Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Суғориладиган тупроқлар унумдорлигининг ҳозирги ҳолати, уни сақлаш ва ошириш муаммолари



Download 2,66 Mb.
bet45/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Суғориладиган тупроқлар унумдорлигининг ҳозирги ҳолати, уни сақлаш ва ошириш муаммолари

Республика қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган ер майдони 28 млн. гектардан ошиқроқ. Биринчи қарашда ер майдони кўпга ўхшаб кўринсада, аслида қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланиладиган ерлар, асосан, суғорила-диган майдонлар бўлиб-4,28 млн. гектарга тенг. Бу ерлар ҳақиқаттан ҳам республикамизнинг «олтин фонди»ни ташкил этади ва уларда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 95 фоизидан ошиқроғи етиштирилади.


Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон қадим замонлардан бери дунёда суғорма деҳқончиликнинг марказларидан бири бўлган. Узоқ йиллар давомида бу тупроқлар ўз унумдорлигини йўқот-маган, аксинча деҳқон фаолияти натижасида ҳосилдорлик ошиб борган. Лекин биз яшаётган асрнинг ўрталарига келиб, айниқса кейинги 30-40 йил давомида, ерларни бир томонлама эксплуатация қилиш – қандай бўлмасин фақат асосий экиндан юқори ҳосил олиш учун уриниш бир қатор нохуш ҳолларга олиб келди. Энг аввало, уларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашди. Кейинги йигирма йил давомида шўрланган ерлар миқдори 850 минг гектарга кўпайди ва умумий майдони 2 млн. гектардан ошди, бу суғориладиган ерларнинг ярми демакдир. Тузлар тўпланиши ва ерларнинг шўрланиши чўл минтақаси ва оч тусли бўз тупроқлар поясида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сирдарё вилоятларида,Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самар-қанд, Фарғона вилоятларининг бир қисмида кучайиб кетган. Бундан ташқари гипсли тупроқларнинг ўзлаштирилиши ерларнинг чўкишига ва тезда қишлоқ хўжалик оборотидан чиқиб кетишига сабаб бўлмокда.
Тупроқларнинг иккиламчи шўрланишини келтириб чиқара-диган сабаб - минерализациялашган грунт сувларининг ер юзасига яқинлигидир. Суғориш сувларининг катта меъёрда ишлатилиши грунт сувлари сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлди. Бугунги кунда грунт сувлари кам минерализациялашган (1-3 г/л) майдон 1,5 млн.гектарни, ўртача минерализациялашган (3-5 г/л) - 0,7 млн.гектарни ва кучли минерализациялашган (5 гм) - 0,5 млн. гектарни ташкил этади.
Тупроқларнинг унумдорлигига шамол ва сув эрозиялари катта таъсир кўрсатади. Бугунги кунда 2 млн. гектардан ошиқроқ ер дефляцияга, жумладан 0,7 млн. гектар ер кучли дефляцияга учраган, 0,5 млн. гектар ерда ирригация эрозияси юз бериш хавфи бор. Бундай ерлар тоғ олдида жойлашган вилоятлар, айникса, Фарғона водийси адирларида кўплаб учрайди. Эрозия натижасида гектаридан 0,5-0,8 тонна гумус, 100-120 кг азот, 75-100 кг фосфор ювиб олиб кетилиши мумкин.
Республика тупроқларининг асосий қисми ҳар хил пестицидлар, заҳарли кимёвий моддаларнинг қолдиқлари билан ҳар хил даражада ифлосланган. Улар етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифатини ёмонлаштириши билан бир қаторда фойдали тупроқ микрооранизмларининг фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон тупроқларида макроструктура кам, лекин улар кучли микроструктурага эга. Лекин, резина ғилдиракли тракторларда бир неча бор ишлов бериш натижасида тупроқларнинг микроструктураси ҳам парчаланиб кетади, зичлиги, айникса, ҳайдов ости қатламининг кескин зичлашуви кузатилмокда. Бу ҳол ўз навбатида тупроқ унумдорлигининг асосий кўрсаткичлари-дан бири, сув ва ҳаво режимларининг бузилишига олиб келади.
Суғориладиган тупроқларда гумус моддасининг камайиб кетиши кузатилмокда. Озуқа элементларининг асосий қисми ўсимлик биомассаси билан тупроқдан олиб чиқилиб кетмокда ва тупроққа қайтиб тушадиган ёки сунъий ўғит сифатида бериладиган миқдори сезиларли даражада кам, демак деҳқончиликнинг асосий қонуниятларидан бири - ерга «қайтариш» қонуни бузилган. Натижада суғориладиган ерлар камбағаллашиб кетган, уларнинг физикавий - кимёвий хусусиятлари ёмонлашган. Шуни таъкидаш лозимки, бунга алмашлаб экишга эътиборсизлик, пахта якка хокимлиги ҳам катта сабабчи бўлади.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish