Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти спорт ва чақириқҚача ҳарбий таълим


ДАСТЛАБКИ ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲИ (11-12 ЁШ) ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ДАСТУРИ



Download 50,76 Kb.
bet2/7
Sana05.11.2022
Hajmi50,76 Kb.
#860872
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Урдабоев Даврон Нигмат ўғли

ДАСТЛАБКИ ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲИ (11-12 ЁШ) ТЎГАРАК МАШҒУЛОТЛАРИ ДАСТУРИ
I. Кириш. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.
«Жисмоний маданият» ҳақида тушунча. Саломатликни мустаҳкамлашда, гармоник жиҳатдан жисмоний ривожланишда, меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёр туришда жисмоний тарбиянинг аҳамияти. Ўқув кун тартибидаги жисмоний тарбия. «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрлари. Мамлакатимизда жисмоний тарбияни ривожлантиришнинг роли, унинг тузилиши ва меъёрий талаблари.
Гигиеник билим ва малака. Кун тартиби. Овқатланиш тартиби. Ичиладиган суюқлик тартиби. Организмни чиниқтириш учун табиий омиллардан фойдаланиш. Пойафзал ва уст кийим гигиенаси. Машғулот ўтказиладиган жой гигиенаси. Бадантарбиянинг аҳамияти.
II. Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
Спортчиларни ривожлантиришда умумий ва махсус жисмоний тайёргарликнинг аҳамияти. Спорт-техник маҳорат, юқори даражага эришиш учун асосий воситанинг таснифи ва унинг аҳамияти.
Амалий машғулот. Жуфт-жуфт ва гуруҳ бўлиб бажариладиган машқлар: қаршилик кўрсатиш, чўзилиш, туртилиш билан бажариладиган машқлар. Гимнастик асбоб-ускуналарда бажариладиган машқлар: осилиш, тортилиш, тебраниш, аралаш осилиш ва таяниш, айланиш ва сакраб тушиш.
Акробатик машқлар. Олдинга, орқага, ён томонга умбалоқ ошиш, бошда, қўлда тик туриш.
Югуриш. Турган жойда стартдан силтаниб чиқиш. 15 м. гача бўлган бўлакда максимал тезликда такрорий силтаниш. Кўриш сигнали бўйича ҳар хил дастлабки ҳолатдан тезланиш. 40-60 м. ли йўлакларни югуриб ўтиш. 300 м. га кросс югуриш.
Сакраш. Кўприкдан ёки трамплиндан таяниб ва оддий сакрашлар. Осиб қўйилган буюмга қўлни тегизиш билан бир неча марта сакраш. Юқоридан пастга ва юқорига сакраш. Турган жойдан ва ҳаракатда ҳаракатланувчи нишонга коптокни улоқтириш.
Ҳаракатли ўйинлар: «Рақамни чиқариш», «Сигнални эшит», «Тўп ўртадагига», «Ботқоқдан ўтиш», «Ким кучли», «Кун ва тун».
III. Ўйин техникаси ва тактикаси
Баскетбол техникаси асосий усуллари таснифи: ҳолат ва ҳаракатланиш, илиб олиш, узатиш, олиб юриш, отиш ва финтлар. Спорт маҳорати ўсишида техник тайёргарликнинг аҳамияти.
Ўйин тактикаси ҳақида тушунча. Техника ва тактика ўзаро боғлиқлиги. Яккама-якка , гуруҳли ва жамоа тактик ҳаракатлар.
Амалий машғулот. Ҳужум техникаси. Ҳар хил дастлабки ҳолатдан тезликни ва йўналишни ўзгартириш билан югуриш.
Турган жойда: бошқа қўл билан ушлаб туриш билан бир қўлда тўпни илиб олиш. Турган жойда ва ҳаракатда тўпга қарши чиқиш билан кўкрак баландлигида пастдан ва юқоридан учиб келаётган тўпни икки қўллаб илиб олиш.
Турган жойда тўпни илиб олгандан кейин, бир қўллаб елкадан, бошдан икки қўллаб юқоридан тўпни узатиш ва ҳаракатда тўпни икки қўллаб илиб олгандан кейин кўкракдан икки қўллаб узатиш.
Йўналишни ва сакраш баландлигини ўзгартириш билан тўпни олиб юриш. Олиб юришдан кейин тўхташ ва илиб олгандан кейин тўхташ яқин-масофадан, юқоридан икки қўллаб ва кўкракдан икки қўллаб тўп отиш.
Ҳимоя техникаси. Тўпни ўзига силтаб тортиб олиш. Тўпни олиб юришда ва ташлашда тўпни уриб қайтариш. Тўпни ушлаб олиш.
Ҳужум тактикаси. Яккама-якка ҳаракат: жойни тўғри танлашни билиш ва ўз вақтида узатишни, бўш жой чегарасини билиш.
Гуруҳли ҳаракатланиш. Бўш жойни танлаш мақсадида иккита ҳужумчининг ўзаро ҳаракати; битта ҳимоячига қарши иккита ҳужумчининг ўзаро ҳаракати (2х1).
Жамоа бўлиб ҳаракатланиш: бўш ўринни танлаш мақсадида ҳужум уюштириш.
Ҳимоя тактикаси. Яккама-якка ҳаракатланиш: ўйинчига, илиб олувчига, олиб юрувчига, тўпни отувчига қарши ҳаракат.
Жамоа бўлиб ҳаракатланиш: шахсий ҳимоя.

Download 50,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish