Суғориладиган деҳкончилик шароитида тупроқларни баҳолашда уларнинг шўрланиш даражасини ва мелиоратив ҳолатини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда турлича баҳоланиши керак бўлган тупроқлар қуйидаги группаларга ажратилган:
Шўрланмаган ва яккинчи қайта шўрланишга учрамаган ерлар. Бy гуруҳга сизот сувлари чучик бўлган ёки чуқур жойлашган ерлар киради: 0,9 дал 1,0 гача;
Шўри батамом йўқ бўлиб кетмайдиган ерлар. Бунга сизот сувлари чуқур жойлашган ва шўр бўлган ерлар киради: 0,85 даи - 0,95 гача;
Тез эрувчан тузлар билан шўрланган ерлар. Бу гуруҳга кирувчи ерлар шўр ерларнинг асосий қисмини ташкил этади, агар шўр сизот сувлари юзароқ жойлашган ва секин ҳаракат қилувчан бўлса, бундай ерлар шўрланишда давом этаверади: 0,6 дан 1,0 гача;
Карбонат - магний тузлари билан шўрлаиган, зич гипс карбонатли қатлами бўлган ерлар. Бу гуруҳга кирувчи тупроқлар чучук гидрокарбонатли сизот -сувлари юзага жойлашган шароитда боради: 0,5 дан 0,9 гача;
Тупроқнинг сифатини бузадиган, унумдорлигини пасайтирадиган омиллардан яна бири - сув эрозиясидир. Эрозияга учраш даражасига қараб, тупроқ бонитетини табақалаштириш.
Республика ва вилоятлар бўйича суғориладиган ерларнинг сифат баҳоси
Синфлар
|
бонитет балли ва сифати
|
Қорақалпоқиғистон
Респ.
|
Андижон
|
Бухоро
|
Жиэзах
|
Қашқадарё
|
Наманган
|
Самарқанд
|
Сурхондарё
|
Сирдарё
|
Тошкент
|
Фаргона
|
Хоразм
|
Республика бўйича
|
I
|
81 -100 аъло
|
0.5
|
37.3
|
35.7
|
6.0
|
14.8
|
57,7
|
58.7
|
66.8
|
1.4
|
57.0
|
88.1
|
90.6
|
514.6
|
II
|
61 -80
яхши
|
30.7
|
128.6
|
110.1
|
72.8
|
105.8
|
67.1
|
152.9
|
119.7
|
89.9
|
150.9
|
94.3
|
57.9
|
1179.8
|
III
|
41 -60 ўрта
|
172.6
|
48.4
|
94.1
|
135.8
|
260.1
|
58.4
|
89.1
|
55.8
|
12.2
|
96.0
|
68.5
|
43.9
|
1234.9
|
IV
|
21 -40 ўртадан пастроқ
|
240.8
|
24
|
54.6
|
38.2
|
51.2
|
39.0
|
16.2
|
20.4
|
59.6
|
15.2
|
52.5
|
34.9
|
656.6
|
V
|
0-20 емон
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами
|
444.6
|
238.3
|
294,5
|
252.8
|
431.9
|
222.2
|
316.9
|
262.7
|
273.1
|
319.1
|
302.6
|
227.3
|
3586.0
|
|
Бонитет бали
|
44
|
65
|
58
|
53
|
54
|
66
|
67
|
68
|
53
|
66
|
66
|
70
|
60
|
|
Ғўзанинг
ҳосил-дорлиги
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳақиқий
|
21.0
|
26.7
|
27.0
|
20.8
|
19.0
|
29.4
|
23.4
|
31.3
|
22.2
|
28.3
|
29.5
|
30.0
|
25.1
|
|
Баҳосига кўра
|
19.7
|
. 27.9
|
26.5
|
20.5
|
18.5
|
.28.7
|
, 23-1
|
. 30,2
|
21.6
|
7.3
|
27.1
|
29.5
|
24.7 :
|
Кейинги йилларда суғориладиган деҳкончилик учун тупроқлари турли даражада гипслашган катта майдонлар ўзлаштирилган. Гипснинг мелиоратив ҳолатини ёмонлаштиради. Тупроқ унумдорлигини пасайтиради. Гипс қатламининг қалинлиги ва чуқурлигига қараб бонитет пасайтириш коэффициентлари қўлланилади, яъни гипслашмаган 10% гача -1,0: бироз гипслашган 11-20 % гача -1,0-0,9; ўртача гипслашган 21-40 гача ), 7 дан 1,) гача кучли даражада гидслашган 40 % дан 0,5 - 0,9.
Тупроқнинг ювилиш даражаси
|
Тупроқ ҳосил қилувчи жинслар лёсс
|
Проллювиал - аллювиал
|
Ювилмаган
|
1,0
|
1,0
|
Бироз ювилган
|
0,9
|
0,85
|
Ўртача ювилган
|
0,8
|
0,75
|
Кўп ювилган
|
0,7
|
0,60
|
Озиқлар бироз тўпланган
|
1,0
|
1,0
|
Озиқлар кўп тўплаган
|
0,9
|
0,95
|
Тупроқларни бонитировкалаш асосида ерлар сифати бўйича 5 синф ва 10 синфчалар ажратилади.
Синфлар
|
Синфчалар
|
Бонитит балли
|
Сифати
|
I
|
10
|
91 - 100
|
Энг яхши
|
|
9
|
81 -90
|
II
|
8
|
71 -80
|
яхши
|
|
7
|
61 – 70
|
III
|
6
|
51-60
|
ўртача
|
|
5
|
41 -50
|
IV
|
4
|
31 -40
|
ўртадан паст
|
3
|
21 -30
|
V
|
2
|
11 -20
|
ёмон
|
1
|
0- 10
|
4. Ерларни иқтисодий баҳолаш - бу ернинг қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги солиштирма қадр-қийматини аниқлаш демакдир. Бу кўрсаткичлар ҳам нисбий катталикда, яъни балларда ҳам абсолют кўрсаткичида нархлар сўмларда бўлиши керак. Шунга аҳамият бериш керакки, ернн иқтисодий баҳолаш ва тупроқларни бонитировка қилишда тупроқларни ишлаб чиқариш шароитлар эмас, асосан ўсимлик ўсиши учун керак бўлган табиий хоссалари ҳисобга олиниб, гуруҳларга бўлинади. Иқтисодий баҳолаш эса ернинг табиий сифати ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари унинг табиий иқтисодий шароитларига мос равишда иқтисодий муносабатларнинг фарқи асос қилиб олинади. Ерни иқтисодий баҳолашнинг тупроқ бонитировкаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги шунда кўринадики, тупроқни бонитировка қилишда табиий хоссалари бўйича бириктирилган тупроқ гуруҳларидан ерни иқтисодий баҳолашнинг баллардаги кўрсаткичлари бир тупроқнинг иккинчи хил тупроқдан неча марта яхшилиги (арзонроқ) хақидаги саволга жавоб беради. Бу солиштирма миқдорий қимматдан ернинг ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги қишлоқ хўжалигини бошқаришда иқтисодий ҳисоб китоб орқали режалаштиришни ташкил қилишда фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришда шу нарса; маълумки, бир хил ишлаб чиқариш воситалари билан тақсимланган бўлса ҳам тупроқ унумдорлигини ҳар хил бўлганлиги учун бир хил|натижа бермайди. Шунинг учун ҳам тупроқ унумдорлигини ишлаб чиқаришнинг асосий далилларидан бири ҳисобланардя. Ернинг унумдорлигини аниқлаш ва миқдорини ҳисоб китоб қилиш ишлари ернинг иқтисодий баҳолаш вазифасига кирди.
Ер баҳолаш икки йўл балан амалга оширилади.
а) ерни умумий баҳолаш (бу айрим ўсимликларни экишнинг фойдалилиги бўйича ерни баҳолаш);
б) хусусий баҳолаш.
Ерни умумий баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари: маҳсулдорлик жами маҳсулотнинг қиммати сўм (га: - ҳаражатнинг қопланиши қилинган бир сўмлик ҳаражатга олинган маҳсулотнинг қиммати); дифференциал даромад , фойда жойлашиши ва сифати энг яхши бўлган ерлардан олинган соф фойданинг қўшимча қисми.
Ерни хусусий баҳолашнинг асосий кўрсаткичи
-ҳосилдорлик, ц / га;
диффереяциал даромад сум / га.
-ҳаражатнинг қопланиши, сум / га.
Корректировкалашни таёрлов даврида тупроқ харитасини аниқлаш учун керак бўлган жой, дала, камерал лаборатория ва харитавий ишлар ҳажми аниқланади, календар иш режаси ва дастлабки лаборатория тахлили дастури тузилади, адабиётлар ва харитавий маълумот берадиган ҳужжатлар йиғилади. Ишни бажарувчи мутахассисларга 1:10000 масштабда дешифровка қилннадиган аэрофотосу ратлар ердан фойдаланиш тархи, тупроқ хариталари берилади. Тупроқ харитаси тузилишда юқорида кўрсатиб ўтилган маълумотлардан фойдаланиш зарур, чунки булар бир бирини тўлдиради. Контурларга ажратиш аэросуратларда бажарилади. Ўзгартиришлар ва тузатилган ердан фойдаланиш тархи хўжаликларининг аниқ майдони ва ишлаб чиқариш чегараларини аниқлашга хизмат қилади (бўлимлар, бригадалар, алмашлаб экиш далалари ва бошқалар). Аэрофото суратлар ўрганилиб, рангларининг фарқига қараб дастлабки текширувдан ўтади. Ҳар хил рангдаги контурлар қора қалам билан чизиб чиқилади.
Тупроқ хариталарини корректировкалаш. Тупроқ хариталарини, картограммаларини ўтган йиллар мобайнида олинган маьлумотлар билан янгилаш, бу маьлумотларни замон талабига жавоб берадиган ҳолда, харитага тушириш, унга тушунтириш хати ёзиш, тупроқ харитасини, корректировкаси дейилади. Тупроқ харатасини корректировкалаш харитавий асосларда бажарилиши мумкин. (аэрофотосьемка, материаллари топографик хариталари билан).
Тупроқ хариталарини корректировкалашни ердан фойдаланиш контур тархидан фойдаланиб ишлаш мумкин эмас. Тупроқнинг харитасини корректировкалаш ишлари уч даврга бўлинади:
Тайёрлов камерал давр;
Дала ишлари даври;
Аналитик камерал.
Тупроқ харитасини корректировкалашни таёрлов камерал даврида аэрофотосуратларни дешифровкаси ўтказилади, илгари вақтда бажарилган тахлил ва тупроқ сифатини белгиловчи натижаларни кўриб чиқилади. Илгари туширилган тупроқ чуқурларини топилади. Тупроқ харитасини натижаларини баҳолаган ҳолда тупроқ маршрутларини аниқланади, тупроқ харитадаги ноаниқликларни тўғрилаш мақсадида янги тупроқ чуқурларини жойи белгиланади.
Тупроқ харитасини корректировкалашни дала даврнда тупроқ чуқурлари, ярим чуқурчалар туширилади, тахмин учун тупроқ памуналари олинади, қишлоқ хўжалик экин ҳосили, дала тархи ва бошқа маьлумотлар тўпланади. Дала даврида инсон фаолияти натижасида ҳосил бўлган ўзгаришлар (сизот сувнинг сатхининг ўзгариши тупроқни турланиши) қайси тупроқ контурларда ҳосил бўлганлиги аҳамиятга эга.
Камерал - аналитик даврда далада тўпланган хужжатлар ва тупроқ намуналарини таҳлили ўтказилади. Тупроқ номи аниқланади, тупроқ харитаси чизилади ва тушунтириш хати ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |