шароити бўйича ҚМҚ 2.06.01-97га кўра доимий ва вақтинчалик иншоотларга бўлинади. Доимий иншоот-ларга ундан доимо фойдаланиладиган иншоотлар киради.
Вақтинчалик иншоотлар жумласига фақат доимий иншоотларни қуриш ва таъмирлаш даврида фойдаланиладиган иншоотлар киради. Доимий гидротехника иншоотлари ўзларининг вазифаларига кўра асосий ва иккинчи даражали иншоотларга бўлинади. Асосий иншоотларга уларни бузилиши ёки шикаст етиши иншоотни бутунлай тўхтатишга ёки уни самарали ишлашини сезиларли даражада камайишига олиб келадиган гидротехника иншоотлари киради. Иккинчи даражали иншоотларга бузилиши ёки шикаст етиши юқоридаги оқибатларга олиб келмайдиган гидротехника иншоотлари (таъмирлаш затворлари, хизмат кўприклари ва ҳ).
Гидротехника иншоотлари уларни бузилиши ёки улардан фойда-ланишни издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган оқибатларга кўра тўртта синфга бўлинади. Унга кўра энг муҳим иншоотлар биринчи синфга киради. Иккинчи даражали иншоотларни синфи асосий иншоотга нисбатан бир даражага камроқ қабул қилинади. Вақтинчалик иншоотлар тўртинчи класс иншоотлари ҳисобланади.
Гидротехника иншоотлари узели (гидроузел) деб жойлашиши ва биргаликда ишлаш шароитлари бўйича бирлаштирилган гидротехника иншо-отлари гуруҳига айтилади. Жойлашишга кўра дарёдаги, каналдаги, кўллар-даги гидроузелларга бўлинади. Асосий вазифасига кўра гидроузеллар қуйи-даги гуруҳларга бўлинади: дарёдан сув олишни таъминлайдиган; гидро-энергетика; сув транспорти; балиқчилик; дарё оқимини бошқарувчи; суғо-риш.
Гидротехника комплекси ёки гидротизим деб бир-биридан узоқ масофада жойлашган, лекин умумий сув хўжалиги вазифаларини ечиш учун хизмат қиладиган бир неча гидроузелларни ўз ичига олган гидротехника иншоотлари комплексига айтилади. Гидроузеллар каби гидротизимлар ҳам махсус ва комплекс мақсадларда бўлади. Ўзбекистондаги йирик гидро-тизимларга Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади, Андижон гидромелиорация тизи-ми ва ҳоказо киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |