Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси


Дунёнинг фонли туманлари тупроқларида оғир металларнинг миқдори (мг/кг; Мониторинг фонового загрязнения природных сред-М;1986)



Download 2,66 Mb.
bet87/153
Sana21.04.2022
Hajmi2,66 Mb.
#571385
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   153
Bog'liq
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)

Дунёнинг фонли туманлари тупроқларида оғир металларнинг миқдори (мг/кг; Мониторинг фонового загрязнения природных сред-М;1986)

Ҳудудлар

Қўрғошин

Кадмий

Мишяк

Симоб

Ғарбий Оврўпа

3,8-80
(16)

0,01-1,4
(0,22)

0,10-11
(2,0)

0,001-3,0
(0,03)

МДҲнинг Оврўпа қисми

2,8-38
(13)

0,01-0,97
(0,28)

0,8-8,6
(2,0)

0,025-0,32
(0,11)

Жанубий Осиё

3,4-40
(14)

0,04-0,40
(0,12)

3,5-12
(7,0)

0,40-0,33
(0,11)

МДҲнинг Осиё худуди

2,5-38
(16)

0,028-3,2
(0,26)

0,50-7,3
(3,8)

0,004-0,018
(0,01)

Шимолий Америка

5,2-73
(17)

0,05-0,56
(0,13)

1,0-7,5
(4,1)

0,002-0,16
(0,02)

Шимолий Африка

3,0-24
(15)

-


-


-


Жанубий Африка

1,1-71
(18)

0,08-0,81
(0,25)

-


-


Австралия, Янги Зелландия

14-20
(16)

0,15-0,20
(0,17)

-


-


Дунё тупроғида ўртача миқдор

(16)

(0,21)

(2,9)

(0,04)

Турли муаллифлар бўйича

(10)

(0,50)

(5,0)

(0,01)




(12)

(0,35)

(6,0)

(0,05)




(20)

(0,08)

-

(0,04)




(10)

(0,50)

(10)

(0,10)




(29)

(0,62)

(11)

(0,098)

Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланишида экин майдонларига солинадиган минерал ўғитлар ҳам катта рол ўйнайди. Масалан, 1990 йили Собиқ Иттифоқ бўйича тупроққа фосфорли ўғитлар билан 16633 т қўрғошин, 3,200 т кадмий ва 533 т симоб ишлатилган.





Элементлар

Оқова сувлар билан суғориш

Фосфорли ўғит

Оҳакли материаллар

Азотли ўғит

Органик ўғит

Пестицидлар

1

2

3

4

5

6

7

As

2-26

2-1200

0,1-24,0

2,2-120,0

3-25

22-60

Cd

2-1500

0,1-170,0

0,04-0,10

0,5-8,5

0,03-0,80

-

Co

2-260

1-12

0,4-3,0

5,4-12,0

0,3-24,0

-

Сr

20-40000

60-245

10-15

3,4-19,0

5,2-55,0

-

Cu

50-3300

1-300

2-125

1-15

2-60

12-50

F

2-740

2500-38000

300

-

7

18-45

Hg

0,1-55,0

0,01-1,20

0,05

0,3-2,9

0,09-0,20

0,8-42,0

Mn

60-3300

40-2000

40-1200

-

30-550

-

Mo

1-40

0,1-60,0

0,1-15,0

1-7

0,05-30,0

-

Ni

10-5300

7-38

10-20

7-34

7,8-30,0

-

Pb

50-3000

7-225

20-1250

2-27

6,6-15,0

60

Se

2-9

0,5-25,0

0,08-0,10

-

2,4

-

Sn

40-700

3-19

0,5-4,0

1,4-16,0

3,8

-

Zn

700-4900

50-1450

10-450

1-42-

15-250

1,3-25,0

1996 йил маълумотига кўра, Россияда 1 млн.га қишлоқ хўжалик ерлари жуда хавфли токсик моддалар билан, 2,3 млн.га ерлар эса токсик элементлар билан ифлосланган. Россиянинг ҳайдалган 126,589 млн.га майдонида илмий тадқиқотлар олиб борилган ва натижада шу ерларни Рв, Сd, Hg Ni, Cr, Zn, Co, Cu, Ag F каби оғир металлар билан ифлосланганлиги аниқланган (Овчаренко ва бош, 1997).
Маълумки, оғир металларга 5 г/см3 зичликка эга бўлган кимёвий элементлар киради. Уларнинг атом массаси 50 един.дан ортиқдир. Хавфлилик даражасига қараб оғир металлар қуйидаги 3 та турга бўлинади, яъни;

1-тур-жуда хавфли

2-тур-токсин элементлар

3-тур-кучсиз токсин элементлар

Кадмий (Cd)

Бор (B)

Барий (Ba)

Мишяк (As0

Кобалт (Co)

Ванадий (Y)

Симоб (Hg)

Мис (Cu)

Вольфарм (W)

Қўғошин (Pb)

Молибден (Mo)

Марганец (Mn)

Селен (Se)

Сурма (Sb)

Стронций (Sr)

Цинк (Zn)

Хром (Cr)




Никел (Ni)







Оғир металлар табиатда моддалар айланишида катта рол ўйнайди, аммо уларнинг ортиқчаси тупроқни ифлослайди, организмларни бевосита заҳарлайди, экосистемалар турғунлигини бузади. Ундан ташқари оғир металлар тупроқдан жуда секин ва кам миқдорда чиқади, улар биотада узоқ сақланади. Масалан, цинк тупроқда 70 йилгача, кадмий 13 йилдан 1100 йилгача. Мис 310-1500 йил. Қўрғошин 740 йилдан 5900 йилгача тупроқда сақланади.
Тупроқда моддалар айланиши жараёнларида оғир металларнинг заҳарлилик даражалари турли ҳолатларда ўзгаради, аммо уларнинг ҳаракатчан формалари жуда хавфли токсик элементлар ҳисобланади, чунки улар тирик организмлар танасига тез ўтади ва уларни заҳарлаб нобуд қилади.
3. Экосистемаларни ифлословчи антропоген заҳарли моддаларга тириклик учун катта хавф туғдирадиган диоксинлар киради. Улар тупроқда узоқ ва юқори турғунлиги билан ажралиб туради. Диоксинлар тупроққа тушса, органик моддалар бирикмалари билан сувга ва озуқа халқаларига ўтади. Уларнинг экологик хавфлилигини инобатга олиб, тупроққа ишлатиш чегараланган. Диоксинларнинг 1 нг/кг концентрацияси тупроқдаги ҳаёт учун жуда хавфли ҳисобланади; саноат қурилишларида 0,25 нг/кг, қишлоқ хўжалигида эса 0,01 нг/кг қўлланилади.
Диоксинларни зарарсизлантириш жуда қийин. Шунинг учун уларни ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш ва қўллаш нормаларини қатъиян назорат қилиш, диоксинларни биотада парчаланиш йўлларини ишлаб чиқиш шарт. Диоксинларнинг муҳитдаги даражасини пасайтириш-бу инфрақизил қиздириш, электрик пиролиз ва ултрофиолет фотолиз услублари қўлланилади.
Экосистемалар учун яна бир хавфи бу тупроқнинг микротоксин захарли моддалари бўлиб, улар микроскопик замбуруғларнинг маҳсулотидир. Замбуруғларнинг маълум турларининг 50%и заҳарли моддалар ҳосил қилади. Бу замбуруғлар; Aspergillus, Penicillium, Fusarium, mucor, Rhzopus, Helmintosporium, Cladosporium, Alternaria каби туркумлар турларидир.
Заҳарли моддалархни бактекриялар ва актиномицентлар ҳам ҳосил қилади. Масалан, актиномицентлар вакили Niger туркуми мухитга ажратган моддалари таъсирида шу ерда учрайдиган бацилла микроблари миқдори кескин қисқаради.
Микроблар ҳосил қилган токсинлар 0кучли ва миқдорини тупроқда какмайтириш учун тупроқнинг табиий биологик механизмларидан фойдаланиб. Энг аввало экинларни алмаштириб экиш. Органик ўғитларни вақтида бериб, дегумификация жараёни, гидрологик режим ва зичланиб қолишининг олди олинади, хамда тупроқнинг биологик таркиби, физикавий тузилиши. Барқарор ҳосилдорлиги таъминланади.
Берилган маълумотларга кўра, ХХ асрнинг 60-йилларининг ўрталарида Россиянинг ўзлаштирилган ерларининг тупроқларида гумуснинг миқдори 0,4-0,6%га камайиб кетган. Тупроқда гумус миқдори 0,1%га камайса. Ғалла экинларининг ҳосили 1га майдонда 80-120 ғалла бирлигига камайиб кетади. Шунинг учун ҳайдалган тупроқ қатламида озуқа моддалар ва гумуснинг етарли бўлиши учун ҳар йили Россия бўйича 16,5 млн.т минерал ўғитларни. 50 млн.т мелиофантлар ва 600 млн.т органик ўғитларни ерга ишлатиш зарур. Аммо маълумотларга кўра, 1996 йили Россия бўйича ҳаммаси бўлиб 1,6 млн.т минерал ва 88,1 млн.т органик ўғитлар ишшлатилган.
Тупроқнинг биоэкологик ҳолатининг ёмонлашиши натижасида микроорганизмлар томонидан микротоксинлар ҳосил қилиш жараёнини тезлаштиради ва бу нарса тупроқда айтиб бшлмайдиган салбий экологик воқеликларни келтириб чиқариши мумкин.
Саволлар:
1.Эрозия таъсирида қишлоқ хўжалик экинларини сифати ва ҳосилдорлигини ўзгариши.
2.Тупроқ эрозиясини чуқур ўрганган ўзбек олимлари
3. Эрозия жараёнлари атроф муҳитга қандай таъсир этади?

  1. Тупроқнинг биоэкологик ҳолатининг ёмонланиш сабаблари?

  2. Муҳитни ифлословчи моддалар ичида энг хавфлиси оғир металлар турлари ҳақида маълумот беринг?

  3. Ер юзида оғир металлар билан ифлосланиш ҳолатининг оқибатлари?

9-мавзу. Тупроқни ўрганишда дала камерал ишлар ва тупроқ хариталарни ўрганиш.



  1. Тупроқларни унумдорлиги бўйича баҳолаш.

  2. Бонитировка шкаласи хақида.

  3. Тупроқларнинг пасайтирувчи коэффициенлари.

  4. Тупроқларни иқтисодий баҳолаш бўйича тушунча.

  5. Тупроқ харитасини корректировкалаш.

  6. Корректировкалаш давридаги қилинадиган ишлар.



1. Республикамизнинг ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини аниқроқ режалаштириш ерларни ҳар томнлама сифатли баҳолашни тақозо этади. Тупроқ унумдорлигини белгиловчи хусусиятларга қараб ерни сифат жиҳатидан аниқ баҳолаш усулларндан бири уни унумдорлиги бўйича баҳолаш (бонитировка қилиш), яни ернинг энг муҳим, агрономик хусусиятларига кўра унга балл билан нисбатан солиштирма баҳо қўйиш бўлиб, бу фермер кадастрда муҳим ўрин тутади.
Унумдорлик бўйича баҳолаш - агротехниканннг ва дехкончиликни интенсивлашнинг ўртача даражаснда тупроқнинг сифатига ҳамда унумдорлик хусусиятига нисбатан баҳо бериш демакдир. Бу иш; тупроқнинг ҳам табиий ҳам маданийлаштириш даражасида вужудга келган хусусиятлари ҳисобга олингани ҳолда амалга оширилади.
Унумдорлик бўйича баҳолаш муайян ердаги қишлоқ хўжаликлари экинларининг талаблари ҳисобга олинган холда ўтказилади.
Ўзбекистоннинг суғориладиган ерлари шароитида ғўзанинг, талаблари ҳисобга олинди. ғўзанинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда аниқлаган унумдорлик кўрсаткичлари (бонитетлари) пахта мажмуасига кирувчи бошқа ҳамма экинлар (шоли, каноп ва кўп йиллик мевали дарахтлардан ташқари) экиладиган, суғориладиган ерларни баҳолаш учун ҳам қўлланилади.
Ерларни баҳолашда тупроқнинг асосий хусусиятлари ва табиий шароитлар: генетик аломатлари, суғорила бошлаган даврнинг узоқ яқинлиги маданийлаштирилгани, ҳаракат ресурслари билан таъмилангани, механик таркиби, тупроқ ҳосили қиладиган жинслар генезиси, тупроқ қатламининг сизот сувларини ўтказувчанлиги, шўрланиш даражаси эрозияга учрагани, сертошлиги, гипслашгани ва х.к. лар ҳисобга олинади.
Баҳолаш ёпиқ 100 балли шкала бўйича ўтказилади. Энг яхши хусусиятларга эга бўлаган ва энг юқори унум берадиган тупроқларга 100 балл қўйилади.
Унумдорлигини пасайтирувчи-туман хусусиятларга эга бўлган ҳар хил тупроқларни баҳолашда тегишли дасайтириш коэффициентлар қўлланилади.
Тупроқ унмдорлигини белгиловчи ҳамма хусусиятларини энг муҳим омилларидан бири унинг механик таркибидир, енгил ва ўртача қумоқ тупроқлар энг яхши тупроқлар ҳисобланади. Бундай тупроқларни ишлаш ҳам осон, улар жуда яхши сув - физикавий хоссаларга ҳам эга. Суғориладиган ернинг сифатини майда тош - шағал аралашган бўлса бузади, унга механизациялаштирилган ишлов бериш қийинлашади, қўл меҳнати кўпаяди, тупроқнинг сув хоссаларн ёмонлашдн, унинг актив массаси ҳажми кичраяди.

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish